9.4.2. «Тайрос», «НОАА», «Нимбус» тизимлари
1960-1965 йиллар давомида АҚШ да «Тайрос» сериясидаги ўнта илмий тадқиқот метеорологик йўлдошлар ўчирилди. Бу йўлдошларда тасвирни автоматик узатадиган тизимни синаб кўрилди ва бу тизим кейинчалик турли сериядаги йўлдошларнинг метеорологик аппаратуралар таркибига киритилди.
«Тайрос» русумидаги метеорологик космик тизимнинг бортдаги қурилмалари қуйидаги ахборотларни олишни таъминлайди:
тасвирни ТВ тизимда қабул қилади ва уни ердаги станцияларга сигнал кўринишида узатади;
иссиқлик нурланишини ўлчайди;
фазовий ориентация ва динамик бошқаради;
борт аппаратуралар ишини дастурлайди ва бошқаради;
телеметрик маълумотларни ва радиомаяк сигналини узатади.
«НОАА» русумидаги метеорологик йўлдошда булутни тасвирга олиш, тўлқин спектрининг кўринадиган ва инфрақизил участкаларида амалга оширилади. «НОАА» метеорологик йўлдоши уч ўқлик ориентацияга эга бўлиб, квази қутбий доирага яқинроқ орбитага чиқарилади. Ердан ўртача баландлиги 1450 км, умумий оғирлиги 306 кг. Нўқсонсиз ишлаш ўртача даври бир йил атрофида.
«Нимбус» русумидаги метеорологик йўлдошда турли мақсадларга мўлжалланган аппаратураларнинг ўрнатилганлиги билан фарқланади.
9.4.3. «ТОС-НУОА» тизими
«Тайрос-НУОА» русумидаги икки йўлдош Ердан баландлиги 800-900 км интервалда танланган бўлиб, қуёш-синхронли доира орбитасига чиқарилди. Ушбу йўлдошларнинг орбитадаги бир-бирига нисбатан жойлашуви 60° бурчак остидаги текисликда танланган бўлиб, Ер шарини ўртача 102 минут даврида бир марта айланиб чиқади.
Бу йўлдошларда қуйидаги аппаратуралар ўрнатилган:
вертикал зондлашнинг тезкор ўлчов мажмуаси;
юқори аниқликдаги такомиллашган радиометр;
корпускуляр оқим анализатори ва тўплаш тизими;
ахборотларни қайта ишлайдиган ва узатадиган илмий платформа.
Илмий платформадан олинадиган ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатадиган тизими «Аргос» деб номланиб, кам ёритилган районлардан гидрометеорологик маълумотларни олиш имконини бирмунча кенгайтирди.
Бу тизимдаги ахборотлар манбаи бўлиб, атроф-муҳитнинг физик параметрларини (босим, температура, сув шўрлиги ва ш.ў.) берадиган датчик хизмат қилади. Бу датчиклар денгиз радиобуйлари, ҳаво шарлари ва стационар станцияларда ўрнатилган илмий платформалардан иборат бўлиши мумкин. Ернинг метеорологик йўлдошлари ҳар бир илмий платформа билан 10 минут атрофида контактда бўлиши мумкин. Контакт частотаси эса илмий платформаларнинг жойлашган географик кенглигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |