Ер тузишни лойихалаш


  Хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишини, ишлаб чиқариш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

2. 
Хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишини, ишлаб чиқариш 
бўлимларининг таркибини, сонини ва ўлчамларини аниқлаш
Бўлимлар ва хўжалик марказларини жойлаштиришда лойиҳалаш 
хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилишини асослашдан, уни ер 
эгалиги ва ердан фойдаланишнинг, аҳоли тизими, ишлаб чиқаришни ва 
ҳудудни ташкил этишнинг хусусиятлари билан боғлашдан бошланади. 
Хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузулиши - бу хўжаликдаги ички 


215 
ишлаб 
чиқариш 
бўлимлари 
ва 
бош-қариш 
аппаратининг 
шундай 
уйғунлашувини билдирадики, унда ишлаб чиқаришни маълум даражада ташкил 
этиш ва бошқариш, ерни, бошқа ишлаб чиқариш воситаларини ва меҳнат 
ресурсларини бириктириш ва улардан фойдаланиш таъминланади. Бу тузулиш 
қанчалик оддий бўлса, ишлаб чиқаришни бошқариш шунчалик енгил бўлади, 
маъмурий бошқарув аппаратини сақлаш учун харажатлар кам бўлади. Ҳозирги 
вақтда кўпроқ тармоқли, ҳудудий ва аралаш тузулишлар учрайди. 
Тармоқли тузулиш корхонани марказлашган бошқаришни ихтисослашган 
бўлимлар (тармоқлар - далачилик, озуқа ишлаб чиқариш, сабзавотчилик
боғдорчилик ва ш.ў. бўйича ташкил этиладиган цехлар, бригадалар, звенолар, 
фермалар) фаолият кўрсатиши билан уйғунлаштирилади. Уни майдони катта 
бўлмаган, ихчам ер майдонига, битта асосий аҳоли яшаш жойига, барча ер 
массивлари билан яхши йўл алоқасига, ишлаб чиқаришнинг юқори даражада 
ихтисослашишига ва концентрациялашишига эга хўжаликларда қўллаш 
мақсадга 
мувофиқдир. 
Бундай 
тузилиш 
маъмурий 
ва 
технологик 
бошқаришнинг узвий боғланишига асосланган ва малакали кадрлар билан 
таъминланган, ишлаб чиқаришнинг механизациялаштирилиш даражаси юқори 
бўлган корхоналарда энг юқори самара беради. У кўплаб сабзавот-сутчилик, 
мева-узумчилик, сутчилик хўжаликлари учун характерлидир.
Ҳудудий
тузилиш марказий аппарат ва комплекс ишлаб чиқариш 
бўлимларини (бўлимлар, ишлаб чиқариш участкалари, комплекс бригадалар) 
назарда тутади. У асосан, икки ёки уч босқичли (масалан, корхона - комплекс 
бўлим - ихтисослашган бригада) бўлади. Корхонани бошқариш аппарати 
марказий қишлоқда, комплекс бўлимларники - ишлаб чиқариш участкалари 
қишлоқларида, ихтисослашган бригадаларники эса - фермаларда, дала 
шийпонларида ёки бошқа ишлаб чиқариш марказларида жойлашади.
Бундай типдаги тузилиш кенг ҳудудни эгаллаган, бир неча аҳоли яшаш 
жойларига, чўзилган ер эгалигига (ердан фойдаланишга) ёки ишланадиган 
ерларнинг катта ажралган массивларига эга хўжаликларда фойдаланилади. 
Уларда, асосан, ер тузишнинг бошланишигача мавжуд ҳудуднинг ташкил 
этилиши бор; бу вазиятда тармоқлар бўйича бошқариш тамойили уларнинг кўп 
хиллиги ва тарқоқлиги сабабли яроқсиз бўлади.
Ҳудудий тузулиш узоқ синовдан ўтди ва мамлакатнинг ҳар хил 
минтақаларида, ҳар хил ишлаб чиқариш типла-ридаги қишлоқ хўжалик, 
айниқса паҳтачилик, ғаллачилик ва ғалла-чорвачилик корхоналарида кенг 
тарқалган.
Аралаш
тузилиш юқорида кўриб чиқилган ҳудудий ва тармоқли 
тамойилларни ўзида мужассамлаштиради. У марказий бошқарув аппаратига 
комплекс ишлаб чиқариш бўлимларининг ва ихтисослашган бригадаларнинг 
(цехларнинг) тўғридан - тўғри бўйсинишини назарда тутади. Уни 
концентрациялаш ва технологияларни яхшилаш мақсадида мустақил 
бўлимларга 
ажратиладиган, 
асосий 
тармоқларни 
жадаллик 
билан 
ривожлантираётган, бир неча йирик қишлоқларни қамраб оладиган ёки бир 
неча тарқоқ массивларда ишлаб чиқаришни амалга оширидиган корхоналарда 


216 
жорий этиш тавсия этилади. Бунда ихтисослашган тармоқлар марказий 
аппаратнинг бевосита назорати остида қолади.
Ҳар хил ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишларини кўллаш мисоллари (уч 
хўжаликда) 16 расмда кўрсатилган. Биринчисида ишлаб чиқаришни 
бошқаришнинг тармоқли (цехли) тузулиши қабул қилинган; деҳқончилик цехи, 
унга алмашлаб экиш бириктирилган ва сут фермасига, ем-хашак етиштириш 
бригадасига эга чорвачилик цехи (унга озуқа алмашлаб экиши, суғориладиган 
маданий яйлов, табиий яйловлар ва пичанзорлар бириктирилган) мавжуд. 
Булардан ташқари, хўжаликда ёрдамчи цехлар (қурилиш, транспорт хизматини 
кўрсатиш ва бошқ.) мавжуд. Цехли тузулишни жорий этишга ер эгалигининг 
кичик майдони, унинг ихчамлиги, қишлоқнинг марказда жойлашиши, яхши 
ривожланган йўл тармоғи имконият яратади.
Иккинчи хўжалик тахминан майдони бўйича уч бара-вар катта, жарликлар 
билан бўлинган ер массивлари бўлак-ларига ва бир неча аҳоли яшаш жойларига 
эга. Шунинг учун бу ерда ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ҳудудий

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish