Ёшларни тарбиялашда сўздан фойдаланиш



Download 0,57 Mb.
bet11/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#268323
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
4-шуъба туплам

Адабиётлар:

  1. Каримов И.А. “Баркамол авлод-Ўзбекистонтараққиётининг пойдеворидир”. Т., Шарқ, 1997 й.

  2. Ҳасанбоева О. “Оила педагогикаси”. Т., Алоқачи, 2007 й. 240 б.


ТИЛ - МИЛЛАТНИНГ РУҲИ
Аҳмаджонова Гулбаҳор Одиловна
Андижон вилояти юридик техникуми
Ўқув-методик бўлим услубчиси
III-даражали юрист
Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси


Аннотация: ушбу мақолада Ўзбек тилининг давлат тили мақоми ва унинг нуфузи, тарихи ва муаммолари, шунингдек, тилимизга оид долзарб муаммоларни бартараф этиш борасидаги фикр-мулоҳазалар ёритилган.
Калит сўзлар: Ўзбекистон Республикаси”Давлат тили тўғрисида”ги қонун, Давлат тили мақоми, Умумий ўрта таълим мактабларидаги тил дарслари.
Инсоният ўз руҳий кечинмалари, тафаккуридаги мулоҳазаларини борлиққа тил орқали намоён этади. Она тили – миллатнинг руҳи. Тилнинг бойлиги, гўзаллиги, жозибаси ҳар бир миллатнинг ахлоқини ҳам ўзида мужассамлаштиради. Буюк аждодларимиз ҳеч қандай замонавий технологиялар ривожисиз, интернет ва оммавий ахборот воситаларисиз ҳам бир неча тилни билиши таажжубланарли. Ҳозирги кунда эса айримларнинг ўзбек тилидаги сўзларнинг ҳам мукаммал билмаслиги ачинарлидир. Бу айнан зиёлиларнинг оғриқли нуқтасидир. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан эди. Тилнинг мавқеини ошириш учун биргина қонунларнинг қабул қилиниши, унга давлат тили мақомининг берилиши етарли бўлмайди. Тилнинг нуфузининг юксалишида болаликдан шу тилнинг бутун жозибаси, маънолари ва чиройли ифодаси билан сингдиришдадир.
1989 йил 21 октябрда “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши ва 1995 йил 21 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни Ўзбек тили нуфузининг қонуний асоси бўлса, бу қонунни тарғиб этиш ва амалда тил ресурсларидан кенг кўламли, сифатли ва унумли фойдаланишни ўргатиш зиёлилар, тилшунослар ва устозларнинг зиммасидадир. Масалан, боғча ёшидаги болалар жумла тузиш, сўзлардан фойдаланишда бевосита ота-онаси, яқинлари, шунингдек, тамоша қиладиган мультфильмларга асосланадилар. Мактаб ёшига етгач эса ўқитувчи ва бошқа мактабдошлари нутқига тақлид қиладилар. Шу ўринда мактаб “Она тили” ва “Адабиёт” дарсликлари муаллифларига эътирозлар кўп. Тилни ўрганишдаги мезонларни бирмунча ўзгартириш зарур. Ўзбек тилимиз равнақи, умрибоқийлиги, бойлиги ва жозибасини сақлаш учун мавжуд қуйидаги муаммоларни бартараф қилиш даркор, деб ўйлайман.

  1. Мактаб таълимида рус тили ва инглиз тили дарслари кичик гуруҳларга бўлиб ўтилади. Она тили фани дарслари ҳам шу тартибда кичик гуруҳларга бўлиб ўтилиши керак. Бу таълим самарасини оширади ва Зеро, ўз тилини мукаммал билган тақдирдагина бошқа тилларни ўрганиш мумкин.

  2. “Она тили” ва “Адабиёт” дарсликлари ўқувчилар ёш хусусиятларини инобатга олинган ҳолда тузилмаган. Мавзулар болалар учун қизиқарли тарзда, ўйин усулларига бой ва расмли топшириқлар кўп бўлиши лозим.

  3. Тил таълимининг мезонини узвий тарзда шакллантириш керак. Ҳаётий зарурат асосида 1-синфдан 11-синфгача айрим мавзуларни қайта-қайта ўтавермасдан, бола тўғри ва равон, ифодали ва мукаммал ўзбек тилида ёза олиши ҳамда сўзлаши учун тизимли дастур ишлаб чиқиш керак.

  4. Айрим синфлар дарслигида умуман керак бўлмаган мавзулар бор. Масалан, мураккаб қўшма гапнинг тузилишига кўра турларига жуда кўплаб соат ажратилган. Буни ўрнига тўғри ва бой нутқни ўрганиш зарур эмасми?!

Чет тилларни ўрганиш учун жуда катта эътибор ва маблағ ажратилаётган ҳозирги даврда ўз она тилимиз равнақи ҳамда миллат тилининг умрибоқий бўлиши учун масъул ёш авлодни бой, бетакрор ҳамда Алишер Навоийдек буюк алломаларимиз улуғлаган тилимизни мукаммал билишига бугунги зиёлилар масъулмиз.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish