Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

чайқовчилик келишувлари билан
уйғунлаштириб олиб 
борадилар. Бунда халқаро банклар шундай хизматлар кўрсатади, яъни, 
инвесторларга «тоювчан» фоизлар билан облигацияларни сотиш, 
эмитентнинг облигация бўйича даромадини ўзи чиқарган икки валютали заём 
деб аталувчи бошқа қимматли қоғозларга қайта инвестиция қилиш 
имкониятини бериш ва ҳаказо Кейинги ҳолатда инвестор валюталар 
курсидаги тафовутдан қўшимча фойда олиши мумкин, чунки унга 
ёзилаётганда,яъни уни сотиб олинаётганда қимматли қоғознинг курси битта 
валюта курсида акс этсада, у ҳам қопланади ёки тўлаб берилади.
Нафақа фонди ва бошқа иституционал инвесторлар билан банкларни 
ишончли операциялари 
ошиб борилиётганлиги узоқ муддатли капитал 
қўйилиши учун банкларга йирик манба бўлиб хизмат қилмоқда. Халқаро 
банклар уларга ишончли бошқаришга берилган фонд маблағларининг 
қимматли қоғозлар курсидаги тафовутдан фойда олиш мақсадида хорижга
сармояни жойлаштиришда воситачилик қилишадилар. 
Банклар 
саноат корхоналарини ташкил топишида
фаол рол 
ўйнамоқдалар. Кейинги пайтларда қатор кредитлайдиган корпорацияларни 
трансмиллий монополистик иттифоқларга бирлашиши банклар томонидан 
қўллаб қувватланмоқда, чунки бунда қарз олувчи корхоналарни банкротлик 
риски камаяди ва шунинг билан бир қаторда уларни молиявий операциялари 
миқдори ошади, уларни юритиб банклар яхшигина фойда олади.
Банк капиталининг тўғридан-тўғри саноатга кириб бориши саноат 
компаниялари акцияларининг банклар томонидан сотиб олиниши, 
чиқарилиши ва жойлаштирилиши йўли билан содир бўлмоқда, янги 
корхоналарни таъсис этилишида банклар фаол иштирок этишмоқда. 
Жаҳон иқтисодиётида ТМК бош хўжалик субъектига айланган шароитда, 
уларнинг ҳисоб-китоб операциялари жуда ҳам ўзгариб кетди, халқаро ва 
трансмиллий банклар уларни ич-ичига кириб кетиб хизмат кўрсатмоқда. 
Агар аввал ҳисоб-китоб операциялари мижознинг топшириқномаси бўйича 
хорижий валютанинг олди-сотдиси билан ташқи савдо операциясига 
нисбатан хизмат кўрсатилган бўлса, эндиликда банклар ТМКнинг нафақат 


26 
ички молиявий ҳисоб-китобларини ва халқаро ҳисоб-китобларини, ташқи 
Жаҳон билан бўладиган барча молиявий муносабатларини энди банклар 
бошқармоқдалар. Банклар интеграллашган компьютер маркази базасида 
ТМКларнинг бутун 
нақд маблағларини бошқариш тизимини 
яратишди, 
уларнинг таркибига кирувчи ҳамма ишлаб чиқариш бўлимларини барча банк 
ҳисоб рақамлари ахволи тўғрисида уларни ихтиёрига аниқ информацияни 
йиғиш, умумлаштириш ва тақдим этиш имкониятини бермоқда. Бунинг 
натижасида банк ҳисоби бўйича пул маблағининг ҳақиқий ҳаракати билан 
ТМК бухгалтерия китоби ҳаракати ўртасидаги вақт тафовути жуда сезиларли 
даражада қисқармоқда.
Кейинги вақтда кўпгина банклар халқаро молия бозорида фаолият 
юритишга ихтисослашган консалтинг компанияларини сиқиб чиқаришга 
ҳаракат қилиб, консалтинг бизнесига ҳам фаол даражада киришиб 
кетмоқдалар. Ҳозирги пайтда консалтинг хизмати йирик халқаро банкларга 
25 % даромад келтирмоқда. 
Мана анча вақтдан бери банклар 
лойиҳаларни молиялаштиришда
ҳам 
иштирок этмоқдалар: лойиҳани амалга ошириш бўйича барча смета 
ҳаражатларини 
тўламоқда, 
ўзининг 
мутахассислари 
кучи 
билан 
лойиҳалаштиришда ҳам бевосита иштирок этмоқдалар ёки буюртмачини 
малакали консультация билан таъминламоқда. Банк билан ҳисоб-китоб 
буюртмачининг ҳеч қандай бошқа маблағлари жалб этилмасдан, янги 
қуриладиган корхона фойдасидан амалга оширилмоқда. Бутунлай олганда 
қатор ҳолатлар борки, бунда банклар ушбу объектлар акцияларининг 
шириклик эгасига айланмоқдалар.
Замонавий банк эндиликда тобора 
информацион-аналитик марказга 
айланиб бормоқда, ўз мижозларини молия, инвестиция ва товар бозори билан 
узвий ва мунтазам боғламоқда. Йирик банклар жуда кучли информация 
марказини тузмоқдалар. Банк ташкилотлари кенг масштабда информацион 
хизмат турларини кўрсатиб норасмий ҳолатда мижозларни ўзига “боғлаб” 
олмоқдалар. Банк консалтинги маълумот олиш учун ҳамма мумкин бўлган 
каналларни ишлатмоқдалар, мисол учун, кредит беришда улар мижозлардан 
информация тақдим қилишни доимо талаб қиладилар. Информация 
олишнинг муҳим каналларидан бири у ёки бу лойиҳани амалга оширишда 
корпорациянинг бошқаришга иштирок этиш ҳисобланади. Банклар 
корхоналар ишлайдиган бозор аҳволи тўғрисида кенг информацияга 
эгадирлар ва уларни мижозларга беришлари мумкин. Бундан ташқари 
банклар ички ва ташқи менежмент саволлари бўйича ўзининг мижозларини 
фаол равишда консультация беришга ўтмоқдалар, уларнинг иқтисодий 
сиёсатини ва ички тузилишини қайта кўриб чиқишни аниқлаган ҳамда тавсия 
этган ҳолда. 
Кейинги йилларда янги
банк технологияси бўйича молиявий-информация
тарқатилиши яна ҳам кенг авж олмоқда. Бўлимлари бўлмаган телефон 
банклар ривожланмоқда (мисол учун, Буюк Британиядаги First Direct банки), 
бунда мижоз банк ходими билан шахсан кўришмасдан ҳисоб очиши ва 


27 
операцияларни амалга ошириши мумкин. Бу ҳолатда мижоз банкни қайда 
жойлашганлиги, банкирнингёки мижозларнинг кимлигига қаралмайди.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish