6.9. Чўяндан ишланган бириктириш муфталарини монтаж қилиш
Чўян муфталарни монтаж қилиш унинг иккала ярмини ифлосликлардан ва зангдан тозалаш ва бириктириш қисмини дастлабки ўлчаб кўришдан иборат. Туташтириладиган томирлар тагига муфтанинг пастки ярмини қўйиб кабелда муфтанинг оғзи тўғри келадиган қисмлари белгиланади ва муфтанинг ярмини олиб қўйиб, шу қисмларга бир неча қатлам смола суртиган лента ўралади. Лента қатламининг диаметри, кабелларнинг муфтага киритиладиган жойда лозим бўлган зичликни таъминлаш учун, муфта оғзининг диаметридан бирмунча катта бўлиши керак.
Кейин туташтириладиган қисмга муфтанинг пастки ярми смолали лента ўралган қисми муфтанинг оғзи тепасига тўғри келадиган қилиб ўрнатилади ва контакт юзачаларига ерга уланадиган симларнинг учликлари уланади. Кейин пастки ярми муфтанинг тагидаги пазига битум мастикасида қайнатилган каноп кантидан иборат зичлаштириладиган қистирма жойланади, учун муфтанинг устки ярми билан ёпилади ва больтлар воситасида яхшилаб маҳкамланади. Бунда муфтанинг яримлари қийшайиб қолмаслиги учун больтлар бир текис бураб киритилади.
Муфтада зичлаштирувчи қатлам сифатида мойга чидамли резина ёки битум мастикасида қайнатилган, кабелга ишлов берилаётганда унда олинадиган ип “ёстиқча” дан фойдаланса ҳам бўлади.
Муфтани монтаж қилиш нинг энг аҳамиятли операцияларидан бири унга кабель мастикаси қуйишдир. Мастика муфтанинг нотўғри қуйилса, муфтада сув йиьилиши мумкин, натижада томирлар туташган жойдаги изоляция кўпинча тешилади.
Чўян муфтага мастика қуйиш якунловчи опрерациялар, бу иш муфта ва кабель мастикаси қиздирилгандан сўнг бажарилади. Муфта газ горелкасининг алангасида 60–70С гача қиздирилади, унга махсус челакда 160–180С гача қиздирилган МБ–70 ёки Мб–90 кабель мастикаси келтирилади ва муфтанинг ичига, олдин 1/3 қисми ва ¾ қисми, кейин ҳаммаси қўйилади. Кабель мастикасини қуйиш тамомлангандан кейин, 30–35 С гача совуши керак. Кабель мастикаси совигандан кейин унинг ҳажми бирмунча камаяди (чўкади), шунинг учун муфта совигандан сўнг мастика муфта тўлгунча қуйилади. Кабель мастикалариниг таркиби маҳаллий шароитга қараб танланади. Муфта тўлдирилгандан сўнг битум мастикасида қайнатилган арқонча, мастика қуйиладиган тешикнинг периметри бўйлаб ўтадиган пазга жойланади, мастика қуйиш тешиги қопқоқ билан маҳкамлаб қўйилади.
Бирикма герметик бўлиши учун ерда ётқизилган муфтанинг устига 130С гача қиздирилган МБ–70 битум мастикаси қўйилади.
Оу, От ва Ок тармоқлаш чўян муфталарида кабелларни тармоқлаш операцияларини бажариш технологияси уларни бириктиришда бажариладиган операциялардан кам фарқ қилади. Бу фарқлар асоан қуйидагилардан иборат. Ток ўтказувчи томирлар ажраладиган ва ажралмайдиган Ток симон гильзалар икки қисмдан иборат: тўғри–унда асосий кабелнинг томири жойлашади ва тармоқланган унда тармоқланадиган кабелнинг томири ётади.
Тармоқлаш муфтаси ётқизилган ҳар бир кабелга, чўян муфтада туташтирилган каби, алоҳида ерга уланадиган сим туташтирилади, сўнг ҳамма кабелларнинг ерга уланадиган симлари биргаликда муфтанинг иккала ярмини бирлаштирадиган больтлар ёрдамида маҳкамланади, чунки тармоқлаш муфталарида контакт юзачалар бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |