FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
Nurmonov A, O`zbek tilshunosligi tarixi, T.,2002
X.T.Odilqoriev, D.X. Razzaqov, Siyosatshunoslik.2008
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДАГИ ПСИХОЛОГИЯНИ ЎРНИ
Ураимова Матлубахон Маматисақовна
Андижон Абу Али Ибн Сино номидаги
жамоат саломатлиги техникуми психологи
uraimovamatluba@gmail.com
Аннотация: Қуйидаги мақолада ҳозирги таълим тизимимизда психология фани бир қанча фанларга ўзини ижобий ва салбий хусусиятларини очиб берилди. Турли психолог олимларни фанга оид фикр мулоҳазалари ўрганилиб, уларни фикрларини қиёсий талқинда таҳлил қилинди.
Калит сўзлар: Психология, педагогика, таълим, тарбия, ижтимоий психология, психодиагностика, психокоррекция.
Мамлакатимизда ижод мактаблари, президент мактабларини ташкил этишдан кўзланаётган асосий мақсадлардан бири ҳам ижодкорликни ривожлантиришдир. Ҳозирги таълим тизимимизда ўқувчилардаги ижодкорлик хусусиятини ривожлантиришга алоҳида талаблар қўйилмоқда. Шу талаб ва мақсадга мос равишда психология ва педагогика фанларимизда ижодкорликни ривожлантириш услубияти, технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш керак эканлиги алоҳида аҳамият касб этмоқда. Лекин ҳозирча психолог ва педагогларимизнинг фаолиятларида бу масалани тезроқ ва атрофлича тадқиқ этишга интилиш сезилмаяпти.
Тарбия жараёнида уқтиришнинг муҳимлиги шундаки, ўқувчиларда унинг ёрдамида ижобий сифатларнинг зарурлигига ишонч ҳосил қилиш орқали бу сифатлар онгостига сингдирилади. Бунга фақат панд-насиҳат қилиш йўли билан эришиб бўлмайди.
Мамлакатимиздаги университетларнинг ўқув режаларига ўқитувчилар учун зарур бўлган педагогик психология ва ёш даврлари психологияси, ижтимоий психология, психодиагностика, психокоррекция сингари фанлар киритилмаган. Ҳозирда психологиянинг ўқитувчилар учун мутлақо зарур бўлган бу соҳалари бўйича етарли билим олмаган битирувчиларнинг 90 фоиздан ортиқроғи мактабларга ўқитувчилик қилиш учун бормоқда.
Таълимда ўқитувчининг асосий вазифалари тушунтириш, уқтириш ва шу усуллар ёрдамида ўқувчиларга билим бериш ва тарбиялаш. Таълим жараёни қисман, тарбия жараёни эса, асосан, онгостига таъсир ўтказиш орқали амалга оширилади. Онгостига таъсир қилмай ҳам таълим ва тарбия тадбирларини ўтказиш мумкин. Аммо бундай тадбирларнинг самарадорлиги жуда паст бўлади.
Тиббий психолог, профессор Абдуллажон Бегматов мамлакатда психология соҳасига оид муаммолар ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. Психология университетини очиш тўғрисидаги президент қарорининг лойиҳаси 3 январга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлди. Психологияга оид муаммоларни ҳал қилиш мамлакат тараққиёти учун нақадар муҳимлигини шундан ҳам билса бўладики, уларни ечиш нафақат таълим ривожига, балки иқтисодиётдан тортиб спортгача, тиббиётдан тортиб тадбиркорликкача бўлган соҳалар тараққиёти тезлашишига сезиларли таъсир ўтказади.
Ижодкорликни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича жаҳон психология фанида мавжуд хулосаларга кўз югуртирсак, аввало, ижодкорлик яна ўша онгостида шаклланиши ва ривожланиши маълум бўлади. Ижод мактабларимизда ишлаётган ўқитувчи ва мураббийларда эса онгостининг тузилмаси ва хусусиятлари ҳақидаги билимларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор берилмаяпти. Бизнинг фикримизча, бундай ҳолат бу вазифани бажара оладиган психологларнинг камлиги билан боғлиқ бўлса керак.
Ижодкорликнинг доимий йўлдоши бўлган бир ҳодиса бор. Бу илҳом деган ҳодисадир. Агар ўқувчиларда ижодкорликни шакллантириш жараёнида уларда илҳом уйғотиш муаммосини ҳал қила олсак, олдимизга қўйилган мақсаднинг ярмига етган бўлар эдик. Бу вазифани бажариш учун ҳам онгостига мурожаат қилишимиз ва у билан ишлашимиз керак бўлади.
Психологиянинг мамлакатимизда энг кам ривожланган, эндигина оёққа туриб келаётган соҳаларидан бири спорт психологияси ҳисобланади. Бу йўналиш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт университетида мутахассислар тайёрланмоқда. Бу университетнинг мазкур йўналишини тамомлаган мутахассисларнинг назарий тайёрлигини билмадим-у, лекин мен билганларим амалий жиҳатдан ўз йўналиши бўйича ишлашга тўла тайёр эмас.
Спортчи маҳорати ўзи танлаган спорт туридаги зарур кўникмаларни қанчалик пухта эгаллашига боғлиқ. Кўникмалар эса барча дарслик ва қўлланмаларда такрорланаётганидек, зарур амалларни кўп марта такрорлаш натижасида шаклланади. Спортчи зарур кўникмани шакллантириш учун уни юзлаб ва минглаб марта такрорлайди. Бу кўникмалар онгда эмас, онгостида шаклланади.
Шунинг учун мураббий ёки жамоа психологи онгостига таъсир ўтказиш усулларидан хабардор бўлса, зарур кўникмаларни шакллантириш жараёнини бир неча марта тезлаштириш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, нафақат спорт, балки, таълим-тарбия, тиббиёт ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида ҳам психология фанида вужудга келаётган янгиликларни ўрганиш ва имкон борича амалиётга тадбиқ қилиш Янги Ўзбекистоннинг тезроқ шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилади, деб ишонч билан айтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |