Ер тузишни лойихалаш


 расм. Лойиҳалашнинг анъанавий усулида хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
15 расм. Лойиҳалашнинг анъанавий усулида хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасини ишлаш.


197 
Бу масалалар лойиҳалашнинг мақсадли дастурлаш усулидан фойдаланиб, 
икки босқичда ечилади (7 жадвал).
Қишлоқ хўжалик корхоналари ва уларнинг ер эгаликлари жуда мураккаб 
объектлар эканлигини ҳисобга олиб, лойиҳалаш хўжаликнинг истиқболдаги 
(башоратлаш даври) ҳудудини ташкил этиш чизмасининг асосий лойиҳавий 
ечимларини ишлашдан бошланади. 
Истиқболда хўжалик ҳудудини ташкил этиш чизмасини хўжаликда ички ер 
тузиш лойиҳаси таркибига киритишади, у икки босқичда ишланади: хўжалик 
ерларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича тадбирлар 
қийматининг смета ҳисоб-китоблари билан лойиҳа ва биринчи навбатда 
ўзлаштириладиган ерлар ва қуриладиган инженерлик иншоотларига сметалар 
ва техник чизмалардан иборат ишчи ҳужжатлар. 
Чизмадан фарқли ўлароқ, хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг 
вазифаси ерлардан фойдаланишнинг шундай тизимини (биринчи навбатдаги 
тадбирлар) танлашдан иборатки, у реал мумкин бўлган, ҳозирги вақтда 
ресурслар билан таъминланган ва хўжалик иқтисодиётини ривожлантириш ва 
унинг ерларининг табиий салоҳияти нуқтаи назаридан энг самарали бўлиши 
керак. Бундай вазиятда маҳсулот ишлаб чиқариш режаси ердан олинади, 
хўжаликдаги реал иқтисодий вазиятни ҳисобга олади, дастур-мақсадли 
характерга эга ва ресурслар билан таъминланган бўлади. 
7 жадвал
Лойиҳалашнинг ресурсли усули
Лойиҳани ишлаш 
босқичлари
Лойиҳалашнинг мазмуни


Хўжалик ҳудудини 
ташкил этишнинг 
истиқболдаги чиз-маси 
(башоратлаш даври) 
Ерларнинг биоиқлимий салоҳиятини аниқлаш.
Ер турлари таркибини ва майдонларини белгилаш. 
Мелиоратив фондни баҳолаш. 
Ерларни яхшилаш, трансформациялаш, қишлоқ хўжа-лиги учун 
ўзлаштириш объектларини аниқлаш. 
Ерларни ўзлаштириш навбатини ва меъёрларини 
белгилаш.
Ерларни агроэкологик классификациялаш ва уларни фойдаланиш 
интенсивлиги даражаси, қишлоқ хўжалик экинлари турлари ва 
етиштириш технологиялари бўйича баҳолаш.
 
 
 
 
 
 
 
 
 


198 
7 жадвалнинг давоми


Қишлоқ хўжалик экинларининг потенциал ҳосил-дорлигини ва ер 
турлари маҳсулдорлигини белгилаш.
Экинларни етиштириш самарадорлиги бўйича меъёр-ларни 
ишлаш.
Чорва моллари зичлигини, молларни сақлаш усулла-рини ва 
озуқлантириш типларини асослаш. 
Хўжаликда ҳудудни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг 
турғун элементларини (магистрал йўллар, қурилиш учун ер 
участкалари, каналлар ва бошқалар) жойлаштириш. 
Аҳоли яшаш жойлари, дарёлар, ишлаб чиқариш марказлари ва 
бошқ. атрофида санитария-ҳимоя ва табиатни муҳофаза қилиш 
минтақаларини белгилаш. 
Хўжаликда ички ер ту-
зиш лойиҳа-си (чизма-
нинг бирин-чи навбати 
- ҳисобланган давр) 
Хўжаликнинг ресурс салоҳиятини баҳолаш (меҳнат ресурслари, 
асосий ва айланма фондларнинг мавжуд-лиги ва уларни 
кўпайтириш, капитал юкламаларни жалб этиш имконияти). 
Ресурслардан фойдаланиш йўналишларини асослаш, экинлар 
ҳосилдорлигини 
дастурлаш, 
озиқлантириш 
ра-ционларини 
оптималлаш, чорва молларининг режалаш-тирилаётган бош сонини 
ва маҳсулдорлигини асослаш. 
Хўжалик ихтисослигини, унинг ташкилий-ишлаб чиқариш 
тузилишини, ишлаб чиқариш бўлимлари ва хўжалик марказлари 
жойлашишини асослаш.
Пул-моддий ресурслар билан таъминланган магистрал йўлларини 
ва бошқа умумхўжалик аҳамиятига эга инженерлик объектларини 
жойлаштириш. 
Ер турларини ташкил этиш (биринчи навбатда ўзлаш-
тириладиган, трансформацияланадиган ва ерлари яхшиланадиган 
объектларни танлаш).
Экин майдонлари таркибини оптималлаш ва алмашлаб экишларни 
ташкил этиш. 
Алмашлаб экишлар ҳудудини ташкил этиш (далаларни, ишчи 
(суғориш) участкаларини, дала йўлларини, иҳота полосаларини ва 
бошқ. жойлаштириш). 
Дарахтзорлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳудудларини ташкил 
этиш. 
Лойиҳавий экспликацияни тузиш. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмларини белгилаш. 
Лойиҳанинг 
ишчи 
ҳужжатлари 
Лойиҳани натурага (жойларга) кўчиришнинг ишчи чизмаси, 
лойиҳаланган алмашлаб экишларга ўтиш режаси, айрим ер тузиш 
тадбирлари учун смета-молия ҳисоб-китоблари. 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаси анъанавий усул бўйича башорат 
кўринишига эга ва уни ўзлаштириш ресурсларни жалб этишга боғлиқ бўлади, 
ресурс усулида лойиҳа реал бўлади, сабаби у, мавжуд ресурслар асосида 
тузилади. Масалан, анъанавий лойиҳалашда экинлар хосилдорлиги лойиҳалаш 
учун топшириққа киритилади, у башорат характерига эга бўлади, лойиҳачининг 
вазифаси унга эришишга ёрдамлашадиган ресурслар ўлчамларини ҳисоблашдан 
иборат бўлади.


199 
Дастур-мақсадли ёндошувда эса экинлар ҳосилдорлиги - бу аниқ 
кўрсаткич. У мавжуд молларнинг бош сонидан ва бор маъданли ўғитлардан 
тайёрланган экиш материаллари сифатидан ва ш.ў. келиб чиқиб, ишлаб мавжуд 
чиқариш омилларининг: ерлар сифати, солинадиган органик ва маъданли 
ўғитлар ҳажмининг йиғма таъсирига боғлиқ бўлади. Ўз навбатида моллар бош 
сони ва маҳсулдорлиги озуқа ишлаб чиқариш ҳажмидан келиб чиқиб 
аниқланади, у экинлар ҳосилдорлиги ва ерлар маҳсулдорлигига, яшил конвейер 
тартибига, озуқа олинадиган ерлар таркибига, ишлаб чиқариш қурилиши 
ҳажмига боғлиқ бўлади.
Ресурс усули бўйича лойиҳалашда ишлаб чиқариш омиллари ва 
шароитлари орасидаги ўзаро алоқа, илмий асосланган меъёрий-маълумот 
ахборотининг катта ҳажми ҳисобга олинади, бу масалани формаллаштиришни, 
маълумотлар банкини яратишни ва компьютердан фойдаланишни талаб этади. 
Хўжаликда ички ер тузиш бўйича ишлар бир неча босқичда бажарилади: 
тайёргарлик ишлари ва ер тузиш изланишлари; 
лойиҳалашга топшириқ ишлаш ва тасдиқлаш; 
лойиҳани тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 
лойиҳани жойларга кўчириш; 
ер тузиш ҳужжатларини тайёрлаш ва бериш; 
лойиҳавий тадбирларни амалга ошириш ва хўжалик-ларга муаллифлик 
назорати тартибида ёрдам кўрсатиш (қишлоқ хўжалик корхоналарига ер тузиш 
хизматини кўрсатиш). 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасида белгиланган ҳудудни ташкил этиш 
қишлоқ хўжалик корхоналари учун мажбурий бўлиши керак. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish