Ер тузишни лойихалаш


 Дала ер тузиш изланишлари



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
2. Дала ер тузиш изланишлари
Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудларидаги ер тузиш изланишларининг 
асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 
лойиҳани тузишда қатнашувчи лойиҳачилар ва мутахассисларни хўжалик 
ер эгалиги (ердан фойдаланиши) ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг, 
ерлардан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилишнинг аҳволи ва асосий 
йўналишлари билан жойида таништириш; 
хўжалик ер фонди, ҳудуднинг тузилиши ва инженерлик жиҳозланиши, 
янги ерларни ўзлаштириш, ер турларини мелиоратив ва табиатни муҳофаза 
қилиш бўйича яхшилаш, ишларнинг йўналишлари, ерга салбий таъсир 
манбаалари, ерлардан фойдаланиш, уларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш 
бўйича олдин ўтказилган ер тузиш тадбирларининг самарадорлиги тўғрисида 
қўшимча ахборотлар олиш ва маълумотларга аниқликлар киритиш; 
қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари 
(бошлиқлари) ва мутахассислари билан учрашиш ва уларнинг тузиладиган 
лойиҳа бўйича истакларини, иқтисодий манфаатларини аниқлаш. 
Ҳудудда ер тузиш дала изланишлари пайтида: 
ҳар бир ер контурнинг майдони ва чегаралари, ер турлари таркиби, 
уларнинг сифати ва маданий-техник аҳволи, ҳақиқатда фойдаланилиши, 
суғориладиган ва захи қочириладиган ерлар чегаралари, ҳамда маҳсус табиатни 
муҳофаза қилиш, қўриқхона ва рекреацион мақомга эга ерлар аниқланади; 


205 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланил-майдиган, лекин 
ўзининг 
табиий 
хусусиятлари 
бўйича 
шудгорлаш, 
дарахтзорларга, 
пичанзорларга ва яйловларга ўзлаштириш учун яроқли ерлар аниқланади; 
тубдан ва юзаки яхшилаш бўйича ишларни ўтказиш зарурати бор, суғориш 
учун яроқли ва зах қочириши талаб этадиган қишлоқ хўжалик ерлари 
участкалари танланади, дарёлар, кўллар ва сув ҳавзаларидан суғориш учун 
фойдаланиш имконияти ўрганилади; 
ботқоқликлар, ботқоқлашган ва ортиқча намланган қишлоқ хўжалик 
ерлари ўрганилади, уларнинг табиий атроф муҳитнинг экологик аҳволидаги 
роли, зах қочиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва техник имкониятлари 
аниқланади; 
мелиорация бўйича ишларни ўтказиш учун яроқли шўр ва шўрланган 
ерлар аниқланади; 
қумлар, жарликлар, қияликлар ўрганилади ва уларни унумдор ерларга 
айлантириш бўйича тадбирлар белгиланади; 
боғлар, узумзорлар ва резаворзорларнинг сифатининг аҳволи баҳоланади, 
ҳар бир контур бўйича дарахтларнинг турлари, навлари, ёши, сийраклашиши, 
зарарланиш, зараркунандалар ва касалликлар мавжудлиги кўрсатилиб, сифат 
баҳолаши ўтказилади, дарахтлар экиш учун яроқли ерлар массивлари 
танланади, контурли экиш, қияликларни террасалаш, маданий-техник ва бошқа 
тадбирларни ўтказиш учун участкалар ажратилади; 
эрозияга учраган ерлар ўрганилади, уларнинг эрозияланиш даражаси 
аниқланади, мавжуд эрозияга қарши гидротехник иншоотлар, иҳота ўрмон 
дарахтлари, эрозияга қарши техниканинг мавжудлиги ўрганилади, агротехник, 
ўрмон мелиоратив ва гидротехник тадбирларнинг эрозияга қарши 
самарадорлиги, янги иҳота полосаларини ва гидротехник иншоотларни қуриш, 
мавжудларини таъмирлаш ёки такомиллаштириш зарурати белгиланади; 
тоғ-кон ишлари, қурилиш ва бошқа ишларда бузилган участкалар 
аниқланади, бузилган ерларнинг аҳволи, уларнинг табиий атроф муҳитга 
таъсири белгиланади, кам унумдорли ерларни тупроқ билан қоплаш ва 
рекультивациялаш учун мўлжалланган тупроқларнинг унумдор қатламини 
сақлайдиган жой аниқланади; 
ҳудудни кимёвий ва радиоактив ифлослантирувчи, ерларни заҳарловчи, 
ахлатлар ва бошқалар билан қопловчи манбаалар белгиланади, ҳар хил 
объектларнинг (саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги) атроф муҳитга таъсири 
аниқланади, маъданли ва органик ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар 
омборхоналарининг жойлашган ўринлари ўргани-лади, консервациялаш ва 
қишлоқ хўжалиги фойдала-нишидан чиқарилиши керак бўлган участкалар 
аниқланади; 
маиший, ишлаб чиқариш, дала ва яйлов сув таъминоти учун 
фойдаланиладиган сув манбаалари ўрганилади, уларни таъмирлаш, қайта 
жиҳозлаш ёки янги сув манбааларини қуриш зарурати аниқланади; 
хўжаликнинг аҳоли яшаш жойлари ва ишлаб чиқариш марказлари, дала 
шийпонлари ва ёзги лагерлари ўрганилади, эски қишлоқларни тиклашнинг, 


206 
янги уй-жой ва ишлаб чиқариш қурилишларининг мақсадга мувофиқлиги 
аниқланади, ишлаб чиқариш марказлари чегарасидаги фойдаланилмайдиган 
ортиқча ерлар, ишлаб чиқариш биноларининг аҳволи, сиғими ва улардан 
келажакда фойдаланиш белгиланади; 
хўжаликдаги йўл тармоғи ва йўл иншоотлари ўрганилади ва текширилади, 
ҳар бир йўлнинг зарурлиги ва юк ўтказиш қобилияти, йўлларни қуриш ва 
таъмирлашга, кераксиз дала йўлларини ўзлаштиришга бўлган талаб 
белгиланади; 
хўжаликда алмашлаб экишлар мавжудлиги белгиланади, қишлоқ хўжалик 
экинлари майдонларининг ҳайдалма ерларнинг ҳар хил участкалари бўйича 
охирги 2 йилда жойлаштирилиши, тупроқларга ишлов беришнинг, экишнинг 
асосий йўналиши, ерларнинг бегона ўтлар билан ифлосланиши чизмада акс 
эттирилиб, аниқланади. 
Фермер хўжаликлари ҳудудидаги ер тузиш изланишларида хўжалик 
маркази ҳудудини зоналарга (яшаш ва ишлаб чиқариш) бўлиш, ишлаб чиқариш 
ва ижтимоий инфратизим объектларини қурилиш-лойиҳалаш, санитария-
гигиена, зооветеринария ва бошқа талабларни ҳисобга олиб жойлаштириш 
масалаларини асосли ечиш учун ахборот олиниши керак.
Раҳбарлар ва мутахассислар истакларини ўрганиш ихтисослашиш, ишлаб 
чиқаришни, меҳнатни ва бошқаришни келажакда ташкил этиш, экин 
майдонлари таркиби, алмашлаб экишларни сақлаб қолиш ёки янгиларини 
жорий этиш, озуқа базасини ташкил этиш, қурилиш ва ободонлаштириш, аниқ 
ер участкаларининг ҳудудларини тузиш бўйича уларнинг фикрларини тахлил 
этиш ва ҳисобга олишни ўз ичига олади. 
Зарур холларда махсус тупроқ-эрозия, ўрмон-мелиоратив, гидротехник, 
мелиоратив, маданий-техник, сув хўжалиги, йўл ёки бошқа турлардаги дала 
изланишлари ўтказилади, мавжуд кўрсатмалар ва йўриқномаларга мос тарзда 
ҳисоблаш майдончалари, чуқурчалар, қазиш ишлари бажарилади, аналитик 
изланишлар учун тупроқлардан, сувлардан намуналар аналитик текширишлар 
учун олинади.
Ер тузиш изланишларини, асосан, таркибида ер тузиш бўйича лойиҳа 
институти мутахассисларидан иборат гуруҳ бўлган ҳайъат хўжалик 
мутахассислари иштирокида ўтказади.
Чорвачилик фермаларини ва бошқа ишлаб чиқариш марказларини 
жойлаштириш учун янги жой танлашда комиссия таркибига Ер ресурслари 
қўмитасининг туман хизмати бошлиғи, туман архитектори, санитария ва ёнғин 
назоратлари, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари киритилади. 
Тайёргарлик ишлари ва ҳудудда ер тузиш изланишлари натижалари 
бўйича ерлардан кейинчалик фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва 
яхшилаш, хўжаликда ички ер тузишнинг асосий масалаларини ечиш бўйича 
олдиндан хулосалар чиқарилади.
Ҳудуддаги ер тузиш изланишлари натижалари дала журналида 
кўрсатилади, далолатномада умумлаштирилади ва чизмада акс эттирилади.


207 
Дала журналида айрим трансформациялаш ва яхшилаш учун 
мўлжалланган ёки ўз шаклини, чегарасини ва майдонини ўзгартирадиган ер 
турлари контурлари ва улар гуруҳларининг тартиб рақамлари ва майдонлари 
кўрсатилади; уларга сифатий тавсиф (рельефи, тупроқлари, ўсимликлари, 
маҳсулдорлигига, ерларни иқтисодий баҳолаш баллари бўйича) берилади; 
кейинчалик у ёки бу ер тури сифатида, алмашлаб экишларда фойдалиниш 
бўйича тавсиялар келтирилади. Ҳар хил турдаги яхшилашлар назарда тутилади.
Журналда ишлаб чиқариш марказларини кенгай-тириш ёки ортиқча 
майдонларини олиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш марказларининг, 
улардаги бино ва иншоотлар жойлашишининг абриси (чизмаси) чизилади.
Яна аҳоли яшаш жойларидаги аҳоли сонлари, бино ва иншоотларнинг 
мавжудлиги, уларнинг қийматлари, моллар бош сони, ҳудуднинг инженерлик 
жиҳозланиши ва бошқ. бўйича ёзувлар бажарилади.
Дала журналини тўлдирувчи, айрим ҳолларда эса унинг ўрнига ўтувчи ер 
тузиш изланишлари далолатномасида ерлардан оқилона фойдаланишни ташкил 
этиш учун зарур қуйидаги масалалар ўз аксини топади ва тавсифланади: 
хўжаликнинг ташкилий ишлаб чиқариш тузулиши, хўжалик марказларининг 
аҳволи ва келажакдаги ривожланиши, ер пайларидан фойдаланиш тартиби, 
улар асосида ишлаб чиқариш бўлимларини шакллантириш; янги йўлларни, сув 
манбааларини ва бошқа ҳудудни жихозлашнинг инженерлик объектларини 
қуриш ва мавжудларини таъмирлаш зарурати; ҳайдалма ерларга, 
трансформацияланадиган дарахтзорлар, пичанзорлар, яйловлар ер массивлари 
ва участкалари; уларни ўзлаштириш ва яхшилаш бўйича зарур тадбирлар; 
фойдаланишда махсус тартиб ва шароитларга эга ер массивлари ва 
участкалари; яхшилаш ва муҳофаза қилиш бўйича гидротехник тадбирлар кўзда 
тутилган ер массивлари ва участкалари; маданий, суғориладиган пичанзорлар 
ва яйловларга ажратиладиган массивларнинг майдонлари, жойлашиши ва 
аҳволи ҳамда уларни ўзлаштириш ва яхшилаш бўйича зарур тадбирлар; 
эрозияга учраган ерлар, зарур эрозияга қарши тадбирлар; бузилган, 
ифлосланган ва зарарланган ерлар, уларни консервациялаш, тупроқ билан 
қоплаш ва рекультива-циялашнинг мақсадга мувофиқлиги; ер эгалари ва ердан 
фойдаланувчиларнинг ишлаб чиқариш бўлимларини ва хўжалик марказларини, 
ишлаб чиқариш ва инфратизим объектларини жойлаштириш, ер турлари ва 
алмашлаб экишларни ташкил этиш, уларнинг ҳудудларини тузиш бўйича 
тилак-истаклари. 
Ер тузиш изланишлари чизмасида кўрсатилади: ер турларининг барча 
контурларининг мавжуд жойлашиши ва уларнинг аниқ чегаралари; қишлоқ 
хўжалиги учун ўзлашти-рилиши, трансформацияланиши, яхшиланиши, 
консервацияланиши, 
рекультивацияланиши 
(журнал 
ва 
изланишлар 
далолатномасидан) керак бўлган массивлар ёки ер турлари контурлари; ишлаб 
чиқариш бўлимларининг мавжуд ва тахминий янги чегаралари; бошқа ер 
эгалари ва ердан фой-даланувчилар ерларининг, қишлоқ маъмурияти тасар-
руфидаги ерларнинг чегаралари; фойдаланишда махсус тар-тибга ва 
шароитларга эга ерлар массивлари ва чегаралари; мелиорацияланган ва 


208 
суғоришга, заҳини қочиришга, маданий техник ишларни ўтказишга 
мўлжалланган ерлар участкалари ва чегаралари; ўзлаштирилган алмашлаб 
экишлар, далалар ва ишчи (суғориш) участкаларининг, уларнинг майдонлари ва 
чегаралари ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг охириги 2 йилдаги 
майдонлари кўрсатилган жойлашиши; тупроққа ишлов беришнинг асосий 
йўналиши, дарахтзорлар, йўллар, ҳар хил инженерлик иншоотларининг мавжуд 
ва кўзланаётган жойлашиши. 
Камерал тайёргарлик ва ҳудуддаги ер тузиш изланишлари натижасида 
олинган маълумотлар асосида, тайёргарлик ишлари давомида ери тузилаётган 
қишлоқ хўжалик корхонаси ерларини агроэкологик баҳолаш ўтказилиши ва 
ерларнинг қишлоқ хўжалигига яроқлилиги чизмаси тузилиши мумкин. 
Илмий-текшириш ва лойиҳалаш институтлари тавсияларига мувофиқ 
ерларнинг қишлоқ хўжалиги учун яроқли-лигининг асосий мезонлари сифатида 
тупроқларнинг ерлардан экологик хавфсиз ва иқтисодий самарали фойдаланиш, 
уларнинг мелиорациялаш ва муҳофаза қилиш тизимларини танлашга сезиларли 
таъсир кўрсатувчи, турғун табиий хусусиятлари тўпламидан (рельеф, механик 
таркиби, намланиш характери ва даражаси, эрозия жараёнлари, шўрланиш 
характери ва даражаси, ва бошқ.) фойдаланилади. 
Қишлоқ хўжалиги учун яроқлилигини белгилашда яна махсус табиатни 
муҳофаза қилиш, қўриқхона, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий 
мақомга ва фойдаланиш шароитларига эга ерлар ҳам ҳисобга олинади. 
Ерларнинг қишлоқ хўжалиги учун яроқлилигини белгилашдаги иқтисодий 
талаблар бу босқичда ҳисобга олинмайди, улар кейинчалик лойиҳани ишлашда 
эътиборга олинади. 
Ерларни қишлоқ хўжалиги учун яроқлилиги бўйича баҳолаш жараёнида 
ҳар хил қишлоқ хўжалик ерлари (ҳайдалма ерлар, пичанзорлар, яйловлар) учун 
кўпроқ яроқли участкалар гуруҳлари ажратилади. Бу гуруҳларнинг ҳар бири 
ичида ерлар синфларга бўлинади, уларнинг барча майдонларида юқори 
иқтисодий ва экологик самарадорлик билан бир хил деҳқончилик (минтақавий 
интенсив чеклашларсиз, эрозияга қарши, шўрланган, шўрҳак, ортиқча 
намланган, қумлик ва бошқа фойдаланишда махсус ёндошув талаб этадиган 
ерлардаги деҳқончилик тизимлари, ўтлоқчилик тизими), ҳамда ерларни 
мелиорациялаш тизимлари қўлланилиши мумкин. 
Ерларнинг 
ажратилган 
гуруҳлари 
ва 
синфлари 
хўжаликнинг 
режалаштирилаётган ихтисослиги, экин майдонлари таркиби, ер турлари ва 
майдонлари, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорликлари бўйича 
лойиҳалашга топшириқ ишлаш учун маълумотлар тайёрлашда, ҳамда ҳўжа-
ликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлаш жараёнида фойдаланилади. 
Ҳозирги вақтда ер тузиш бўйича лойиҳа ва илмий-текшириш институтлари 
ва уларнинг корхоналари ер тузиш ишларини компьютерлардан фойдаланиб 
бажаришнинг янги технологияларига ўтишмоқда. Махсус технология бўйича 
ишлов берилган ва дешифровкаланган аэрофототасвирлар дала ер тузиш ва 
изланиш ишлари ҳажмини минимумгача қисқартириш имконини беради.


209 
Ер тузиш изланишлари ва план-харита материалларига аниқлик киритиш 
натижалари бўйича ер тузиш давридаги хўжалик ер турлари майдонларига 
аниқлик киритилади, улар ер кадастри маълумотлари билан солиштирилади, 
фарқлар келиб чиқиши сабаблари аниқланади ва солиштириш натижалари 
далолатнома билан расмийлаштирилади. Кейинги лойиҳалаш учун асос бўлиб 
хизмат қиладиган ерларнинг экспликацияси тузилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish