Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Abdulla Avloniy. "Turkcha guliston yohud ahloq". 2018. Yoshlar uyi nashriyoti. 97-b.
2. Aziziddin-nasafiy "Insoni komil" ("Komil inson").
https://jahonadabiyoti.uz/2019/06/03/азизиддин-насафий-комил-инсон-китоби/
МАЪНАВИЙ-АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИ
Андижон машинасозлик институти
“Гуманитар фанлар”
Кафедраси доценти в.б.
Зайнобиддинов Дилшод Кобилович
E-mail:dlshod196510@gmail.com
Мамадалиев Абдулазиз МСМСМ 288 гурух
E-mail:abdulaziz95@gmail.com
Аннотация: Ушбу мақолада оила ва таълим муассасасининг ўзаро ҳамкорлигида оила маданияти, оилавий қадриятлар тушунча сифатида қийин структурага эга, ижтимоий, психологик-педагогик омиллар, талабаларнинг тарбиявий фаолияти тўғрисидаги масалалар ёритилган
Калит сўзлар: қадрият, ижтимоий, психологик, профессионал-педагогик, компонент
Бугунги кунда соғлом авлодни шакллантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уни амалга ошириш эса барча оилалар ва таълим муассасаларининг асосий вазифаларидан биридир. Оилада тарбиялаётган ўқувчи ёшлар мамлакат мустақиллиги тушунчасини, унинг мазмун моҳиятини англаб етишлари зарур. Жамият тараққиёти жадал ривожланаётган бир даврда ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда оила раҳбар қандай иш олиб бориши тўғрисида фикр юритамиз. Шу ўринда ҳурматли президентимизнинг “Бугунги кунда ёш авлод тарбияси, уларнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш масаласи дунё миқёсида энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда. Турли халқаро минбарларда, нуфузли анжуманларда бу ҳақда кўп гаплар айтилмоқда. Биз яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида бу борадаги ўз позициямизни аниқ баён қилдик. Бугунги дунё ёшлари сон жиҳатидан энг катта авлод бўлиб, улар икки миллиардни ташкил этмоқда. Жаҳон тарихида илгари ҳеч қачон бундай бўлмаган. Бу – жуда катта кучдир. Лекин ана шу қудратли куч тўғри йўлга солинмаса, ёшларнинг энг муҳим талаб ва эҳтиёжлари ҳисобга олинмаса, улар ҳаётда ўз ўрнини топмаса? Ҳозирги кунда экстремизм ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмоқда. Бундай ёшлар қаердан пайдо бўлмоқда? Улар билим ва касб-ҳунар эгаллаш, ишлаш, уйли-жойли бўлиш имкониятидан маҳрум бўлган, норози, аламзада ёшлар орасидан чиқмоқда. Яъни илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳасидаги истеъдодли ва истиқболли ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда раҳбарлар аниқ режа асосида иш олиб бориши керак”-[1] деган сўзлари биз учун кўрсатмадир.
Таълим муассасаларида билим олиш сифати ва самарадорлигини оширишга, давоматни мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратиш, ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириш зарур. Келажагимиз фарзандларимиз қўлида экан, биз уларни руҳан тетик, қалбан пок инсонлар қилиб тарбияламоғимиз зарур. Зеро келажагимиз бугундан бошланади.
Оила маданияти, оилавий қадриятлар тушунча сифатида қийин структурага эга, ижтимоий, психологик-педагогик омиллар, талабаларнинг тарбиявий фаолияти билан боғлиқ ва уни комплекс қарашлар орқали амалга ошириш лозим. Бундай қараш тадқиқот қилинаётган жараёнга таъсирини барча омилларни таъсирини, турли хил мақсад ва вазифаларни аниқлаш ва амалга ошириш, оптимал танлов ва услуб, шакл, воситалар ва педагогик таъсир йўлларни аниқлаш, барча тарбия фаолиятида иштирок этувчи субъектлар билан боғлиқ бўлиши лозим.
Айнан шунинг учун ҳам ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёни комплекс яъни ҳар томонлама бўлиши лозим. Яъни турли хил оилавий муаммоларга тўғри муносабатни шакллантириш, ёшларда оилага нисбатан ижобий кўрсатмаларни шакллантириш. Ёшларда оилавий қадриятлар жараёнини шакллантиришнинг тўлақонли кечиши асосий компонентларни ҳисоб олинишига, шунингдек бу оила қуриш ва бўлиш омилларига боғлиқ. Шундай қилиб оила қадриятлари шаклланиш моддели ўз ичига компонентлар мажмуи, улар ўртасидаги боғлиқилик, унинг бўлишлиги ва ривожланиш шароитларини аниқловчи омиларни олади.
Оилавий қадриятлар шаклланиш жараёни ўз ичига қўйидаги функционал компонентларни олади:
Ижтимоий компонент: талабанинг жамиятда оилавий ҳаёт субъекти сифатида кўрилиши аспекти ва оилавий маданият шаклланиш жиҳатларини акс этади.
Психологик-педагогик компонент: бўлажак педагогнинг компетентлиги шаклланишини таъминлайди, турли хил услублар ва технологияларни билиши, хулқ-атвор ва ўзаро муносабатлар мотивларини аниқлашга ёрдам беради.
Профессионал-педагогик компонент талабани педагогик фаолият субъекти сифатида кўрилишини таъминлайди ва бу бўлажак ўқитувчининг оилавий ҳаётга тайёрланишига йўналган. Шахсий-ўзгартирувчи компонент: талабанинг оилавий ҳаёт ва педгогик фаолият субъекти сифатида йўналтиради. Функционал колмпонентларнинг турғунлиги тизимли компонентлар билан боғлиқлиги билан белгиланади. Биз тадқиқотимизда илмий манбалар таҳлили ва экспертлар баҳоси асосида педагогик олий ўқув юртлари талабларида оилавий қадриятлар шаклланиш жараёни асослари ва тизимли компонентларини аниқладик. [2,89]
Мотивацион-қадрий компонент бўлажак ўқитувчининг профессионал ва оилавий-қадрий йўналишларини ўз ичига олади ва бу оилавий ҳаётга муносабатни шакллантиради. Компонент оилавий-қадрий йўналишларнинг шаклланганлиги, оилавий тарбия муаммоларга қизиқишнинг борлиги, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ижтимоий буюртма бажарилиши орқали таърифланади.
Ривожлантирувчи компонент бўлажак педагогнинг оилавий қадриятлар шаклланиши учун назарий асосни яратади. Талабларни тайёрлашдаги таълимда куп билимлар интеграция бўлиши лозим: ижтимоий ва оилавий психология, этнопедагогика, шунингдек таълим-тарбиявий жараёнга билимлар тизимини киритишга, педагогик билимларни сингдиришга ёрдам беради.
Маънавий-аҳлоқий компонент педагог ва тарбияланувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларга асосланган аҳлоқий йўналтирилган хулқ моделини очиб беради. Ўз ўрнида бу оилавий мулоқот учун муҳим, ўзини тутиш маданияти, мулоқот ва ташқи кўриниш маданияти шаклланади, бир бирига толерантлик муносабатлари шаклланади. [2,93]
Ҳулқий компонент ўз ичига амалий билимларни олади ва оилани хўжалик-иқтисодий вазифалари бажарилишини таъминлайди, унинг иқтисодий талаблари қондирлишини таъминлайди, шунингдек талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун ўқитувчининг профессионал-педагогик фаолмиятида етарли билимларга эгалиги. Жараён компонентлари ўзаро мустаҳкам алоқададир ва педагогик олий ўқув юртлари талабаларида оилавий қадриятларнинг динамик тизими ривожланиши ўз ичига олади. Улар оила ривожданишнинг дунёвий тенденциялари, ўз халқи анъаналарини қамраб олади, шунингдек ўз ижтимоий-иқтисодий, ижтимоиймаданий ва демографик ўзига ҳосликларига эга. Айниқса оиланинг тарбиявий омиллари, маъанвий, маданий ва оила қадриятлари шаклланиши жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Ёшларда оилавий қадриятлар шаклланиш жараёни кўп омиллилиги-турли хил йўналишлардаги, оила институтини ҳар томонлама мураккаблигини қамраб олади ва тадқиқотда қўйилган вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини таъминлайди.
Оила ва таълим масканининг маъанвий-аҳлоқий тарбияни амалга оширишдаги асосий йўналишларига қўйидагилар киради: - оила, махалла ва таълим даргоҳи дастурларини ўз анъаналарига, миллийрегионал ўзига хосликлари, замонавий фанлардаги ютуқлари ва тажрибалари дастурлари мазмунини янгилаб бориш, - оилавий тарбия ва оилавий конфликт ва ажралишдаги махалла ролини ошириш, -оилада маъанавий муҳитни шакллантиришда турли хил ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш, ёшлар, ўсмирларда турли хил салбий ҳислатлар пайдо бўлишини олдини олиш ва профилактика ишларини олиб бориш; - фаровон оилаларнинг педагогик потенциалида кенг фойдаланиш, махаллий педагогика анъаналарини киритиш, оилавий тарбиянинг ижобий тажрибалари ҳақида оммавий ахборот воситаларида кўрсатиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |