Ёритиш электр


Кабель томирларини улашда ва тармоқлашда бажариладиган операциялар тартиби



Download 19,08 Mb.
bet56/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

6.6. Кабель томирларини улашда ва тармоқлашда бажариладиган операциялар тартиби


Ток ўтказувчи томирларини улаш ва тармоқлаш, махсус асбоблар, турли мосламалар ва жиҳозлар ёрдамида бажарилади, бу асбобларнинг қисқача рўйхати 6.11–жадвалда келтирилган.


Кабелларни чўян муфталарда улаш ва тармоқлаш учун ишлов берилган кабелларнинг томирлари, агар уларнинг кесимлари 25 мм гача бўлса, қўлда эгилади, катта кесимли томирлар эса ёғоч конуссимон андоза ёрдамида эгилади. Қўлда эгилганда ҳар бир томир алоҳида бир қўлнинг бош бармоьи билан, кабелнинг ҳалқасимон белбоғи яқинида, бошқа қўл билан маҳкам ушлаб туриб эгилади (6.13–расм, а,б). Ёғоч андозанинг ўлчамлари эгиладиган томирларнинг кесимига қараб танланади. Андоза кабель томирларининг орасига қўйилади (6.13–расм, в), кейин кабелнинг ишлов берилмаган томонига секин ҳаракатланади, бунда кабель бошқа қўл билан қўлда эгилгандагидек ушлаб турилади.

6.13–расм. Кабель томирларни эгиш операциясининг тартиби (а, б, в).

Томирларни эгиб улардан томир изоляцияси Г–ўлчамда (6.13–расм, а қаранг) кесилади ва олиб ташланади. Томир изоляцияси кесилган жойида, кабель томирларини навбатдаги улаш операцияларида у буралиб кетмаслиги учун, даьал ип билан боғлаб қўйилади.


Уч ва тўрт томирли кабеллар турли усулларда туташтирилади ва тармоқланади (6.12–жадвал). Усул кабелларнинг материалига ва ток ўтказувчи томирларнинг кесимига қараб танланади.
6.12–жадвал

Усул тавсифи

Кесимлар
диапазони, мм2

Усулнинг қўлланилиши ҳақида кўрсатма

Ток ўтказувчи алюминий томирли кабеллар

А типидаги патронлардан фойдаланиб термитли пайвандлаш
Гильзалардан фойдаланиб пресслаб улаш
Кавшарлаб улаш:
Бевосита
Кавшарни суюлтириб қўйиб
Очиқ қолипларда газ билан пайвандлаб туташтириш
Очиқ қолипларда контактли қиздириб электр билан пайвандлаб улаш (учма–уч пайвандлаш)
Очиқ қолипларда газ билан пайвандлаб тармоқлаш
Томирларга босқичма–босқич ишлов бериб кавшарлаб тармоқлаш:
Бевосита
Суюлтирилган кавшарни қўйиб

16–240

16–95

16–150
16–240

16–240
16–240


16–240
16–95
16–240

Қўллаш лозим
Тавсия қилинади
Йўл қўйилади
Тавсия қилинади

Йўл қўйилади


Йўл қўйилади
Қўллаш лозим
Йўл қўйилади
Тавсия қилинади

Ток ўтказувчи мис томирли кабеллар

ГМ маркали гильза қўллаб пресслаб улаш
ГМ маркали гильза қўллаб кавшарлаб улаш
ГОН ва ГОР гильзаларни қўллаб кавшарлаб улаш

16–240
4–240

16–185


Қўллаш лозим
Йўл қўйилади

Қўллаш лозим



Эслатма: “Қўллаш карак” кўрсатмаси–бу усулнинг бошқа усуллардан яхшилигини ва шунинг учун кўпчилик ҳолларда шу усул қўлланилиши лозимлигини билдиради. «Тавсия қилинади» дейилганда–бу усул яхши усуллардан бири эканлиги тушунилади. «Йўл қўйилади» дейилганда, бу усулни қўллаш қониқарли бўлиб, кўпчилик ҳолларда қўллашга мажбур бўлинади.

Кабелларнинг ток ўтказувчи томирларини туташтириш ва тармоқлаш, ишончли электр контакти ва бирикманинг лозим бўлган механик мустаҳкамликни таъминлаган ҳолда, технологиясига мувофиқ бажарилиши лозим.


Улаш усулини танлашда қуйидагилар эътиборга олиниши лозим: ҳар бир туташтириш усулининг ўзига хос характерли хусусияти; туташтириладиган томирларнинг материали ва кесими; туташтириш учун лозим бўладиган материал ва асбобларнинг мавжудлиги; туташтиришнинг ёки муфтанинг конструктив хусусиятларига кўра ушбу усулни амалга ошириш мумкинлиги.
Юқорида кабелларни ток ўтказувчи томирларини 6.12–жадвалда келтирилган улаш усулларининг ҳар бири учун қисқача тавсиф берилади.
Ковшарлаш кабелларнинг ток ўтказувчи томирларини энг кўп тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Суюқ ҳолатгача қиздирилган кавшар туташтириладиган томирларнинг металига сингиб кириши унинг моҳияти ҳисобланади, бунда кавшар қотиб механик мустаҳкам бирикма ҳосил қилади. Алюминий томирларни кавшарлаб бириктириш учун А, ЦО–12, ЦА–15, ЦМО, П ва бошқа, мис томирларни туташтириш учун ПОС–30, ПОС–40 ва ПОС–50 кавшарларидан фойдаланилади.
Алюминий томирларни кавшарлашдан олдин уларнинг юзаларидан, кавшарларни металлга сингиб киришига ва туташган жойда яхши контакт ҳосил қилиш га тўсқинлик қиладиган оксид плёнкасини йўқотиш лозим. Кавшарлаб бириктириш флюслар, кавшарлаш ёьлари ва пасталаридан фойдаланиб амалга оширилади, мис томирлар учун канифоллар, 1–номерли кавшарлаш ёьи (Мосэнерго); 5–номерли (Ленэнерго) ва бошқалар учун – КМ–1, АФ–44, ВАМИ, кварц–вазелин пасталари.
Пресслаш кучланиши 1 кВ гача бўлган кабелларнинг алюминий томирларини туташтиришда қўлланадиган усулларнинг энг яхшиси ҳисобланади. Пресслаш гильзалар ва пресслаш механизмларидан (ПК омбирлари, РГП, РМП, ПГЭП–2 пресслари ва бошқа) фойдаланиб бажарилади. Пресслашнинг моҳияти пресслаш механизми ҳосил қиладиган, томирлар ва гильза металлининг оқиш чегарасидан катта бўлган босим таъсирида, томир ва гильза металлининг оқиш чегарасидан катта бўлган босим таъсирида, томир ва гильза металлари бир–бирига прессланади, яхлит бирикма ҳосил қилади. Пресслаш усули нисбатан осон ва тез бажариладиган усул, лекин туташтириладиган томирларнинг материалига мос бўлган материалли ва ўлчамдаги гильзалар бўлишини талаб қилади шунингдек, пресслаш учун лозим бўлган босимни ҳосил қиладиган пресслайдиган механизмларнинг мавжуд бўлишини талаб қилади.
Кесимлари 16–240 мм2 ли алюминий томирли кабелларни газ билан ва электр билан пайвандлаб бириктиришга йўл қўйилади. Газ билан пайвандлашда ёнаётган газнинг (пропан–бутан ва бошқа) температураси 2300С ва ундан ортиқ бўлган иссиқлигидан фойдаланилади; электр билан пайвандлашда эса, бирикманинг қаршилиги катта бўлган қисмида бир неча юз амперга тенг пайвандлаш токи ўтган вақтда ажраладиган иссиқликдан фойдаланилади. Газ ва электр билан пайвандлашда пайвандланаётган қисм яқинида томирларнинг изоляциясини юқори температура таъсирида бевосита химоялаш учун экранлардан; шунингдек пайвандланаётган томирлардан иссиқликни хавога ўтувчи совутгичлардан фойдаланилади.

Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish