Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиклол, иктисод, сиёсат, мафкура. 1-том. Т., “Ўзбекистон”, 1996, 49-бет.
2. 1998 йил –Оила йили – 1998 год - Год семьи. Т., Ўзбекистон”, 1998, 9-10 –бетлар.
ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ ВА
АҲАМИЯТИ
Яқубова Барно Бахтиёровна
Андижон Машинасозлик институти
Гуманитар фанлар кафедраси-ассистенти
b.yakubova 1990@gmail.com
Иминжонов Элёр Фарходжон ўғли-
Андижон Машинасозлик институти талабаси
Аннотация: Мақолада илм-фан, тиббиёт, техника соҳаларида амалга
оширилаётган кашфиётлар, янгиликларга қарамасдан таълим-тарбия масаласи янада долзарблашиб бораётган, инсоният цивилизациясининг қуйи босқичларида шахсни тарбиялаш, унга таълим беришга йўналтирилган фаолият содда, жуда оддий талаблар асосида ташкил этилган бўлса, бугунги кунга келиб таълим жараёнини ўта қатъий ҳамда мураккаб талаблар асосида йўлга қўйиш зарурлиги таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: цивилизация, тарихий тараққиёт, ижтимоий билим,
Албатта, инсоният бугун XXI асрда шахдам қадамлар билан одимламоқда. Халқимиз қадимдан таълим-тарбия масаласига алоҳида эътибор билан ёндошган. Қомусий олим, дунёга “Муаллим ус-сомий” унвони билан машҳур бобокалонимиз Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри”,“Бахт соадатга эришув тўғрисида”, “Ихсо-ал-улум”, “Илмларнинг келиб чиқиши”, “Ақл маънолари тўғрисида” каби асарларида таълим-тарбия тўғрисидаги қарашларини баён қилган. Фаробий таълим ва тарбияга биринчи марта таъриф берган олим саналади. Таълим-деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия-назарий фазилатни, маълум ҳунарни эгаллаши учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларини ўргатишдир, дейди олим[1].
Ватанимиз тарихининг қайси даврига назар солмайлик таълим-тарбия масаласи доим муҳим масала ҳисобланиб келинган. Жумладан, буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур даврида ҳам таълим тизими, илм-фан ва маданият ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, Самарқанд ва Ҳирот шаҳарлари маданият, илму-маърифат марказига айланди [2]. Амир Темур ва Темурий шаҳзодалар томонидан кўплаб мадрасалар қурилишига, олиму-фузалоларга ҳомийлик қилиниши илм-фан тараққиётига замин яратди. Мадрасаларда таълим тўрт босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир босқич муддати 8 йилдан жами 24 йилни ўз ичига олган. Таълим-тарбияда диний дунёқарашни шакллантириш билан бир қаторда диний-ахлоқий тарбия, ҳуқуқий тарбия ва ҳарбий-жисмонийтарбия ишлари олиб борилган. Темур Тузукларида “Амр қилдимки, вазирлартоза насллик, ақл фаросатли, халқ аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан хуш муомилалалик, сабр чидамлилик, тинчликсеварлик ва ёшлар тарбиясига, уларнинг ҳаётига бефарқ бўлмаган вазирларга тўрт имтиёз: ишонч, эътибор, ихтиёр ва иқтодор берилсин” деб таъкидлаб ўтилган [3].
Амир Темур азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди [4]. Буюк саркарда ҳаёти ва фаолияти
бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик, ватанга муҳаббат, инсонпарварлик
туйғуларида тарбиялашда, уларда ватан тақдирига маъсуллик, фидойилик,
уларни яратувчанлик ишларига даъват этишда муҳим аҳамиятга эга.
Барчамизга маълумки, шарқ фалсафасига кўра таълим-тарбия жараёни биргаликда амалга оширилган. Миллий педагогикамиз асосчиларидан,
маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир” фикрларида миллат келажагида тарбиянинг роли яққол очиб берилган.
Тарихий ҳақиқатнинг тикланиши, халқимизнинг асрлар давомида мустақиллик ва эрки учун кураши натижасида мустақилликнинг қўлга киритилиши муҳим тарихий воқеа бўлиб, халқимиз эртанги кунини ўзи
белгилаш ҳуқуқига эга бўлди.
Ўзбекистон халқининг туб манфаатлари, юксак орзу-умидлари, эзгу ниятлари ва буюк ишларини амалга ошириш келажак авлод қўлида. Шу сабабли ёшлар масаласи доимо давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Жумладан, мустақилликнинг илк кунлариданоқ иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан таълим тизимини ислоҳ этишга давлат бюджетининг асосий қисми қаратилди.
Шарқда қадимдан тарбия ўчоғи оила ҳисобланган. Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар-яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир [4]. Айниқса ватанга муҳаббат, ватанпарварлик тушунчалари, инсоний туйғулар дастлаб она сути, алласи ва ота меҳри орқалиболанинг мурғақ қалбида шаклланиб боради. Бу туйғулар маҳалла ва таълимтизимда янада юксалтириб борилади. Бугунги кунда кўплаб оилаларда ота-она асосан турмуш ташвишлари билан банд бўлиб, фарзанд таълим-тарбияси масаласини таълим тизимига зиммасига юклаб қўйишган. Глобаллашув жараёнлари тезлашиб бораётган бу даврда таълим тарбия борасида оила, маҳалла ва таълим муассасалари ўртасидаги хамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Баъзи бир ёшларимиз ўз тарихини яхши билмаслик туфайли ота-боболари, аждодлари тарихий мероси, урф-одатлари ва маданиятидан узилиб қолаётгани, охир-оқибатда улар турли кучлар таъсирига тушиб қолиш хавфи кучайиб бораётгани кузатилмоқда. Айрим носоғлом кучлар, гуруҳлар ва оқимлар тарихни маънавий ва мафкуравий қуролга айлантириб, ўз манфаати йўлида зарарли ғояларни ёйишга уринаётганлиги сир эмас. [5]
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг буюк келажаги, эртанги кунимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятида қандай ўрин эгаллаши буларнинг барчаси биринчи галда янги авлод, униб ўсиб келаётган фарзандларимизнинг қандай инсонлар бўлиб вояга етишига билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |