Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

гаров 
ва 
кафиллик 
ишлатилади.
Одатда г а р о в сифатида қуйидагилар ишлатилади: 

қимматли қоғозлар (давлат облигациялари, юқори ликвидли акциялар 
ва ҳаказо); 

кўчмас мулклар (бинолар, асбоб-ускуналар ва ҳаказо); 

қимматли активлар (кемалар, самолётлар ва ҳаказо); 

омбордаги, йўлдаги товарлар ва ҳаказо; 


24 
Қарздорни кредитини қайтаришга қуйидагилар к а ф и л л и к бериши 
мумкин:

давлат органлари ва ташкилотлари; 

йирик банклар; 

яхши кредит рейтингига эга бўлган корхоналар. 
Кафиллик – кафиллик қоғози ёки векселлар билан тасдиқланади.
1.4. Нокредит банк операциялари
 
Ҳозирги босқичда банк хизматлари спектрининг кенгайиши ва банк 
даромадларида нокредит хизматлар улушининг кўпайиши Жаҳон миқёсида 
банк иши ривожланишида муҳим тамойиллар сифатида намоён бўлмоқда. 
Йирик банклар ўз мижозларининг барча молиявий хизматларга бўлган 
талабини қондира бориб, молиявий супермаркетларга айланмоқда. Банклар 
мижозлар келишувларини суғурта қиладилар, информацион ва консалтинг 
хизматларини кўрсатадилар, уларининг евробозорга, хорижий фонд ва 
дериватив бозорларга чиқишларини таъминлайдилар, бу бозорларда 
ишлашда воситачилик ва брокерлик хизматларини кўрсатади, андеррайтинг 
билан шуғулланади, яъни ўз корпоратив мижозлари акцияларини 
жойлаштириш бўйича датлабка ишларни амалга оширади, мижозларнинг 
мол-мулкларини ишончли (траст йўли билан) бошқаришни ҳам ўз зиммасига 
оладилар. 
Молиявий комплекслар доирасида банклар, инвестиция, суғурта ва молия 
компаниялари, нафақа ва ўзаро фондлар ўртасида тафовутлар борган сари 
йўқолиб 
бормоқда. 
Банкларнинг 
суғурта 
компаниялари билан 
интеграллашуви ва бирлашуви тенденцияси тез-тез содир бўлмоқда. Бунга 
сабаб банк ва суғурта фаолияти ўртасида ўзаро яқинлашиш жараёнидир. 
Банклар жуда ҳам фаол даражада 
суғурта хизматлари
соҳасига кириб 
бормоқда. Европада ҳозирги вақтда ҳаётни суғурталашни 19 %и банклар 
ҳисобига тўғри келади, Францияда банкларни улуши бу соҳада ўта баланд 
бўлиб, умуман банклар амалда ўз зиммасига суғурта компаниялари 
функцияларини ҳам олганлар.
Кейинги йилларда йирик банклар фаолиятида оғирлик маркази аста-секин 
эмиссия-воситачилик хизматига
ўтиб кетмоқда. Халқаро банклар қимматли 
қоғозларни сотишдан олинадиган комиссион мукофот ҳисобидан фойдани, 
улар билан иккиламчи бозорда савдодан тушадиган даромадни кўпайтириб, 
консультация ва илмий-аналитик ишлар учун гонорарларни (қалам ҳақи), 
мол-мулкни сақлаш ва бошқаришдан мукофот суммаларини кўпайтира бориб 
ўз даромад манбаларини диверсификация қилишга эришмоқдалар. 
Экспертларнинг баҳолашига қараганда, йирик банкларнинг оладиган 
фойдасини ярмидан кўпи воситачиликдан тушадиган даромадларга тўғри 
келмоқда. Воситачилик операциялари банклар билан номолиявий 
корпорациялар ўртасида пайдо бўлаётган узоқ муддатли алоқалар асоси 
ҳисобланади. Бу алоқалар корпорацияларнинг назорат пакет акцияларни 


25 
сотиб олиб қўйиш, корпорацияларни халқаро даражада қўшилиши ва 
бирлашиши жараёнларига банкларни иштирок этиши йўлари билан содир 
бўлмоқда. 
Воситачиликнинг тўғридан-тўғри кредитлашга нисбатан афзаллиги 
шундан иборатки, бунда банклар молиявий рискларни, шунингдек, ҳаттоки 
қарздордан ссуданинг қайтмаслик рискини ҳам қўшган ҳолда, қимматли 
қоғоз эгасининг зиммасига қўймоқда. Буларнинг натижасида капитал 
бозорининг таркиби жуда сезиларли даражада ўзгариб кетди. Агар ўтган 
асрнинг 70-йилларида халқаро капитал бозорининг 80 %ини банк кредитлари 
ташкил этган бўлса, 90-йилларга келиб капитал бозорида асосий ўринни эса 
худди шу миқдор улушида турли қимматли қоғозлар эмиссияси асосида 
берилган халқаро заёмлар эгаллади. 
Қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган воситачилик операцияларини 
банклар одатда 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish