Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Назорат саволлари:
1. 
Хўжаликда ички ер тузишда тайёргарлик ишлари қандай элементлардан 
ташкил топади? 
2. 
Камерал ер тузиш тайёргарлиги ўз ичига нималарни олади? 
3. 
Камерал ер тузиш тайёргарлиги даврида қандай маълумотлар йиғилади ва 
ўрганилади? 
4. 
Нима учун ҳудудда дала ер тузиш изланишлари ўтказилади ва унинг мазмуни 
қандай? 
5. 
Дала ер тузиш изланишлари даврида қандай ҳужжатлар
тўлғазилади? 
6. 
Лойиҳалаш учун топшириқ нимага керак? 
7. 
Лойиҳалаш учун топшириққа қандай кўрсаткичлар ва нима учун 
киритилади?
 
 
 
XII боб 
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЛИМЛАРИНИ ВА ХЎЖАЛИК 
МАРКАЗЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ 
 
1. 
Лойиҳалашнинг мазмуни ва вазифалари 
Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари (унинг кўп тармоқли 
характери, мавсумийлиги, ернинг махсус роли ва ш.ў.) сабабли, қишлоқ 


211 
хўжалик корхонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳудудни ташкил этиш 
билан чамбарчас боғлиқ ва ернинг ишлаб чиқариш ва ҳудудий хусусиятларини 
(тупроқлар унумдорлиги, намланиш шароити, эрозияга учраши ва маданий- 
техник аҳволи, ер участкаларининг ўлчамлари ва жойлашган ўрни) ҳисобга 
олмасдан мумкин эмас. Булардан ташқари, у кўп жиҳатдан аҳоли яшаш 
тизимига, аҳоли яшаш жойлари сони, ўлчамлари ва жойлашишига, мавжуд 
ижтимоий алоқаларга ҳам боғлиқ. Шунинг учун лойиҳанинг бу қисмининг 
асосий мақсади ҳудудни, ишлаб чиқаришни ва аҳоли тизимини ташкил этиш 
масалаларини боғлаш, уларда хўжаликнинг барча ресурсларидан (ер, пул-
моддий, меҳнат) энг самарали фойдаланиладиган хўжаликда ички бўлимларни 
яратиш ва жойлаштиришдан иборат. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари, асосан, йирик ўлчамларга ва мураккаб ички 
тузулишга эга, кўп сонли ҳар хил фаолиятлар турларига ихтисослашган 
хўжаликнинг ички бўлимларини ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар биринчи навбатда бўлимлар ичида 
амалга оширилади; мос равишда уларнинг ер майдонлари, иш билан бандлар 
сони бўйича ўлчамлари, фондлар билан таъминланиши ҳамда иқтисодий ва ер 
бўйича ўзаро муносабатлари ўзгаради, бу ер тузиш ўтказишни талаб этади. 
Хўжаликларнинг ишлаб чиқариш бўлимларини ташкил этишда охирги 
йилларда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Ноишлаб чиқариш бўлимларини ва 
комплекс бўлимларнинг ноишлаб чиқариш вазифаларини (маданий-маиший 
хизмат кўрсатиш, ижтимоий соҳа ва бошқ.) маҳаллий маъмуриятга бериш 
амалга оширилмоқда, эскилари тугатилиб, ҳозирги иқтисодий шароитларга 
мослаштирилган янгилари тузилмоқда. Масалан, РФ Давлат статистика 
қўмитаси маълумотлари бўйича ҳиссадорлик жамиятларида 1992-1993 
йилларда ўз-ўзини маблағ билан таъминловчи бўлимлар (74%) кўп бўлган, 
кўплаб қишлоқ хўжалик ширкатларида ва уюшмаларида ижара жамоалари 
(25%) ва ички ширкатлар (37%) фаолият кўрсатишган.
Лойиҳада ишлаб чиқариш бўлимларининг хўжаликдаги ички ихтисослиги 
уларга бириктирилган ерларнинг сифатини ва жойлашган ўрнини ҳамда 
хўжалик ва унинг бўлимлари марказларининг (умумхўжалик ва бригада 
ҳовлилари), чорвачилик фермалари ва комплексларининг, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш жойларининг жойлашишини ҳисобга 
олган ҳолда асосланган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш бўлимларига ерларни 
ажратишда меҳнат жамоаларининг истаклари, уларнинг сони; жамоа-пай 
мулкчилигидаги ва ижарадаги ер пайлари ўлчамлари; ихтисосликлари, мулкий 
пайлар ҳисобига ажратилган асосий ва айланма фондларнинг мавжудлиги; 
ерлар сифати, хўжалик ҳудуди бўйлаб аҳоли яшаш жойларининг жойлашиши 
ва уларнинг ривожланиши характери ҳисобга олинади. Бунда қуйидагилар 
зарур: 
ерлардан фойдаланишдаги ортиқчаликнинг уларни аниқ бўлимларга 
бириктириб ва улардан тўла фойдаланишни таъминлаб, олдини олиш; 
доимий ажратилган ер массивларида узоқ вақт фаолият кўрсатиш 
қобилиятига эга бўлимларни яратиш; 


212 
бўлимларнинг оптимал ўлчамларига эришиш. 
Шундай қилиб, лойиҳанинг мазкур таркибий қисмида қуйидаги масалалар 
ечилади: 
хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишини аниқланади; 
ишлаб чиқариш бўлимларининг сони ва ўлчамлари белгиланади; 
бўлимларда хўжаликдаги ички ихтисослик, тармоқлар таркиби, тузулиши 
ва ўлчамлари асосланади; 
ҳар бир хўжалик марказининг хўжаликдаги вазифаси аниқланади, ишлаб 
чиқариш марказлари, чорвачилик фермалари жойлаштирилади ва уларнинг 
майдонларига аниқлик киритилади; 
зарурат туғилганда қурилиш учун майдончалар (участкалар) танланади; 
ер турлари таркиби белгиланади; 
ишлаб чиқариш бўлимларининг ер массивлари жойлаштирилади ва 
уларнинг чегаралари белгиланади. 
Лойиҳанинг кўрилаётган таркибий қисми қуйидаги асосий элементлардан 
ташкил топади. 
1. 
Хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузулишини, ишлаб чиқариш 
бўлимлари таркиби, сони ва ўлчамларини белгилаш. 
2. 
Хўжалик марказларини жойлаштириш. 
3. 
Ишлаб чиқариш бўлимларининг ер массивларини жойлаштириш. 
Ишлаб чиқариш бўлимларини жойлаштиришга маълум талаблар қўйилади, 
уларни тўртта гуруҳга бўлиш мумкин: 
ишлаб чиқариш-иқтисодий; 
қурилиш-лойиҳалаш; 
ижтимоий; 
экологик. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish