Ернинг метеорологик сунъий йўлдошлари


Ўзбекистон Республикасида космик метеорология хизмати



Download 0,61 Mb.
bet3/8
Sana22.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#84749
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ер метеорологик йулдошлари (2)

9.2. Ўзбекистон Республикасида космик метеорология хизмати


1967 йилдан бошлаб Ўзбекистон гидрометеорология хизматида Ернинг метеорологик йўлдоши юбораётган ахборотларни кундузи 1-2 марта қабул қилиш ва уни таҳлил қилиш гуруҳи ташкил этилди. Бу гуруҳнинг вазифаси булутлар, қор ва музликларнинг умумий тасвирини тез қабул қилиш ва таҳлил этишдан иборат.


Шу вақтдан бошлаб ахборотларни Россиянинг «МЕТЕОР», АҚШнинг «ЭССА» ва «НОАА» туридаги Ернинг метеорологик йўлдошларидан қабул қилина бошланди.
1970-1975 йилларда метеорологик йўлдошларнинг иккинчи авлоди учирила бошланди. Натижада Ернинг метеорологик йўлдош ахборотларини икки тўлқин узунлигида, яъни телевизион (ТВ) ва инфрақизил (ИК) бўйича кечаю-кундуз қабул қилиш имкони туғилди.
Ўтган асрнинг 80-йилларнинг бошларида Тошкентда Ернинг метеорологик йўлдошларидан келаётган ахборотларни қабул қилиш ва таҳлил этиш автоном регионал маркази (АППИ) ташкил этилди (9.3-расм).
Марказ ихтисослаштирилган ҳисоблаш техникалари билан жиҳозланди. Натижада Ернинг метеорологик йўлдошидан олинаётган ахборотлар таҳлили янги имкониятларни очиб берди.
1992 йилдан бошлаб Тошкентда Европа Иттифоқининг МЕТЕОСАТ метеорологик йўлдошдан аналог ахборотларни (АСИ) мунтазам қабул қилина бошланди. Маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгаришига олиб келадиган, кучли ёғинлар кузатиладиган жараёнлардан жанубий каспий, мурғоб, юқори амударё циклонлари Ироқ, Эрон, Афғонистон ҳудудларида ривожланади.





9.3-расм. Ернинг метеорологик йўлдоши ахборотларини
қабул қилиш пункти.

Бу ҳудудларда эса аэрологик станцияларнинг камлигидан булутларнинг ривожланиши ва силжишини аниқлаш мушкул. Ана шу шароитда йўлдошлардан суткасига 8 марта олинаётган ахборотларнинг қиммати бебаҳодир.


Булар асосида ҳозир ҳар куни булутлар тизимининг бир кундан кейинги ҳолатининг прогнози 2 марта тузилмоқда. Бу маълумотлар ёрдамида кутиладиган об-ҳавонинг хавфли ҳодисалари прогноз қилиниб тез огоҳлантириш берилади.
1995 йилнинг сентябр ойида Қўшма Қиролликнинг табиий ресурслар (бойликлар) институти Республика бош гидрометеорология марказига (Ўзгидромет) NOAA йўлдошидан рақамли ахборотларни қабул қилувчи LARST (Local Application of Remote Sensing Techniqnes) аппарат-дастурли мажмуини ўрнатди. Бу мажмуа ёрдамида геопотенциал, ҳарорат, намлик, шамол каби метеорологик элементларни баландлик бўйича тиклаш имкони туғилди.
Бундан ташқари, йўлдош ахборотларидан фойдаланиб фаннинг турли йўналишларида кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Орол денгизи, катта-катта сув ҳавзаларидаги ресурсларни, чўл яйловлардаги ўсимликлар заҳирасини, бошоқли дон экинлари ҳолатини баҳолаш ва ҳосилини прогноз қилишда қўл келмоқда.



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish