Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

 
 
 
 
 


104 
VI - БОБ. ХИТОЙ ДАВЛАТИ БАНК ТИЗИМИ: 
 ҲОЗИРГИ АҲВОЛИ
 
Хитой давлати банк тизимида назорат қилувчи ва
тартибга солувчи органлар 
Ҳозирги пайтда Хитой банк тизими тўртта турли кўринишдаги кредит 
муассасаларидан ташкил топган: 
сиёсий банклар
(Экспорт-Импорт Банки, 
Хитой Тараққиёт Банки ва Хитой Қишлоқ хўжалигини Ривожлантириш 
Банкии), 
давлат банклари 
ёки “катта тўртлик” банклари (Хитой Банки, 
Хитой Савдо-саноат Банки, Хитой Қурилиш Банки, Хитой Қишлоқ хўжалиги 
Банки), 
акционер банклар 
(China CITIC Bank, China Everbright Bank
Mingsheng Banking Corporation, China Merchants Bank ва бошқалар), 
шунингдек 
шаҳар ва қишлоқлардаги кредит кооператорларидан. 
Хитой 
банк тизимини назорат ва тартибга солиш органи бўлиб Хитой Халқ Банки ва 
банк фаолиятини назорат қилувчи Қўмита ҳисобланади. 
Ҳозирги пайтда Хитой давлат банки учун асосий масала иккита аспектни 
ўзида мужассамлаштирган ислоҳот ҳисобланади: яъни давлат банкларини 
акционер жамиятларига айлантириш ва уларни акцияларини қимматли 
қоғозлар бозорига жойлаштириш. 
Бунда асосий эътибор “ёмон” қарзлар муаммосини бартараф этишга 
қаратилмоқда. ХХР Ҳукумати нисбатан яқинда ушбу муаммони 
мавжудлигини тан олишди ва уни нисбатан ўта самарали ечиш усулини 
таклиф этишди. 
2000 йилда турли баҳолашлар бўйича Хитой давлат акционер 
банкларининг ишламайдиган активлар миқдори банкларни кредит 
портфелидаги улуши 25-30 %ни ташкил этган (ғарб экспертларининг 
фикрига қараганда, “ёмон” қарзларнинг банк активларидаги улуши 40-50 
%ни ташкил этади). Албатда бугунги кунда бу рақамлар 10-15 %га тушиб 
қолган, баъзи бир банкларда уларни улуши 5-8 %ни ташкил этиб, халқаро 
стандартларга жавоб беради. Бу муаммо бюджет маблағлари ҳисобидан 
қарзларни қоплаш ва корхоналарни реорганизация қилиниши ҳамда 
активларни бошқариш бўйича компания (АБК) тузиш рекапитализация йўли 
билан ечилмоқда. АБК фаолияти натижасида ёмон қарзлар миқдори 10-20 % 
қисқартирилди. 
Шунингдек, “ёмон” кредитлар билан қурашишга қаратилган чора-
тадбирлар ичида кредит тарихини умуммиллий асосини яратиш, кредитларни 
классификациялаш тизимини халқаро тартибга ўтказиш, тижорат банклари 
молиявий ҳисоботини унификациялаш ва кредит рискларини бошқаришни 
такомиллаштириш кабилар ҳам киради.
Аммо шуни қайд этиш лозимки ишламайдиган активлар муаммосидан 
ташқари Хитой давлат тижорат банклари ишлари самарадорлигини ошириш 
учун солиққа тортиш тизими жиддий тормоз бўлиб қолмоқда. Хитойни ДСТ 
кириш арафасида “катта тўртлик” банкларини суммадаги солиқ юки 


105 
оғирлиги ўрта ҳисобда 75 %га етган, бу нафақат халқаро кўрсатгичларда, 
балки Хитой амалиётида ҳам жуда юқоридир. Шунинг учун ҳозирги пайтда 
банкларни солиққа тортиш тизими ислоҳотлари амалга оширилмоқда. 
Акционер тижорат банклари ўртасида учта типи алоҳида ажралиб туради: 
умуммиллий, миллий ва ҳудудий. Уларни ўзига хослиги шундан иборатки, 
қачонки улар банк тармоғида янгилик киритиш учун аксарият ҳолларда 
синов майдончаси сифатида ишлатилади. Умуман акционер банкларнинг 
фаолияти, давлат банкларига нисбатан анча фойдали, иқтисодий 
кўрсатгичлари ҳам анча яхши, чунки бу институтлар ўз фаолиятини 
ишламайдиган активлар портфелини жуда кам улиши билан бошлашган. 
Шунга қарамай, акционер тижорат банкларининг келгусидаги тақдири 
тортишув бахслари остида қолиб кетмоқда. Бир томондан, ушбу гуруҳдаги 
банкларни ривожланиши “катта тўртлик” банклари билан тўғридан-тўғри 
рақобатни юзага келтирса, бунда ҳукумат уларни ривожланишига тўсқинлиқ 
қилиши мумкин, бошқа тарафдан статистик маълумотлар буни тескари 
маълумотлардан дарак бермоқда, яъни банк фаолиятини кўпгина 
йўналишлари бўйича акционер банклар ишончли ўсишни кўрсатмоқда.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish