Мавзу: Тозалик- саломатлик гарови



Download 0,87 Mb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#90308
  1   2   3   4
Bog'liq
tabiat 12




Мавзу: Тозалик- саломатлик гарови.

(Ушбу машғулот ишланмаси ҳозирги COVID-19 пандемияси туфайли карантин даврида тарбияланувчиларнинг уй шароитида таълим ва тарбия фаолиятларини бевосита ота-оналар ва оила аъзолари билан ҳамкорликда олиб бориш учун мослаштирилган, гуруҳ тарбиячисининг кўрсатмасига биноан ўтилади).


Фаолият марказлари: Илм фан ва табиат маркази, тил ва нутқ маркази, қуриш, ясаш ва математика маркази,санъат маркази , сюжетли-ролли марказ.
Мақсад:
Таълимий: Ўзига юклатилган мажбуриятлар асосида фаолиятни ташкил этишга ўргатиш. Турли предметлардан композиция яратиш , ғоялар яратишга ўргатиш. Фикрлаш, тасаввурини ва нутқини бойитиш.
Тарбиявий: Катталар меҳнатига нисбатан хурмат хиссини уйғотиш.Орасталик, озодалик, тоззаликка риоя қилиш ҳиссларини шакллантириш.Атроф-мухитга доимо эътиборда бўлишни ўргатиш, чиқиндиларни ўз вақтида ташлаш ёки улардан тўғри фойдаланиб қайта махсулот яратиш, тежамкорликка ўргатиш.
Ривожлантирувчи: Боланинг майда қўл моторикасини ривожлантириш. Мустақилликка,ўйин фаолияти жараёнида ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш. Тозаликка риоя этишга ва тартиблиликка ўргатиш.
Керакли жиҳозлар: А4 форматдаги рангли ва оқ қоғоз,уй шароитида тайёрланган елим ёки пластилин, қайчи, лего доначалари,турли хил рангдаги тугмалар,АКТ.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Салом болажонлар. Кайфиятингиз яхшими?
Келинг кайфиятимизни аъло даражага келтириб олиш учун бир ўйин ўйнаймиз.
(Тарбиячи ўйин шарти билан таништиради.)
Тарбиячи: Ҳар бир бола озодаликка элтувчи сўзни ўйлаб ёнидаги оила аъзолари қўлини ушлаган ҳолда занжир куринишини хосил қилади ва айтади. Мана бундай:
Тарбиячи ўйинни бошлаган холда, “Юзни ювиш” дея ёнидаги инсоннинг қўлини улаган ҳолда «Озодалик занжири»ни хосил қилишни кўрсатади.Бола хам шу тариқа ёнидаги опа-ука, ота-она, буви ёки бувалари қўлини ушлаб озодаликка элтувчи сўзларни бирма-бир айтиб, ўйинни давом эттиради. (Ўйин давомида ишлатиладиган сўзлар: онамга кўмак бериш, полларни артиш, чангларни артиш, чиқиндиларни чиқинди челагига ташлаш, ўйинчоқларни йиғиштириш, оёқ кийимларни тартибга келтириш ёки тозалаш, кийимларни тахлаш, ораста бўлиш, сочни тараш,тишларни кунига 2 махал ювиш, қўл ва оёқларни ювиш. кийимларни тозза тутиш, ва хоказо...). Ўйин охирига келиб, ҳамма қўли бир-бирига уланади, занжир хосил бўлиб, ўйин тугайди.
Тарбиячи: мана болалар биз тоззаликка элтувчи сўзлар орқали мустаҳкам занжирини хосил қилиб олдик.



Тарбиячи: Бугун сизлар билан тил ва нутқ марказида тоззалик қоидалари, яни шахсий гигиена қоидалари хақида сухбат қурамиз, илм фан ва табиат марказида тиш пастаси ёрдамида ажойиб бир тажриба ўтказамиз, қуриш, ясаш ва математика марказида чиқиндиларни йиғувчи робот ва машиналарни ясаймиз, санъат марказида “Ажойиб дарахт” аппликацион ишини ва мустақил тарзда “Биз онамга ёрдамчи” мавзусида кичик бир сахна кўринишини намойиш қиламиз. Ўзингиз хохлаган марказда фаолият олиб боришингиз мумкин .
(Болалар ўз истаклари бўйича марказларни танлашади.)

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish