Foydalanilgan adabiyotlar;
1.G’oziyev E.G. Ijtimoiy psixologiya va ijtimoiy amaliyot.-T.Shark-2000
2.Ochilova G. Pedagogika . T;2005
3.Til va adabiyoti talim jurnali jurnali
4. G’aybulloh as-Salom. Ey umri aziz.-T.Sharq.1997.
БАРКАМОЛ ШАХС ШАКЛЛАНИШИДА ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ АХАМИЯТИ
Алимова Х., Нуритдинова Ё.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологилар
институти Хорижий тиллар
кафедраси ўқитувчилари
Аннотация: Оила инсоний меҳр-мурувват мезонлари каби туйғуларни ўзида мустаҳкам идрок этишга чорловчи муқаддас ва улуғ даргоҳ. Ана шу даргоҳда инсон улғаяди, камол топади.
Калит сўзлар: Экологик таълим-тарбия, мерос, атроф-муҳит, урф-одатлар.
Экологик тарбия – ватанпарварлик бўлиб, табиатни асраш – Ватанни асрашдир. Экологик таълим-тарбия жараёнларини оиладан бошлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, оилада аёлнинг ўзига хос ўрни мавжуд бўлиб, рўзғорни саранжом-саришта ва озода тутиш, тозаликка риоя қилиш хонадонимиз бекаларидан алоҳида эътибор ва масъулият талаб этади. Мана шу оилада камол топаётган қизалоқ ўз онасини синчковлик билан кузатади ва унинг юриш-туриши, ўзини тутиши, идиш-товоқларни покиза сақлашидан тортиб, ҳовли супириши, гуллар парвариши, қўйингки, барча-барча ишларда андоза олади ва шу зайлда улғаяди. Ўғил болалар эса эркакларга хос хислатларни ўз отасидан ўрганади. Ота баҳор ойларида ерларни чопиш, дарахт ниҳоллари ва гул ўтқазиш, маиший асбобларни тоза тутиш ва созлашни бажараётган вақтда ўз ўғлини олдига олиб шу ишларни оз-оздан ўргатиб борса, ўғил ҳам ундан андоза олиб ўлғаяди.
Фарзандларга илк сўзлар ўргатилаётганда, “сув”, “ўсимлик” ва “нон” тушунчаларини, уларни қадрлаш кераклигини, сувсиз ўсимлик ўсмаслигини, ўсимлик ўсмаса нон бўлмаслигини улар онгига сингдириб бориш лозим. Зеро бу удумлар бизга ота-боболаримиздан мерос.
Атроф-муҳит, урф-одатларда тан олинган меъёрлар ва тартиб-қоидалар оилада болаларнинг шахс сифатида шаклланишига кусли таъсир қилади. Бола, асосан, оилада ўсиб-улғаяди, ривожланади, ўз ҳис-туйғулари ва хатти-ҳаракатларини назорат қилишни ўрганади. Ота-оналар боланинг кайфияти, аҳволи ва хулқи у яшаётган шароитга боғлиқ бўлишини яхши билиши керак. Шу билан бирга, фарзандларига соғлом бўлиш учун гигиена қоидаларига риоя қилиш шартлигини оз-оздан уқтириб боришлари лозим. Бу эса оилада соғлом турмуш тарзининг шаклланишига олиб келади.
Соғлом турмуш тарзи – бу инсоннинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга бўлиши асосида ҳаётий фаолиятини йўлга қўйиши ҳамда саломатлигининг юқори даражада бўлишига эришишни таъминлаш шакли бўлиб, у кун тартибига риоя қилиш, фаол жисмоний ҳаракат асосида организмни чиниқтириш, спорт билан шуғулланиш, тўғри ва сифатли овқатланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш, экологик мулоқот ва маданиятга эришиш, умуминсоний ва ўзбекона қадриятлар асосида маънавий тарбия олиш, зарарли одатлардан ўзини тия билиш ҳолатларнинг мавжудлиги билан тавсифланади.
Болада ижобий хислатларнинг шаклланишида оила билан бирга мактаб, маҳалла-куй, тенгдошлари ва умуман, атроф-муҳитнинг таъсири катта. Бугунги кунда ҳар бир оила олдидаги вазифалардан бири бу болалар онгида ёшлигиданоқ экологик онг ва экомаданиятни шакллантириш, уларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш, ноёб табиатни асл ҳолича келгуси авлодлар учун асраб-авайлаш ҳиссини вужудга келтириш орқали атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирнинг олдини олишдан иборат. Экологик тарбия самарадорлигини ошириш экологик таълимга боғлиқдир. Болалар онгига таълимни яхшироқ сингдиришда ўйинлардн фойдаланиш мақсадга мувофидир. [1, 240]
Бунинг учун барчамиз, хусусан, ёшларимизнинг онгида Она-ер, Она-табиат, Она-Ватанга, унинг бойликларига бўлган юксак эътибор, меҳр-муҳаббат, чуқур эҳтиромни, яъни ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш лозим.
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида оилалар мустаҳкамлиги, фарзандлар баркамоллиги, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш, уларнинг бахту саодати ва фаровон келажагини кўриш орзуси мужассамлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ўсиб келаётган ёш авлодга экологик таълим-тарбия беришни узлуксиз таълимнинг бошланғич босқичи ҳисобланган мактабгача таълим муассасаларидан бошлаш айни муддаодир.
Таълим муассасаларида фан асосларидан мустаҳкам билим бериш билан бирга, турли фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларни ҳозирги экологик муаммолар моҳиятини очиб берувчи билимлар билан қуроллантириш ва шу билимларни уларнинг амалий фаолиятига, ижтимоий меҳнати билан мустаҳкамлаб бориш мақсадга мувофиқ. Бундай масъулиятли вазифани ҳал қилиш учун ўқитувчи шу соҳа бўйича билимга, педагогик маҳоратга, юксак экологик маданиятга эга бўлиши, шунингдек, тинимсиз изланиши, ўрганиши талаб қилинади.
Миллий бойликларимиз, урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиздан дарсларда ўринли, мақсадли фойдаланиш, атроф-муҳитнинг тоза ва мусаффолиги нафақат мамлакатимиз, балки сайёрамиз учун ҳаётий зарурат эканлигини тушуниб етишга ёрдам беради. Миллий қадриятларга суянган ҳолда экологик таълим-тарбия элементларини ўқувчиларга сингдириб бориш зарур. Таълим муассасаларида экологик билимларни тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида уларда “Экологик марказ”, “Экология клуби” ташкил этиш, мунтазам равишда экофестиваллар ҳамда танловлар ўтказиб туриш ижобий самаралар беради.
Маҳаллалар ҳам экологик таълим-тарбиянинг ўзига хос ўчоқларидан биридир. Азалий қадриятларимиз ҳисобланган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш ва унга кўпроқ ёшларни жалб этиш уларнинг табиатга нисбатан тўғри муносабатини шакллантиришга ёрдам бериши шубҳасиз. Бинобарин, ота-боболаримиздан бизга мерос ҳисобланмиш она табиатни софлигича келгуси авлодларимизга етказиш нафақат табиатни муҳофаза қилувчи мутахассислар, балки ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Шу билан бир қаторда, ёшларнинг экологик маданиятини оширишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга:
ёшлар иштирокида экологияга оид мавзуларда семинар тренинглар ташкил этиш;
экобоғлар барпо этиш, экологик ҳашарлар ва акциялар ўтказишга ёшларни кенг жалб қилиш;
экологик мавзуларда танловлар ташкил этиш;
экологик адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш;
талабаларнинг илмий конференцияларини ташкил этиш ва
ижтимоий рекламаларни кўпайтириш;
экомарафон ва бошқа турли спорт ўйинларини ўтказиш;
боғча ва мактабларда экологик тўгараклар ташкил этиш;
экологик саёҳатлар уюштириш;
юртимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ўсиб келаётган авлоднинг экологик маданияти, дунёқараши, билим ва масъулиятини ошириб бориш билан боғлиқ оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш, телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва махсус дастурларни мунтазам равишда эфирга узатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |