óçóì -
÷èëèê
áðèãàäà-
ñè
ñàáçî âî ò ÷èëèê
áðèãàäàñè
áî •äî ð÷èëèê
áðèãàäàñè
èø ëàá ÷èšàðèø
á¢ëèì èí èí ã ÷åãàðàñè
I -÷è á¢ëèì
èø ëàá ÷èšàðèø
ó÷àñò êàñè
÷¢÷êà ô åðì àñè
ñóò ô åðì àñè
ÿéëî âëàð
óçóì çî ð
è•î ò à ï î ëî ñàëàðè
áî •ëàð
á¢ëèì šèø ëî •è
ì àðêàçèé šèø ëî š
16 расм. Хўжаликнинг ташкилий-ҳудудий тузилиши:
а - тармоқли; б - ҳудудий; в - аралаш.
217
тузулиши танланган. Тўртта бўлим ташкил этилган, уларнинг ҳар бирида
бириктирилган алмашлаб экишлари бўлган далачилик бригадалари ва озуқа
олинадиган ерларига эга фермалари бор; учинчи бўлимда бўлардан ташқари
боғдорчилик бригадаси ҳам фаолият кўрсатади. Ҳар бир бўлимнинг ўз идораси,
бухгалтерияси, гаражи, қишлоқ хўжалик техникаларини сақлаш, таъмирлаш ва
уларга хизмат кўрсатиш, дон ва ш.ў. сақлаш жойлари бор.
Учинчи хўжаликда аралаш ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишидан
фойдаланилган. Бу ерда иккинчи хўжаликдаги бўлимларга ўхшаш қурилган
икки ишлаб чиқариш участкаси барпо этилган. Шу билан бир қаторда,
марказий аппаратга тўғридан-тўғри боғдорчилик бригадаси, узумчилик цехи ва
сабзавотчилик цехи бўйсиндирилган.
Ҳозирги вақтда ерларни қайта тақсимлаш, ер пайларини ажратиш,
хўжаликда ички бўлимларни қайта расмийлаштириш, ижтимоий инфратизим
объектларини маҳаллий маъмуриятларга бериш сабабли, қишлоқ хўжалик
корхоналарида аралаш тузулиш кўпая бошлади.
Хўжаликнинг ташкилий ишлаб чиқариш тузилиши асослангандан кейин
ишлаб чиқариш бўлимларининг шакллари, сони ва ўлчамлари тўғрисидаги
масала ечилади. Ҳозир аграр ўзгаришлар натижасида корхоналарда кўплаб
фермер хўжаликлари ва тижорат ҳисобида, ижарада, пудратда, ҳамда
ширкатлар ва бошқалар сифатида ишловчи бўлимлар пайдо бўлди. Хўжаликда
ички ер тузишни ўтказишда қандай ишлаб чиқариш бўлимлари ва қандай
тамойиллар асосида ер олиши кераклигини, ер қандай муддатга уларга
бириктирилишини белгилаш, бу ерларнинг жойлашган ўрнини, майдонлари ва
чегараларини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Ҳудудий умумийликка, ерни бирик-
тириш усулига ва иерархиялик даражасига боғлиқ ҳолда одатда бўлимларни
(ишлаб чиқариш участкалари, цехлар), бригадаларни, пудратчиларни ва ш.ў.
бир-бирларидан ажратишади.
Бўлим (ишлаб чиқариш участкаси)
- бу деҳқончи-ликда ва чорвачиликда
ҳар хил ихтисослашган бир неча бригадалардан таркиб топган, ягона ҳудудга
бирлашган, бригадалар учун умумий асосий ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш
ва уни бошқариш бўйича бўлим ва қўшимча ҳизматларга ҳамда умумий ишлаб
чиқариш ва ижтимоий инфратизимга (ишлаб чиқариш маркази, электр, газ,
иссиқлик ва сув таъминоти, дала шийпонлари, ошхоналар ва ш.ў.) эга йирик
кўп тармоқли бўлинмадир.
Мазкур шаклга комплекс ёки далачилик бригадалари деб аталадиган,
мураккаб ишлаб чиқариш тузулишига эга кўп тармоқли ва тармоқ бўлинмалари
ҳам киради.
Бўлимлар ҳозир ер майдонлари ўлчамлари бўйича йирик қишлоқ хўжалик
корхоналарида учрайди.
Цех
- бу ишлаб чиқариш участкасига ўхшаш, хўжаликдаги ички бўлинма.
Бироқ цехлар, асосан, комплекс эмас, балки тармоқ характерига (масалан,
деҳқончилик цехи, ем-хашак етиштириш цехи) эга ва бир неча бригададан
таркиб топади.
218
Ишлаб чиқариш бригадаси деб ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари
узоқ муддатга бириктирилган, асосан ўз кучи билан ягона бошқарув остида
меҳнатни кооперациялаш ва бўлиш асосида бир ёки бир неча маҳсулот ишлаб
чиқариш бўйича барча ишлар циклини бажарадиган ишчиларнинг доимий
жамоасига айтилади. Далачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, ем-хашак
етиштириш ва чорвачилик бригадалари (фермалари) деб улар бир-бирларидан
ажратилади.
Ишлаб чиқариш участкаларидан фарқли ўлароқ бригадалар ишчилари сони
ва ер майдонлари бўйича кичик, унча мураккаб бўлмаган тузулишга (асосан
звенолар ва пудратчилардан ташкил топган) ва тор ихтисосликка эга бўлади.
Звено - бир ёки бир неча технологик жиҳатдан ўзаро боғланган
операцияларни биргаликда бажарувчи ишчиларнинг бирламчи бирлашмасидир.
У, асосан, бригадалар таркибида маълум иш даврига тузилади ва одатда
вақтинчалик характерга эга.
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасида бўлимлар, ишлаб чиқариш
участкалари, бригадалар, цехлар сони, ўлчамлари ва жойлашадиган ўрни
белгиланади, уларга ерлар бириктирилади.
Хўжаликда ички бўлинмаларга нафақат деҳқончилик ва чорвачилик,
балки, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи (таъмирлаш, транспорт), қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича, ҳамда савдо,
қурилиш, ҳар хил касблар ва бошқ. билан шуғулланувчи бўлинмалар ҳам
киради.
Ер тузиш лойиҳасининг кўрилаётган қисмида жисмоний ва юридик
шахсларга мулкий пай ҳисобига бериладиган бинолар, иморатлар ва
иншоотлар, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари балансига бериладиган
ижтимоий соҳа ва инженерлик инфратизим объектлари эгаллаган ер
участкалари чегаралари ва майдонлари ҳам белгиланади.
Ҳар хил меҳнат жамоаларига бириктириладиган ер массивларини
шакллантириш ва майдонларини аниқлашда қуйидаги тамойилларга амал
қилиш керак:
хўжаликда ерларни тақсимлаш, уларни аниқ бўлимлар ва меҳнат
жамоаларига бириктириш ерлардан фойдаланишда исрофгарчиликларни
тугатишга ёрдам қилиши керак;
ерлардан фойдаланиш интенсивлиги даражаси тупроқлар унумдорлигини
тўҳтовсиз қайта тиклашни, илмий асосланган деҳқончилик тизимларини,
экинларни етиштиришнинг оқилона технологияларини қўллашни, ерларни
эрозиядан муҳофаза қилишни, бошқа эрозияга қарши тадбирларни амалга
оширишни таъминлаши керак;
ер, ер муносабатларининг моддий асоси сифатида меҳнат жамоаларига
доимий (мулк қилиб, эгалик қилишга ёки узоқ муддатга фойдаланишга)
бириктирилиши, меҳнат ва пул моддий ресурслар билан маълум
пропорцияларда бўлиши керак;
ерларни қайта тақсимлашда ижтимоий ҳаққоний-ликни, меҳнат
жамоаларининг ва айрим ходимларнинг ишлаб чиқаришнинг якуний
219
натижаларидан
моддий
манфаатдорликларини
таъминлаш,
хўжалик
юритишнинг иқтисодий шароитларини тенглаштириш учун ерларнинг
унумдорлигини ва жойлашган ўрнини қаттиқ ҳисобга олиш керак. Бу ишлаб
чиқариш бўлимлари ер массивларини оптимал шакллантириш, ер солиғи ва ер
учун ижара ҳақи миқдорларини белгилаш, уларнинг хўжалик фаолиятлари
натижаларини режалаштириш учун ҳам зарур.
Ер ислоҳати бошлангунча (1990 й.) кўплаб қишлоқ хўжалик
корхоналарида ташкилий-ишлаб чиқариш тузулиши мавжуд эди. Совхозлар
асосан, ҳудудий тузилишга эга бўлиб, уларнинг бўлимлари сони 3 тадан 6 гача
эди. Уларнинг ўлчамлари орасидаги фарқ эса жуда катта эди. Масалан,
сабзавот-сутчилик совхозларининг ҳайдалма ерлари бўйича майдонлари 1200-
1500 га, пахтачилик совхозлари 6000-8000 га ташкил этган бўлса,
Қизилқумдаги кўпчилик совхозларнинг умумий майдонлари 25-35 минг
гектарни ташкил этар эди. Колхозларнинг ўлчамлари ҳам иҳтисосликларига
қараб ҳар хил бўлса ҳам, уларнинг майдонлари совхозларникига нисбатан анча
кичик эди. Масалан, пахтачилик колхозларининг ўртача фойдаланиладиган
ерлари майдони 1500-2000 гектарни ташкил этар ва уларда асосан ишлаб
чиқариш бригадалари ташкил этилар эди.
Ишлаб чиқариш бўлимларининг ер майдонлари бўйича ўлчамларини
аниқлашда қуйидагилар хисобга олинади:
ҳўжаликда қўлланиладиган ерга бўлган мулкчилик, ер эгалиги ва ердан
фойдаланиш шакллари;
ишлаб чиқариш бўлимларининг ихтисосликлари;
хўжалик ерларининг унумдорлиги, уларнинг жойлашган ўрни, шакллари
ва бошқа хусусиятлари;
ишлаб чиқариш бўлимлари шакллари, меҳнат жамоалари ўлчамлари,
фондлар билан таъминланиш даражаси ва меҳнатнинг ташкил этилиши;
чорвачилик тармоқлари ўлчамлари;
хўжаликда аҳоли тизими ва бошқа омиллар.
Ерга жамоа пай мулкчилиги шароитида бўлимларнинг ер майдонлари
бўйича ўлчами Р қуйидаги қисмлардан ташкил топади:
Р = Р
1
N + Р
2
+ Р
3
+ Р
4
бунда Р
1
- фуқароларга мулк қилиб, текинга бериладиган ер пайи миқдори,
га; N - бўлим таркибига киритиладиган одамлар сони; Р
2
- ижарага бериладиган
ерлар майдони (ижарага олинган ер пайлари), га; Р
3
- бўлимда
фойдаланиладиган, талаб этилмайдиган ер пайлари майдони, га; Р
4
- бўлим
эгалигида ёки фойдаланишдаги (иморатлар, инженерлик объектлар, йўллар,
ўрмон полосалари ва бошқа ерлар билан бирга) ноқишлоқ хўжалик ер турлари
майдони, га.
Кўрсатилган тарзда аниқланган ишлаб чиқариш бўлимларининг ўлчамлари
ҳамма вақт ҳам қишлоқ хўжалик техникасидан, меҳнат ресурсларидан, асосий
ва айланма фондлардан оқилона фойдаланиш нуқтаи
220
назаридан оптимал бўлавермайди. Шунинг учун у бўлимнинг қабул қилинган
ихтисослиги ва хўжаликнинг жойлашган минтақаси учун илмий-текшириш
институтлари тавсия этадиган ўлчамлар билан солиштирилади.
Ерни қўшма (умумий, бўлинмас) мулкчиликка ёки доимий (муддатсиз)
фойдаланишга ажратишда ишлаб чиқариш бўлимларининг оқилона ўлчамлари,
хўжалик ҳудудининг ўзига хос хусусиятлари, аҳоли тизими, табиий ва
иқтисодий шароитлари бўйича тавсиялар ҳам ҳисобга олинади.
Хўжаликдаги ички бўлимлар ўзларининг турлари ва ихтисослашиш
даражалари бўйича, бир неча турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш (масалан,
ишлаб чиқариш, молларни бўрдоқига боқиш ва ем-хашак тайёрлаш) билан
шуғулланадиган комплекс ва бир-икки экинни етиштирувчи ёки бир гурух
чорва молларига хизмат кўрсатувчи, ихтисослашган бўлимларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш бўлимларининг ихтисосликларини асослашда бўлимга
бириктириладиган ер турлари, экинлар ва чорва моллари таркиби имкон борича
ташқаридан меҳнат ресурсларини чекланган тарзда жалб этиб, бутун йил
давомида ишчиларнинг иш билан таъминланиши бир хил даражада бўлишини
таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Деҳқончиликда бу шароит бўлимга дала
ишлари муддатлари мос тушмайдиган бир неча экинларни бириктириш
заруратини келтириб чиқаради. Бунда, булардан ташқари қишлоқ хўжалик
техникасидан тўлароқ фойдаланилади, айрим экинлар ҳосилдорлигининг иқлим
шароитларига ва экинларнинг унумдорлик бўйича ҳар хил ерларда
жойлашишига боғлиқлиги натижасида ўзгариб туриши меҳнат ҳақига камроқ
таъсир этади. Деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларига эга комплекс бўлимлар
далалар унумдорлигини ошириш учун гўнгдан ва ем-хашак учун деҳқончилик
чиқиндиларидан яхшироқ фойдаланишлари мумкин.
Ихтисослашган бригадалар комплекс бригадаларда етакчи экинларни
самарали етиштириш, уларга бириктирилган экин майдонлари ўлчамлари билан
таъминланмайдиган вазиятларда ташкил этилади. Масалан, картошкани
интенсив технология бўйича етиштириш учун юқори иш унумдорилиги 100-200
га майдонда таъмин-ланадиган 23 машинадан иборат мажмуа талаб этилади.
Шунинг учун картошканинг экин майдонларини майда ишлаб чиқариш
бўлимларига тарқатиш кўп холларда мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Ихтисослашган бўлимларни ташкил этиш кўп қўл меҳнати талаб этадиган
қишлоқ хўжалик экинларини, (тамаки, сабзавот, қанд лавлагиси ва ш.ў.), ҳамда
озуқа экинларини етиштиришда ҳам (ем-хашак ишлаб чиқариш ва
чорвачиликнинг самарадорлигини ошириш мақсадида) ўзини оқлайди.
Табиий, яхшиланган
ва
суғориладиган
маданий
яйловлар
ва
пичанзорларнинг катта майдонлари бириктирилган бўлимлар кўп миқдордаги
яшил ва дағал озуқаларни истеъмол қиладиган ва ҳайдаб боқишни талаб
қиладиган чорва моллари (қўйлар, сигирлар, отлар) турларини парваришлашга
ихтисослаштирилади. Чўчқалар озиқланиш рационларида концентратлар
(омухта ем) кўп бўлганлиги учун, чўчқа фермалари одатда қишлоқ хўжалик
ерлари таркибида ҳайдалма ерлар нисбати кўп бўлган бўлимлар таркибига
киритилади.
221
Ихтисослашган далачилик бригадасининг тахминий ўлчами меҳнат
жамоасининг иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, ерларнинг қишлоқ
хўжалик экинларини етиштириш учун яроқлилигини ва уларнинг алмашлаб
экишларда тўғри айланиши имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Экинлар таркиби танланиб бўлинганидан кейин, минтақавий технологик
карталарга мос тарзда дала ишлари давридаги меҳнат сарфлари ҳисобланади (8
жадвал).
Ишловчиларнинг ўртача бандлиги (дала ишлари давридаги иш кунлари
сонининг иш куни узунлигига кўпайтмаси), уларнинг сони ва бутун дала
ишлари
давридаги
меҳнатнинг
умумий
сарфи
асосида
бригадага
бириктириладиган майдон ҳисобланади (9 жадвал).
8 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |