Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
 
3. Лойиҳалаш учун топшириқ ишлаш
Ҳар хил башоратлаш, режа олди ва лойиҳа олди ишлари, тайёргарлик 
ишлари материаллари асосида лойиҳалаш учун топшириқ тузилади. Лойиҳалаш 
учун топшириқни ишлаш ер тузиш бўйича лойиҳалаш ва илмий-текшириш 
институти (Ўздаверлойиҳа) ёки унинг бўлимлари мутахассислари томонидан, 
хўжалик раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида бажарилади. Топшириқ 
лойиҳа институтида, қишлоқ хўжалик корхонасида кўриб чиқилади ва лойиҳа 
буюртмачиси томонидан тасдиқланади. У лойиҳалаш учун асос қилиб қабул 
қилинади.
Лойиҳалаш учун топшириқни ишлашда маъмурий туман ер тузиш 
чизмалари, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари, ҳар хил техник-иқтисодий 
ҳисоб-китоблар ва асослашлар (агар улар технологик жиҳатдан хўжаликда ички 
ер тузиш лойиҳасидан олдин бажариладиган бўлса ва айниқса, агар лойиҳани 
ишлаш бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалик корхоналари 
гуруҳлари бўйича бир вақтда ўтказилаётган бўлса) материалларидан 
фойдаланилади. Лойиҳалаш учун топшириқда яна ерлардан фойдаланиш ва 
уларни муҳофаза қилишнинг минтақавий (маҳаллий) дастурлари кўрсаткичлари 
ўз аксини топади, улар хўжалик ишлаб чиқариши ва ҳудудига тегишли бўлиб, 
ресурслар билан таъминланади ва молиялаштирилади. 
Ер тузувчи - лойиҳачилар учун лойиҳалашга топши-риқни ишлаш - 
хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини тузишдан олдинги энг аҳамиятли 
босқичдир. Лойиҳалаш учун топшириқ ишлашнинг асоси бўлиб, тайёргарлик 
ишлари давомида олинган материаллар ва маълумотлар ҳизмат қилади. 
Барча вазиятларда лойиҳалаш учун топшириқ қуйидаги маълумотларни 
ўзида мужассамлаштириши керак: 
лойиҳалаш учун асос; 
лойиҳанинг ҳисобланган (мўлжалланган) вақти; 
ҳисобланган муддатга хўжаликнинг ихтисослиги ва хўжаликлараро 
алоқалари (зарур ҳолларда); 

деҳқончилик ва чорвачилик ялпи маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг, 


уларнинг турлари бўйича натурал кўринишдаги ҳажмларининг пастки чегараси; 
ерлардан фойдаланиш тартиби; 
хўжаликнинг 
келажакдаги 
ташкилий-ишлаб 
чиқариш 
тузилиши, 
хўжаликдаги ишлаб чиқариш бўлимларининг
турлари, сони ва иҳтисосликлари; 


210 
қишлоқ хўжалик экинлари майдонлари таркиби, ҳосилдорлиги, 
дарахтзорлар ва ем-хашак олинадиган ерлар маҳсулдорлиги; 
моллар бош сони ва маҳсулдорлиги, тавсия этилган озиқлантириш 
рационлари; 
йўл ва сув хўжалиги қурилишлари бўйича тадбирлар; 
ҳайдалма ерларга ва бошқа қишлоқ ҳўжалик ерларига ўзлаштириладиган, 
суғоришга, захини қочиришга, рекульти-вациялашга мўлжалланаётган 
ерларнинг тахминий майдонлари; 
тубдан ва юзаки яхшилаш учун мўлжалланган қишлоқ хўжалик 
ерларининг тахминий майдонлари; 
ерларни муҳофаза қилиш бўйича режалаштирилаётган тадбирлар; 
лойиҳага бошқа таклифлар ва тилак-истаклар. 
Бу 
маълумотларни 
тайёрлашда 
ерларни 
иқтисодий 
баҳолаш 
материалларидан, тайёргарлик ишлари давомида ўтказилган уларнинг аҳволини 
ва фойдаланилишини тахлил қилиш натижаларидан фойдаланилади.
Шуни ҳисобга олиш керакки, топшириқнинг кўпчилик кўрсаткичлари кўп 
ечимлилик, оптималлашиш характерига эга ва кўплаб омилларга боғлиқ 
бўлади. Кўрсаткичларни аниқлаш жараёнида иқтисодий-математик, иқтисодий-
статистик усуллар ва компьютерлардан фойдаланилади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish