Термитли пайвандлаш – алюминий томирли кабелларни бириктириш анча такомиллашган усуллардан бири ҳисобланади. Томирлар А патронларидан фойдаланиб, термитли пайвандланилади. Термит патрон ёнганда патроннинг термит таркибини ёндириш учун лозим бўлган 1000С га яқин температура ҳосил қиладиган махсус гугурт билан ёқилади. Томирларни термит патронида пайвандлашда томирлар изоляцияси юқори температура таъсирида ҳимояланади.
Кавшарлаш. Кучланиш 1 кВ гача бўлган кабелларнинг ток ўтказувчи алюминий томирларини кавшарлаб улаш қуйидагича бажарилади;
1. Кавшарни қолипчада бевосита суюлтириш йўли билан;
2. Олдиндан суюқлантирилган кавшарни қуйиш йўли билан;
Биринчи усул кесимлари 150 мм2 гача бўлган, иккинчи усули эса кесимлари 240 мм2 гача бўлган ток ўтказувчи алюминий томирларни туташтиришда қўлланилади.
Кесимлари 150 мм2 гача бўлган алюминий томирларни кавшарни бевосита форма–қолипда суюлтириб туташтириш маълум тартибда бажарилади. Кабелларнинг ишлов берилган томирларнинг учи бир–биридан ажратилади (6.13–расм, а)ва қўлда (6.13–расм, б) ёки ёғоч андоза ёрдамида (6.13–расм, в) тенг томонли учбурчак кўринишида эгилади. СЧо муфтада туташтириладиган кабеллар томирларнинг орасидаги масофа томирлар ҳолатини белгиланган чинни тиргаклар марказлари орасидаги масофа билан; СЧм муфтасида эса кавшарлангандан кейин томирлар туташтирилган жойида уларга ўраладиган томирлар шимдирилган қоғоз, лента ўрами (изоляция) билан аниқланади.
Кўп симли алюминий томирларни туташтириш учун уларга олдиндан поьонли ишлов берилади (6.14–расм, а). Поьоналар сонни туташтириладиган томирларнинг кесимларига боғлиқ; кесимлари 16–35 мм2 бўлгнда ўлчами 10 мм ли бир поьонали ишлов берилади; томирлар кесими 50–95 мм2 бўлганда 10 мм да уч поьонали ишлов берилиши керак. Ток ўтказувчи томирнинг марказий қисм қия қилиб (45 ли бурчак билан) кесилади.
6.14–расм. Кўп симли алюминий кабелларнинг томирларига ишлов бериш ва кавшарни қолипда бевосита суюқлантириб кавшарлаш йўли билан улаш:
а, б, в, г–операциялар тартиби, 1–пўлат чўткача, 2–кавшар қаламчаси, 3–горелка, 4–изоляция, 5–томир, 6–ҳимояловчи экран, 7–асбест подмотка, 8–қолипча, 9–суюқлантирилган кавшар.
Кесимлари 16–150 мм2 ли томирларни кавшарни бевосита қолипчада суюқлантириб кавшарлашдан олдин, поьонали ишлов берилган томирларни шимдирилган таркиб қолдиьидан бензинда ҳўлланган тоза латта билан артиб тозаланади, сўнгра кавшарлаш лампаси алангасида қиздириб А кавшари билан қалайланади (6.14–расм, б) ва айни вақтда пўлат чўтка 1 билан томирлардан оксид қатлами олиб ташланади. Қолипча томирларнинг туташтириладиган қисмлари қолипча 8 нинг марказида турадиган қилиб томирларга маҳкамланади (6.12–расм, в), кавшарлаш жараёнида суюқлантирилган кавшар оқиб кетмаслиги учун қолипнинг икки учига бир неча ўрам асбест шнури 7 ўралади ва ҳимояловчи экранлар 6 ўрнатилади.
Кавшарлаш операцияси томирлар ва қолипни кавшарлаш лампаси алангасида қиздиришдан бошланади, сўнгра лампанинг алангасига кавшар А (6.14–расм, г) қаламчаси 2 тутилади ва қолип кавшарга тўлгунча у суюқлантирилади. Туташтирилган қисм совигандан кейин ундан қолип, ўралган асбест шнури ва экранлар олиб қўйилади, кейин унга тўғри цилиндр шакли бериш ва айни вақтда унинг шу қисм эговланади.
ЦО–12 ва ЦА–15 кавшарлари билан кавшарлаш ҳам шу тартибда, фақат туташтириладиган томирларни олдиндан қалайламасдан бажарилади.
Кесимлари 16–240 мм2 ли кабелларни алюминий томирларини қўйиш йўли билан туташтириш учун секторсимон томирларга доиравий шакл берилади ва уларнинг учлари 45С ли бурчак остида кесилади, сўнг ажраладиган пўлат қолипга, туташтириладиган учлари орасида 2 мм оралиқ қолдириб, ўрнатилади. Қолипнинг учига асбест шнури ўралади ва ҳимояловчи экранлар ўрнатилади, кейин кавшарлаш лампасининг алангасида томирлар ва қолип 200–250С гача қиздирилади. Кейин тингла зарур миқдорда кавшар суюлтирилади, қиздирилган қошиқда кавшар олинади ва узлуксиз оқим тарзида қолип тўлгунча қуйилади, айни вақтда куракча билан томирларнинг қийшиқ кесилган учларидан оксид парда олиб ташланади. Бирикманинг совиган қисмидан экранлар, ўралган шнур ва қолип олинади ва қолип эговланади, ундан қолдиқ металл зарраларини олиб ташлаш учун қиздирилган МП–1 мастикаси билан парт қилинади (қиздирилади).
1 кВ гача кучланишли кесимлари 4–240 мм2 бўлган ток ўтказувчи сим томирли кабеллар кавшар қўйиш учун тешикчаси бор ГМ типидаги мис гильзалардан фойдаланиб кавшарлаб уланади. Томирларни туташтириш учун уларга кавшарлаш ёьи юпқа қатлам қилиб суркалади ва уларни гильза ичида томирларнинг учлари тепасида бўладиган қилиб ўрнатилади. Кавшарлаш операцияси алюминий томирларни кавшарда қуйиб кавшарлаш каби бажарилади.
Ток ўтказувчи алюминий томирли кабелларни сим томирли кабелларга тутштиришда кавшарлаш операциясини алюминий томирларни кавшарлаб туташтиришдек бажарилади, лекин мис томирлар уларни кавшарлаб туташтиришдек тайёрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |