4. Ишлаб чиқариш марказларини жойлаштириш
228
Хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишига асосланадиган,
ишлаб чиқариш бўлимларининг сони ва ўл-чамлари аниқланганидан, хўжалик
марказлари жойлашти-рилганидан кейин ишлаб чиқариш бўлимларининг хўжа-
лик ичидаги ихтисослиги аниқланади ва ишлаб чиқариш марказлари
жойлаштирилади.
Ишлаб чиқариш маркази
- бу умумий ихчам ҳудуд, ягона технологик
жараён, умумий транспорт ва энергетика қурилмалари ва ҳаётни таъминлаш
тизимлари (сув, электр, иссиқлик таъминотлари ва ш.ў.) билан бирлашган
ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари мажмуасидир.
Ишлаб чиқариш марказлари аҳоли яшаш жойлари чегаралари ичида,
яшаш зонасига яқин ишлаб чиқариш зонасини ташкил этиб жойлашиши
мумкин. Айрим ҳолларда санитария-гигиена ва зооветеринария чеклашлари
натижасида бундай марказлардан аҳоли яшаш жойларининг яшаш зоналари ва
бошқа ишлаб чиқариш мажмуаларигача бўлган масофа катта бўлиши керак
бўлса, у аҳоли яшаш жойларидан ташқарида жойлаштирилади.
Ишлаб чиқариш марказларининг қуйидиги типлари мавжуд: умумхўжалик
аҳамиятига эга мажмуалар (умумхўжалик ҳовлилари), улар ўз ичига ишлаб
чиқариш бинолари ва иншоотлари - қишлоқ хўжалик машиналари ва
қуролларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича (таъмирлаш - механика ҳовлилари),
ёғоч материалларига ишлов бериш, қурилиш деталлари ва конструкцияларини
ишлаб чиқариш (қурилиш ҳовлилари) бўйича, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини ва материалларини тахлаш ва сақлаш (омборхоналар
мажмуаси) бўйича, гаражлар ва бригадаларнинг ишчи ҳовлилари (улар
умумхўжалик ҳовлилари билан қўшилган вазиятларда) гуруҳини олади;
бригадалар ишчи ҳовлилари;
чорвачилик, паррандачилик ва бошқа ҳайвонлар фермалари ва
мажмуалари;
иссиқхона-парник мажмуалари, омухта ем тайёрлаш бўйича ишлаб
чиқаришлар ва ш.ў.;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бирламчи қайта ишлаш бўйича ишлаб
чиқаришлар.
Хўжаликнинг ишлаб чиқариш объектлари таркибига қишлоқ хўжалик
авиацияси учун учиш-қўниш майдонча-лари, вертолётлар майдончалари,
ветеринария ва ветерина-рия-санитария объектлари, умумхўжалик аҳамиятига
эга дон қабул қилиш ва тозалаш майдончалари, мини-элеваторлар, пахта
хирмонлари, идишлар майдончалари, идишларга жойлаш ва саралаш жойлари,
маъданли ўғитларни ва пестицидларни сақлаш учун омборхоналар ва ш.ў. ҳам
киради.
Хўжаликда ички ер тузишда зарур:
ишлаб чиқариш марказлари турлари, сони ва ўлчамларини белгилаш ва
уларни мақсадга мувофиқ жойлаштиришни режалаштириш;
янги ишлаб чиқариш марказларини қуриш, мавжудларини кенгайтириш ва
қайта қуриш учун зарур ер майдонларини аниқлаш, планда участкаларни
белгилаш ва уларни жойларда ажратиш;
229
ишлаб чиқариш марказларини минтақаларга бўлиш чизмасини тузиш.
Умумхўжалик ҳовлиси
қишлоқ хўжалик корхонаси-нинг асосий ишлаб
чиқариш маркази ҳисобланади. У хўжаликнинг асосий аҳоли яшаш жойида
(марказий қишлоқда) жойлашади. Корхоналарни қайта ташкил этишда, уларни
майдалаштиришда янги хўжаликнинг ҳовлиси, асосан, ўзининг олдинги
вазифалари бўйича фойдаланилиши мумкин бўлган бир гурух ишлаб чиқариш
обэектларига эга (идоралар, гаражлар, таъмирлаш устахо-налари, омборҳоналар
ва ш.ў.) мавжуд ишлаб чиқариш маркази асосида жойлаштирилади.
Умумхўжалик ҳовлиси иложи борича бригадаларнинг ишчи ховлилари билан
бирлаштирилади, хизмат кўрсатиладиган ҳудуднинг марказида жойлашган,
яхши транспорт алоқаларига эга асосий аҳоли яшаш жойида жойлаштирилади.
Умумхўжалик ҳовлисининг ёнида ёки унинг ҳудудида корхонанинг
маъмурий биноси жойлаштирилади; унда хўжалик раҳбарияти ва бош
мутахассислар, ёрдамчи хизматчилар (бухгалтерия, режалаш бўлими,
диспетчерлик хизмати ва бошқ.) жойлашади.
Бригадалар ишчи ҳовлилари
хўжаликнинг ишлаб чиқариш бўлимлари
марказлари ҳисобланади. Улар тарки-бига гаражлар, ишчи отлар учун
отхоналар, бошқа бино-лар, қишлоқ хўжалик техникаси ва автомобилларни
қўйиш ва таъмирлаш учун очиқ майдончалар, ошҳоналар, меха-низаторларнинг
дам олиш жойлари киради. Уларни бўлим ишчиларининг асосий қисми
яшайдиган аҳоли яшаш жойларида, одатда, мавжуд ишлаб чиқариш марказлари
ҳудудида жойлаштиришади.
Чорвачилик мажмуалари ва фермаларини жойлашти-ришда илмий-
текшириш муассасаларининг, уларнинг ихти-сосликларини ва минтақавий
хусусиятларини ҳисобга олган холда, оқилона (оптимал) ўлчамлари бўйича
тавсиялари ўрганилади. Йирик хўжаликларнинг чорвачилик бўлимла-рида
одатда ишлаб чиқариш жараёнлари комплекс механи-зациялаштирилган катта
фермалар қурилади. Бундай тав-сияларда Ўзбекистонда пахтачилик
хўжаликларидаги сут-товар фермаларининг оптимал ўлчамлари 400-800 сигир,
махсус қорамолларни ўстириш ва бўрдоқига боқишга ихтисослашган
фермаларники - 1000-2000 бош, қоракўл қўйлари фермалариники эса - 16-20
минг бош эканлиги кўрсатилган.
Бундай фермаларнинг самарали фаолият кўрсатиш шартларидан бири
уларни, асосан, ўзида ишлаб чиқарилган озуқа билан таъминлаш ҳисобланади.
Фермер хўжаликларида чорвачилик фермаларини жойлаштиришда уларни
қуришда намунавий лойиҳалардан, саноат конструкцияларидан ва маҳаллий
қурилиш материалларидан фойдаланиш имконияти ҳисобига олинади (11
жадвал).
Чорвачилик фермаларининг турларини, сонини, ўлчамларини ва
жойлашишини белгилашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:
фермаларнинг тавсия этилган ўлчамлари;
мавжуд чорвачилик иморатлари ва иншоотларининг борлиги, уларнинг
сиғими, аҳволи ва қайта қуриш имконияти;
230
ер турлари таркиби, мустахкам озуқа базасини яра-тиш имконияти,
биринчи навбатда табиий ва яхшиланган озуқа олинадиган ер турларидан
фойдаланиш ҳисобига;
малакали ишчи кучининг мавжудлиги;
сув, электр энергияси, иссиқлик ва ш.ў. билан таъминланиши.
Кўчмас мулк объектлари билан ажралмас боғланган ер участкаларини,
ҳамда чорвачилик бинолари, иншоотлар ва молларни мулкий пайлар ҳисобига
мулк қилиб беришда албатта ишлаб чиқариш марказларини ривожлантириш
ёки қайта қуриш бўйича мулкдорлар истакларини ҳисобга олинади. Мавжуд
иморатларни фойдаланилаётган
11 жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |