Пресслаш. Кабелларни ток ўтказувчи томирлари гильзаларда пресслаб бириктирилади. Бунинг учун гильзанинг ички сирти пўлат чўтка билан металл ялтиллагунча тозаланади (6.15–расм, а), кварц–вазелин пастаси суртилди. Туташтириладиган томирларнинг юзлари ҳам пўлат чўтка билан тозаланади (6.15–расм, б), ва бензинда хўлланган тоза латта билан артилади. Гильзанинг ичига, томирларнинг учлари гильзанинг аниқ ўртасида жойлашадиган қилиб киритилади (6.15–расм, в). Пресслаш учун лозим бўлган механзм ва матрицали пуасон тайёрланади.
6.15–расм. Кабель томирларини пресслаб улаш:
а, б, в, г, д–операциялар тартиби, 1–гильза, 2–сим чўтка, 3–чўтка, 4–томир, 5–пресс.
Туташма пуассон билан прессловчи механизмнинг матрицаси орасига қўйилади ва томирларининг кесимига қараб, олдин гильзанинг бир учи кейин бошқа учи (6.15–расм, г), бир ёки икки марта босиб эзилади.
Тайёр туташманинг сифати махсус асбобда (6.15–расм, д), эзилган жойнинг қалинлигини ўлчаб (6.16–расм, а ва 6.13–жадвал), кўриб текширилади.
6.16–расм. Томирлар прессланиб улангандан кейин қолдиқ қалинликни
ўлчаш учун асбоблар:
а–насадка ўрнатилган штангенциркуль, б–махсус ўлчагич.
Пайвандлаш. Кабелларнинг ток ўтказувчи алюминий томирлари қуйидаги усулларда пайвандланиб уланади: А типдаги патронларда учма–уч қилиб термитли пайвандлаш; очиқ қолипда газ билан пайвандлаш; очиқ қолипда контактли қиздириб электр билан пайвандлаш.
Алюминий томирлар, термитли пайвандланганда бирикма жуда сифатли чиқади, шунинг учун тегишли инструкцияларда биринчи галда шу усул тавсия қилинади.
Қандайдир сабабларга кўра алюминий томирларни термитли пайвандлаб бўлмаса, улар газ ва электр билан пайвандланади.
Термитли пайвандлаш икки босқичда бажаралади. Биринчи босқичда томирлар термитли пайвандлашга тайёрланади. Тайёрлаш жараёнида (6.17–расм а, д) пайвандланаётган томирларнинг кесимига қараб термит патрони танланади. Патрон қандай кесимга ҳисобланганлиги унинг маркасида кўрсатилган. Кабелларнинг томирларини пайвандлаш учун А типидаги патрондан фойдаланилади (6.17–расм, а). Кабелнинг доиравий томирлари таркиб шимдирилган қоришма қолдиқларидан тозаланади, секторли томирлара доиравий шакл берилади. Шундай тайёрланган кабель томирига алюминий втулка 3 кийдирилади (6.17–расм, б) ва патронга киритилади (6.17–расм, в). Уланадиган томирларнинг патронга кириш жойида суюқ металл оқиб кетмаслиги учун бу жойлар ярим доиравий тиьли тиққич 4 дан фойдаланиб асбест шнури 5 билан зичлаштирилади. Пайвандлашга тайёрланган туташма (6.17–расм, д) мослама (штатив) нинг қайд қиладиган майдончаси 2 га ўрнатилади, томирларда совутувчи омбирлар 4 маҳкамланади, томирлар асбест қоғоз 5 билан ҳимояланади ва пайвандлашнинг иккинчи босқичига ўтилади.
6.17–расм. Кабелнинг алюминий томирларини термитли патронда
пайвандлашга тайёрлаш:
а–А типдаги термитли патрон (кесими), б, в, г, д–операциялар тартиби, 1–термитли муфель, 2–пўлат кокилp, 3–алюминий втулка, 4–асбест шнурини тиқиш учун ярим доиравий тиьли таёқча, 5–асбест шнури, 6–уланадиган томирлар.
Термитли патронда ВАМИ флюсидан фойдаланиб 6.18–расм, б, в, г ларда кўрсатилган тартибда пайвандланади. Туташтирилган қисми совигандан сўнг муфел зубило билан уриб синдирилади (6.18–расм, д) ва ундан пўлат кокил чиқариб ташланади. Пайвандлаш жараёни тамом бўлгандан кейин қуйманинг тартиб чиққан қисми (6.18–расм, е) омбир билан ёки темир арра билан қирқиб ташланади. Туташган қисмга цилиндрик гильза шаклини бериш учун (6.18–расм, ж) эговланади, ундан кейин металл ва шлак қолдиқларини олиб ташлаш учун қиздирилган МП–1 мастикаси билан парт қилинади (қиздирилади).
6.18–расм. Кабелларнинг алюминий томирларини термитли пайвандлаб улаш:
а, б, в, г, д, е, ж–операциялар тартиби, 1–штатив, 2–термитли патрон, 4–совитувчи омбирлар, 5–томирларни алангадан ҳимоялаш учун тахта асбест, 6–кабель томирларида асбестни маҳкамлаш учун скоба, 7–экран, 8–қўшимча суюқлантирадиган чивиқ, 9–пўлат симли илгак, 10–термит қоришмасини ёқиш учун гугурт.
6.13– жадвал
Кабель томирининг тузилиши ва кесими, мм2
|
Бириктириш Гильзасининг тип ўлчами
|
Гильза пресслангандан кейинги қолдиқ қалинлик Н,мм
|
Бириктириш гильзаларини пресслаш учун тавсия механизмлари
|
Алюминий
|
Мис
|
Алюминий
|
Мис
|
Алюминий
|
мис
|
16 н
20 н
35 н
50 н
70 н
70 н
95 н
95с,12 Он
150с,150н
150с
185 н
185 с
240 с
240 с
|
16 н
25 н, 25с
35 н, 35с
50 н, 50с
70 н
70 с
95 н
95с,12 с
120 с
150н,150с
185 н
185 с
240 н
240 с
|
ГА–5,4
ГА–7
7А–8
7–9
ГА–11
ГА–12
ГА–13
ГА–14
Га–16
ГА–17
ГА–18
ГА–19
ГА–20
ГА–22
|
ГМ–6
ГМ–7
ГМ–8
ГМ–9
ГМ–10
ГМ–11
ГМ–12
ГМ–13
ГМ–14,
ГМ–15
ГМ–16
ГМ–17
ГМ–18
ГМ–19
ГМ–20
ГМ–20
|
4,5
6
7
8
9
9
10
11
12
12
13
13
15
16
|
|
ГКМ, ПК–1м
РГП–7
РПМ–7,ПГР–20
ПГЭП–2,ПГР–20
|
Эслатма: Кабеллар кўп симли томирларининг кесимларини белгилашда қуйидаги қисқартиришлар қабул қилинган: Н–нормал(доиравий) томир; с–секторли томир.
Кабелларнинг алюминий томирлари газ ва электр билан икки босқичда пайвандланади: дастлаб туташтириладиган томирларнинг учлари суюқлантириб яхлит стержен ҳосил қилинади, кейин улар пайвандланади. Вертикал ҳолда жойлашган ток ўтказувчи томирда ўрнатилган қолипчада суюқлантирилади (6.19–расм, а). Олдин қолипча 1 горелка 3 алангасида қиздирилади, сўнгра томирнинг учи суюқлантирилади, кейин горелканинг алангасига қўшимча суюқ–лантириладиган чивиқ 7 киритилади, учун суюқлантирилади, шундай қилиб, совиганда монолит стержен ҳосил бўлиши керак бўладиган суюқланма миқдори кўпайтирилади.
Суюқлантириб монолит стержен ҳолига келтирилган томирларни пайвандлаш учун (6.19–расм, б) уларни ажраладиган пўлат қолипча 10 га горизонтал ҳолда жойланади, қолип томирларда сим бандажлар 8 билан маҳкамланади ва суюқланма 9 ни пўлат илмоқ (аралаштиргич) 6 билан аралаштириб туриб пайвандланади. Ток ўтказувчи томирларни электр билан пайвандлаб улаш газ билан пайвандлаб улашдан кам фарқ қилади.
6.19–расм. Алюминий томирларни газ билан пайвандлаб улаш:
а–яхлит стерженp ҳосил қилиш учун ток ўтказувчи томирнинг учуини суюқлантириш операцияси, 6–томирларни пайвандлаб улаш, 1–қолип, 2–асбест изоляция, 3–газ горелкаси, 4-ҳимояловчи экран, 5–совитгич, 6–пўлат илгак (қоргич), 7–кавшар чивиьи, 8–симли бандаж, 9–суюқ металл, 10–ажратадиган пўлат қолип.
Учларини суюқлантиришда ва газ билан пайвандлашда томирларнинг изоляцияси экранлар 4 ва совутгичлар 5 билан, электр билан пайвандлашдап эса фақат совутгичлар билан ҳимояланади, совутгичлар айни вақтда томирларга пайвндловчи токни ўтказувчи контакт қисмалар вазифасини ҳам бажаради. Томирлар улаб бўлингандан кейин кабеллар ерга уланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |