Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ер турлари сифатининг аҳволи ва улардан фойдаланиш шароитларини 
баҳолаш 
учун ерларни хўжаликда ички баҳолаш, ҳудудни агроэкологик 
районлаштириш, кадастр ва мавзули хариталар ва атласлар, ерлардан 
фойдаланиш ва уларнинг аҳволи тўғрисида маълумотлар; тупроқ, тупроқ-
эрозия, агрокимёвий, геоботаника изланишлари материаллари ҳамда ерларнинг 
оғир металлар, радио-нуклидлар, пестицидлар ва бошқ. билан ифлосланган ва 
зарарланганлигини тавсифловчи маълумотлар ҳам йиғилади ва ўрганилади.
Тупроқ, тупроқ-эрозия ва агрокимёвий изланишлар материаллари тупроқ 
қатламига, унинг кимёвий ва механик таркибига, шудгор қатламининг 
қалинлигига, тупроқдаги гумус миқдорига, ҳудуднинг эрозияга учраш 
даражасига тавсиф беради.
Ҳудуддаги дала изланишларида тупроқ контурлари ва ювилган ерлар 
жойлашишига аниқлик киритиш талаб этиладиган участкалар белгиланади.
Геоботаник изланишлар материаллари бўйича озуқа олинадиган ер 
турлари, айрим участкаларнинг озуқа бериш имконияти ва ўсимликлари 
типлари баҳоланади, геоботаник контурларнинг тўғри кўрсатилганлиги, 
ўсимликларни алмаштириш, пичанзорлар ва яйловларни яхшилаш зарурати 
аниқланади. 
Ҳудуднинг ифлосланганлиги ва зарарланганлигини баҳолаш бўйича 
маълумотлардан консервацияланадиган ер участкаларини белгилаш, уларни 
қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқариш ва ифлосланишнинг қишлоқ 
хўжалигига ва атроф табиий муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича 
тадбирлар тизимини табақалаштириш учун фойдаланилади. 
Камерал ер тузиш тайёргарлигида мелиорация ва сув хўжалиги 
қурилишлари учун маълумотлар: гидрография тармоғи (дарёлар, сойлар, 
булоқлар ва бошқа сув манбаалари), кўллар, ер ости артезиан сувларининг 
чуқурлиги ва олинадиган сув миқдори, сувлар захираси, уларнинг сифати ҳам 


202 
ўрганилади. Мавжуд суғориш ва зах қочириш тармоқлари, суғориладиган ва зах 
қочириладиган ерларни инвентаризациялаш материаллари, суғориш, сув билан 
таъминлаш, маданий техник тадбирлар, сув хўжалиги қурилишини амалга 
ошириш, суғориладиган маданий яйловлар яратиш лойиҳалари ўрганилади. 
Маҳаллий фойдали қазилма бойликлари (шағал, қум, лой, торф) мавжудлиги ва 
захира-лари тўғрисидаги маълумотлар йиғилади. 
Агроўрмон мелиорацияси изланишлари материалларини тахлил қилишда 
мавжуд 
ҳимоя 
ўрмон 
полосаларини 
инвентаризациялаш 
уларнинг 
конструкциялари, ўрмон ўстириш шароитлари ва ўрмон дарахтларини хўжалик 
жойлашган ҳудудда ўстиришнинг хусусиятлари, мавжуд ўрмон ва мевали 
дарахтлар кўчатлари, ўрмон хўжаликларининг мавжудлиги ва улар 
имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади. 
Тайёргарлик ишлари мавжуд йўлларни ва йўл иншоотларини ўрганишни 
ҳам ўз ичига олади. Йўлларнинг класслари, ажратилган ер полосалари 
кенглиги, йўл иншоотлари, қопламалари типлари белгиланади. 
Хўжалик ерларидан фойдаланиш шароити ва тартибини ўрганиш учун 
маҳаллий меъёрий қонунчилик актлари ва ҳужжатлари йиғилади, туманда ер 
участкаларидан фойдаланишдаги чеклашлар ва мажбуриятлар навбатчи 
харитаси таҳлил қилинади, сервитутлар белгиланади.
Хўжаликнинг ва ерлардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолатини ва 
келажакдаги 
ривожланишини 
тавсифловчи 
режалаш, 
башоратлаш, 
дастурлаш, лойиҳалаш, ҳисобот материалларини
йиғиш, ўрганиш
ва 
тизимлаштириш
ўз ичига қуйидагиларни олади: 
туман ер тузиш чизмаларини, ерларни қайта тақсимлаш чизмалари ва 
лойиҳаларини, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаларини, қишлоқ хўжалик
корхоналарини ислоҳ қилишни, ерларни маҳаллий маъмурият ихтиёрига 
бериш материалларини, башоратлар, минтақавий дастурлар, ер ресурсларидан 
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, эрозияга қарши тадбирлар 
чизмаларини, чегараларни белгилаш ҳужжатлари ва хўжалик ҳудудига 
алоқадор ёки унга таъсир этадиган бошқа ер тузиш маълумотларини ўрганиш; 
зах қочириш, суғориш, шўр ювиш ва тупроқларни гипслаш, далаларни 
комплекс агрокимёвий маданийлаштириш, боғларни, резаворзорларни, 
узумзорларни, мева кўчатхоналарини яратиш, маданий-техник, табиатни 
муҳофаза қилиш ва бошқа мелиоратив тадбирлар бўйича мавжуд лойиҳавий 
ҳужжатларни йиғиш ва таҳлил қилиш; 
мавжуд аҳоли тизимининг, аҳоли яшаш жойларининг, уй-жой, ишлаб 
чиқариш ва йўл қурилишининг келажакдаги ривожланишини ҳамда ҳудудлар 
ривожланишининг бош режаси, қишлоқ ахоли яшаш жойларини режалаштириш 
ва қуриш лойиҳалари маълумотларини, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ерларини 
инвентаризациялаш, шахсий томорқа хўжалигини, жамоа боғдорчилиги ва 
полизчилигини, шахсий уй-жой ва дала ҳовли қурилишлари материалларини 
ўрганиш;
махсус ер фонди, қайта тақсимлаш фондининг мавжудлиги ва улардан 
фойдаланиш бўйича материалларни ҳамда ўтказилган ерларни қайта 


203 
тақсимлаш, ер турларини пайларга бўлиш, фуқароларга ер бериш, ерлар 
ижараси, узоқ ва қисқа муддатли ерлардан фойдаланиш, ер солиғи, ер учун 
ижара ҳақи миқдорлари, ернинг баҳоси бўйича маълумотларни 
тизимлаштириш; 
хўжаликда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ҳозирги ҳолати ва 
келажакдаги ривожланишини тавсифловчи маълумотларни (ихтисослик, 
тармоқлар таркиби, экин майдонлари таркиби, қишлоқ хўжалик экинлари 
ҳосилдорлиги, чорва моллари бош сони ўлчамлари ва жойлашиши, уларнинг 
маҳсулдорлиги, озуқа базаси, озиқлантириш типлари ва рационлари, молларни 
сақлаш усуллари, асосий ва айланма фондлар, меҳнат ресурсларининг 
мавжудлиги, аҳволи ва фойдаланилиши, ишлиб чиқаришнинг охириги 3-5 
йилдаги иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари) ўрганиш ва тахлил қилиш. 
Камерал йўл билан олинган барча маълумотлар хўжаликда ички ер тузиш 
лойиҳасига ер тузиш тайёргарлиги материалларида умумлаштирилади.
Ҳудуддаги дала ер тузиш изланиши дастурини (режасини) тайёрлаш 
жараёнида қуйидагиларни тавсифловчи маълумотлар йиғилади:
хўжалик жойлашган минтақанинг агроиқлимий шароитлари - физик-
жуғрофий омилларни (рельеф, тупроқлар, ўсимлик қатлами, йил фаслларининг 
узунлиги, иссиқлик ва шамол режими, ёғингарчилик, қор қоплами, инсоляция 
ва бошқ.), шамол ва сув эрозияси жараёнларини, намланиш шароити ва 
ҳудуднинг маданий-техник аҳволини;
хўжаликнинг ер эгалиги (ердан фойдаланиши) - унинг туман марказига, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш жойларига нисбатан жойлашган 
ўрнини, аҳоли яшаш жойларининг, аҳолининг, меҳнатга қобилиятли 
аҳолининг, шу жумладан қишлоқ хўжалик корхонасида ишлайдиган, 
мавжудлигини (сони), бошқа фойдаланувчилар участкаларининг майдони, 
сони, ўлчамлари ва жойлашиши, ер турлари таркиби ва тузилиши, ерлардан 
фойдаланиш тартиби ва шароитларини, ерларнинг аҳволини, аҳоли яшаш 
жойлари чегаралари ичида ва улардан ташқарида жойлашган, қишлоқлар 
маъмурияти тасарруфидаги ерлардан фойдаланишни;
хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш таркибини, ишлаб чиқариш 
бўлимларининг 
ўлчамлари 
ва 
жойлашишини, 
хўжаликдаги 
ички 
ихтисослашиш, ишлаб чиқариш марказларининг, шу жумладан чорвачилик 
фермаларининг жойлашишини, ишлаб чиқариш биноларининг аҳволи ва 
сиғимини, 
уларнинг 
ҳудудда 
жойлашишини, 
механизациялаштириш 
даражасини, органик ўғитлардан фойдаланиш шароитини ва атроф табиий 
муҳитни муҳофаза қилишни; 
йўллар ва йўл иншоотларининг, табиий ва сунъий сув объектлари ва бошқа 
умумхўжалик аҳамиятига эга инженерлик иншоотларининг аҳволини ва 
жойлашишини, хўжалик чегарасида магистрал қувурлар, электр узатиш, алоқа 
тармоқлари ва бошқ.; 
ишлаб чиқариш бўлимлари бўйича қишлоқ хўжалик ерлари таркиби ва 
тузулишини, мелиорацияланган ва яхшиланган ерларнинг мавжудлигини, 
табиатни муҳофаза қилиш, ерларни эрозиядан ҳимоялаш бўйича хўжалик 


204 
томонидан ўтказиладиган тадбирларни, маҳсус ҳуқуқий тартибга ва 
фойдаланиш шароитларига эга ерлар майдонларини; 
хўжаликда ўзлаштирилган алмашлаб экишлар типлари, турлари, сони 
ўлчамлари ва жойлашишини, далалар ва ишчи участкаларнинг, дала 
йўлларининг 
жойлашишини, 
иҳота 
ўрмон 
дарахтларининг, 
дала 
шийпонларининг, дала сув таъминоти манбааларининг майдонлари ва 
аҳволини, алмашлаб экишлар ҳудудини тузишнинг камчиликларини; 
мева-резавор дарахтлари ҳудудларини ташкил этиш (турлар ва навларнинг, 
бригада участкаларининг, кварталлар, катакчалар, ёрдамчи ишлаб чиқариш 
марказлари, ўрмон полосалари, йўл тармоғининг мавжудлиги ва жойлашиши). 
Булардан ташқари, ер тузиш тайёргарлиги жараёнида олдин ўтказилган ер 
тузиш лойиҳаси, унинг таркибий қисмлари ва элементлари бўйича 
ўзлаштирилиш даражаси ўрганилади, мавжуд ишлаб чиқаришни ва ҳудудни 
ташкил этишнинг камчиликлари ва айрим лойиҳавий ечимларнинг 
ўзлаштирилмаганлигининг сабаблари аниқланади.
Камерал тайёргарлик жараёнида, материалларни аниқлаш, ўрганиш, ва 
умумлаштириш асосида уларнинг тўлалиги ва ишончлилиги аниқланади, 
ҳудуддаги ер тузиш изланишларини ўз ичига оладиган, дала тайёргарлик 
ишларининг мазмуни ва ҳажми белгиланади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish