Ернинг метеорологик сунъий йўлдошлари


Хизмат аппаратуралар мажмуи



Download 0,61 Mb.
bet5/8
Sana22.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#84749
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ер метеорологик йулдошлари (2)

9.3.2. Хизмат аппаратуралар мажмуи


Бу мажмуа илмий аппаратуралар ва умуман бутун йўлдошнинг маромида барқарор ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган. Бу мажмуага бир неча мустақил ишлайдиган қуйидаги техник тизимлар киради:



  • барқарорлаш (стабилизация) ва ориентациялаш тизими;

  • бошқарув борт тизими;

  • радиотелеметрик тизим;

  • электр таъминот тизими;

  • терморегулятор тизими.

Барқарорлаш (стабилизация) ва ориентациялаш тизими. Ер йўлдошларини барқарорлиги деб, унинг фазовий бўшлиқда берилган ҳолатини сақлаб туришига айтилади. Барқарор ҳолат режимида гидрометеорологик ахборотларни олиш учун, Ер йўлдошлари ҳамма вақт шундай ориентирланиши керакки, унинг ўқларидан бири (Z ўқи) доимо маҳаллий вертикал бўйича Ер томонга йўналган, иккинчи ўқи (X ўқи) абсолют (мутлақ) тезлик вектори йўналиши бўйича, учинчи ўқи эса (Y ўқи) орбита текислигига перпендикуляр йўналган бўлсин.




Ориентация аниқлиги 3° гача эришилади. Ернинг метеорологик йўлдошларини фазовий бўшлиқдаги барқарорлиги ва ориентациясини пассив (суст) ва актив (фаол) усуллар билан сақлаб турилади.


Бошқарув борт тизими. Ушбу тизим Ер йўлдошлари ҳаракатини ва ундаги аппаратуралар ишлашини, ердаги бошқарув мажмуи ёки автоном бошқарув масалаларини биргаликда ечадиган, ўзаро боғланган ахборотли ва математик таъминланган мосламалар мажмуасидан иборат (9.6-расм).
Бу тизим бошқарув командасининг қабул қилиш, бажариш ва назоратни таъминлайди, Ернинг метеорологик йўлдошларидаги барча мосламаларни берилган ишлаш режимини маромида сақлаб туради, уларнинг иш фаолиятини вақт бўйича аниқ синхронизациясини таъминлайди. Тизим асосини бортдаги рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) ёки бортдаги дастурли-вақтли мослама ташкил этади.
Илмий ва хизмат аппаратуралар мажмуини вақтли дастури бортдаги ягона вақтга боғланган (тўғриланган). Ҳар бир орбита бир хил минг бўлакка (интервал) бўлинган бўлиб, 0 дан 999 гача рақамланган белгилардан иборат. Бортдаги ягона вақт белгиларидан, шўнингдек йўлдошдан олинган ахборотларни ишлов ва талқин этиш жараёнида уни вақтга боғлаш учун фойдаланилади.
Радиотелеметрик тизим. Бу тизим Ернинг метеорологик йўлдошларида ва Ердаги станцияда ўрнатилган кўпканалли ахборот-ўлчов мажмуасидан иборат бўлиб, илмий ва хизмат ахборотларини узатиш ва қабул қилиш учун мўлжалланган. Радиотелеметрик тизимнинг умумий блок-схемаси 9.7-расмда кўрсатилган.
Радиотелеметрик тизимнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:

  • борт датчигидан ўлчов (илмий) ва назорат ахборотларни тўплаш;

  • тўпланган ахборотларни электр сигналларига ўтказиш;

  • Ернинг метеорологик йўлдошларидан ахборотларни радиолиния бўйича узатиш;

  • ахборотларни Ердаги станцияларда қабул этиш;

  • ишланган ахборотларни истеъмолчилар учун қулай шаклда тақдим этиш.

Бортдаги радиотелеметрик тизим аппаратураларида ахборотларни тўплаб бориш мақсадида хотирага сақловчи мослама ўрнатилган бўлиб, у Ернинг метеорологик йўлдошлари ва Ердаги станциялар орасида алоқа бўлмаган учиш қисмлари учун мўлжалланган. Тўпланган маълумотлар, метеорологик йўлдош алоқа бўлмаган зонадан чиққанидан сўнг Ердан берилган команда ёки ўрнатилган иш дастури бўйича узатилади.
Ердаги станциялар таркибига кирувчи ҳисоблаш мосламалари юборилган ахборотларни ёзиб олади, унга дастлабки ишлов беради ва кейинчалик турли масалаларни ечишда фойдаланиш учун қулай кўринишда қайд қилади.
Электр таъминот тизими. Бу тизим асбоб-ускуналар мажмуасидан иборат бўлиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш, уни турли мосламаларга узатиш ва улар орасида тақсимлаш учун мўлжалланган.
Терморегулятор тизими. Ушбу тизим орбитада ҳаракатланаётган Ернинг метеорологик йўлдошларини керакли иссиқлик режимини сақлаб туриш учун мўлжалланган. Ер йўлдошларининг герметик бўлмаларидаги бир хил ҳарорат ва намликни сақланиши, илмий ва ёрдамчи аппаратураларнинг маромида ишлашини таъминлайди.





Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish