Ер тузишни лойихалаш


 Ишлаб чиқариш бўлимлари ер майдонларини жойлаштириш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
5. Ишлаб чиқариш бўлимлари ер майдонларини жойлаштириш
Ишлаб чиқариш бўлимлари ер майдонларини жой-лаштиришга ва 
уларнинг чегараларини белгилашга хўжа-ликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш 
тузилиши асослан-ганидан, ҳар хил меҳнат жамоаларининг сони, ўлчамлари ва 
ихтисосликлари белгиланганидан кейин киришилади. Бунда хўжалик 
марказлари, ҳамда ер тузиш йилида мавжуд чорвачилик мажмуалари ва 


236 
фермаларининг назарда тутилган жойлашиши, ишлаб чиқариш бўлимларининг 
чегаралари ва жойлашиши ҳисобга олинади.
Бўлимларнинг ер массивлари майдонлари, ер турлари таркиблари ва 
сифати бўйича энг яхши тарзда хўжалик-нинг ички ихтисослашишига мос 
келиши, меҳнатга яроқли аҳолининг бандлигини текис, ердан ва ишлаб 
чиқариш фондларидан самарали фойдаланишни таъминлаши керак. 
Бўлимлар ер майдонлари шакли ва жойлашиши бўйича ихчам, иложи 
борича тўғри чизиқли чегараларга эга, тўғри шаклда бўлиши ва хўжалик 
марказига энг яқин жойлашган битта массивда жойлашиши керак. Бу 
одамларни ва юкларни ташиш учун транспорт харажатларини ва қишлоқ 
хўжалик техникасининг бефойда юришларини сезиларли қисқартириш 
имконини беради. Улар ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигини 
таъминловчи оқилона ўлчамларга эга бўлишлари керак. 
Хўжаликнинг ички ихтисослашишини, бўлимларга бириктирилган ер 
турлари таркибини ва уларнинг чегараларини белгилашда уларнинг кейинчалик 
трансформацияланиш имкониятлари ва хўжаликда ҳудудни ички ташкил этиш 
(йўлларни, алмашлаб экишларни, магистрал каналларни ва ш.ў. жойлаштириш) 
ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқариш бўлимларининг ер массивларини шундай шакллантириш 
керакки, бунда хўжалик маркази иложи борича ердан фойдаланишнинг 
марказий қисмида жойлашсин. Бу асосий ер турларини аҳоли яшаш жойларига 
яқинлатиш, юкларни ташиш ва қатнашларнинг ўртача масофасини анча 
қисқартириш ва шунинг ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш 
имкониятини беради.
Хўжалик маркази жойлашишининг ерлар узоқлашишига таъсири 
тўғрисида 13 жадвал маълумотлари бўйича хулоса қилиш мумкин. Масалан, 
қишлоқдан далаларгача бўлган ўртача масофа яхши ечимда 3 км (ердан 
фойдаланиш томонлари нисбати 1:1, қишлоқ унинг марказида жойлашади) 
ёмон ечимда 7,5 км ўзгаради. Ишлаб чиқариш бўлимлари ер массивларини 
жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилинади: 
ҳар бир ишлаб чиқариш бўлимига унинг хўжалик марказларига энг яқин 
жойлашган ерлар бириктирилади. Бўлим ҳудудида бир неча қишлоқ ва
ишлаб чиқариш 
13 жадвал

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish