Ёритиш электр



Download 19,08 Mb.
bet57/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

Термитли пайвандлаш – алюминий томирли кабелларни бириктириш анча такомиллашган усуллардан бири ҳисобланади. Томирлар А патронларидан фойдаланиб, термитли пайвандланилади. Термит патрон ёнганда патроннинг термит таркибини ёндириш учун лозим бўлган 1000С га яқин температура ҳосил қиладиган махсус гугурт билан ёқилади. Томирларни термит патронида пайвандлашда томирлар изоляцияси юқори температура таъсирида ҳимояланади.

6.7. Кабелларнинг томирларини улаш усуллари




Кавшарлаш. Кучланиш 1 кВ гача бўлган кабелларнинг ток ўтказувчи алюминий томирларини кавшарлаб улаш қуйидагича бажарилади;
1. Кавшарни қолипчада бевосита суюлтириш йўли билан;
2. Олдиндан суюқлантирилган кавшарни қуйиш йўли билан;
Биринчи усул кесимлари 150 мм2 гача бўлган, иккинчи усули эса кесимлари 240 мм2 гача бўлган ток ўтказувчи алюминий томирларни туташтиришда қўлланилади.
Кесимлари 150 мм2 гача бўлган алюминий томирларни кавшарни бевосита форма–қолипда суюлтириб туташтириш маълум тартибда бажарилади. Кабелларнинг ишлов берилган томирларнинг учи бир–биридан ажратилади (6.13–расм, а)ва қўлда (6.13–расм, б) ёки ёғоч андоза ёрдамида (6.13–расм, в) тенг томонли учбурчак кўринишида эгилади. СЧо муфтада туташтириладиган кабеллар томирларнинг орасидаги масофа томирлар ҳолатини белгиланган чинни тиргаклар марказлари орасидаги масофа билан; СЧм муфтасида эса кавшарлангандан кейин томирлар туташтирилган жойида уларга ўраладиган томирлар шимдирилган қоғоз, лента ўрами (изоляция) билан аниқланади.
Кўп симли алюминий томирларни туташтириш учун уларга олдиндан поьонли ишлов берилади (6.14–расм, а). Поьоналар сонни туташтириладиган томирларнинг кесимларига боғлиқ; кесимлари 16–35 мм2 бўлгнда ўлчами 10 мм ли бир поьонали ишлов берилади; томирлар кесими 50–95 мм2 бўлганда 10 мм да уч поьонали ишлов берилиши керак. Ток ўтказувчи томирнинг марказий қисм қия қилиб (45 ли бурчак билан) кесилади.



6.14–расм. Кўп симли алюминий кабелларнинг томирларига ишлов бериш ва кавшарни қолипда бевосита суюқлантириб кавшарлаш йўли билан улаш:
а, б, в, г–операциялар тартиби, 1–пўлат чўткача, 2–кавшар қаламчаси, 3–горелка, 4–изоляция, 5–томир, 6–ҳимояловчи экран, 7–асбест подмотка, 8–қолипча, 9–суюқлантирилган кавшар.
Кесимлари 16–150 мм2 ли томирларни кавшарни бевосита қолипчада суюқлантириб кавшарлашдан олдин, поьонали ишлов берилган томирларни шимдирилган таркиб қолдиьидан бензинда ҳўлланган тоза латта билан артиб тозаланади, сўнгра кавшарлаш лампаси алангасида қиздириб А кавшари билан қалайланади (6.14–расм, б) ва айни вақтда пўлат чўтка 1 билан томирлардан оксид қатлами олиб ташланади. Қолипча томирларнинг туташтириладиган қисмлари қолипча 8 нинг марказида турадиган қилиб томирларга маҳкамланади (6.12–расм, в), кавшарлаш жараёнида суюқлантирилган кавшар оқиб кетмаслиги учун қолипнинг икки учига бир неча ўрам асбест шнури 7 ўралади ва ҳимояловчи экранлар 6 ўрнатилади.
Кавшарлаш операцияси томирлар ва қолипни кавшарлаш лампаси алангасида қиздиришдан бошланади, сўнгра лампанинг алангасига кавшар А (6.14–расм, г) қаламчаси 2 тутилади ва қолип кавшарга тўлгунча у суюқлантирилади. Туташтирилган қисм совигандан кейин ундан қолип, ўралган асбест шнури ва экранлар олиб қўйилади, кейин унга тўғри цилиндр шакли бериш ва айни вақтда унинг шу қисм эговланади.
ЦО–12 ва ЦА–15 кавшарлари билан кавшарлаш ҳам шу тартибда, фақат туташтириладиган томирларни олдиндан қалайламасдан бажарилади.
Кесимлари 16–240 мм2 ли кабелларни алюминий томирларини қўйиш йўли билан туташтириш учун секторсимон томирларга доиравий шакл берилади ва уларнинг учлари 45С ли бурчак остида кесилади, сўнг ажраладиган пўлат қолипга, туташтириладиган учлари орасида 2 мм оралиқ қолдириб, ўрнатилади. Қолипнинг учига асбест шнури ўралади ва ҳимояловчи экранлар ўрнатилади, кейин кавшарлаш лампасининг алангасида томирлар ва қолип 200–250С гача қиздирилади. Кейин тингла зарур миқдорда кавшар суюлтирилади, қиздирилган қошиқда кавшар олинади ва узлуксиз оқим тарзида қолип тўлгунча қуйилади, айни вақтда куракча билан томирларнинг қийшиқ кесилган учларидан оксид парда олиб ташланади. Бирикманинг совиган қисмидан экранлар, ўралган шнур ва қолип олинади ва қолип эговланади, ундан қолдиқ металл зарраларини олиб ташлаш учун қиздирилган МП–1 мастикаси билан парт қилинади (қиздирилади).
1 кВ гача кучланишли кесимлари 4–240 мм2 бўлган ток ўтказувчи сим томирли кабеллар кавшар қўйиш учун тешикчаси бор ГМ типидаги мис гильзалардан фойдаланиб кавшарлаб уланади. Томирларни туташтириш учун уларга кавшарлаш ёьи юпқа қатлам қилиб суркалади ва уларни гильза ичида томирларнинг учлари тепасида бўладиган қилиб ўрнатилади. Кавшарлаш операцияси алюминий томирларни кавшарда қуйиб кавшарлаш каби бажарилади.
Ток ўтказувчи алюминий томирли кабелларни сим томирли кабелларга тутштиришда кавшарлаш операциясини алюминий томирларни кавшарлаб туташтиришдек бажарилади, лекин мис томирлар уларни кавшарлаб туташтиришдек тайёрланди.

Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish