Ер тузишни лойихалаш


 Лойиҳавий ечимларни иқтисодий асослаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
6. Лойиҳавий ечимларни иқтисодий асослаш 
Ишлаб чиқариш бўлимлари ва хўжалик марказларини жойлаштириш 
ҳудудни, ишлаб чиқаришни ва аҳоли тизимини ташкил этишга таъсир этади, 


238 
шунинг учун хўжаликда ички ер тузиш лойиҳасининг мазкур қисмида барча 
масалалар мажмуига асослаш берилади. 
Лойиҳанинг мазкур қисми бўйича ҳудуднинг ташкил этилишини 
такомиллаштириш капитал харажатлар билан боғлиқлигини ҳисобга олиб, 
лойиҳавий ечимларни иқтисодий асослаш учун капитал харажатлар 
самарадорлиги ҳизмат қилади.
Лойиҳавий ечимларнинг яхшисини танлашда нисбий самарадорликнинг 
икки мезонидан фойдаланилади: 
келтирилган харажатлар минимуми
КЕ
н
+ С

min 
бу ерда К - капитал харажатлар; С - йиллик харажатлар; Е
н
- капитал 
харажатлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти, 0,7 тенг; 
келтирилган харажатларнинг 1 сўмига соф даромаднинг максимум ўсиши

СД
КЕ
C
н


max
Биринчи мезон лойиҳа ечимларида режалаштири-лаётган маҳсулотнинг 
сони, ҳажми ва қиймати ўзгаришини назарда тутмаган ҳолларда қўлланилади; 
иккинчиси - харажатлар ишлаб чиқаришнинг янги шароитини яратиб, 
хўжаликнинг келажакдаги иқтисодий фаолияти кўрсат-кичларини сон 
жиҳатдан ўзгартирадиган вазиятларда қўлланилади. Масалан, лойиҳанинг 
бошқа ечимлари билан солиштирганда молларнинг бош сони, етиштириладиган 
маҳсулотлар ҳажми кўпаяди, янги ферма қурилади.
Капитал 
харажатлар 
самарадорлигининг 
меъёрий 
коэффициенти 
қийматини асослаш қийин бўлган вазиятларда лойиҳанинг яхши ечимини 
танлашда мезон сифатида капитал харажатларнинг абсолют (мутлоқ) 
самарадорлиги кўрсаткичидан фойдаланилади.
E

К
мах



,
ёки
T
E
K




1

min
бунда Е - капитал харажатлар самарадорлиги коэффициенти; Т - капитал 
харажатларнинг қопланиш муддати, йил.
Капитал харажатлар таркибига қуйидагилар киради: 
янги 
ишлаб 
чиқариш 
қурилишлари 
(чорвачилик 
иморатлари, 
омборхоналар, сақлагичлар, устахоналар, гаражлар, инфратизим объектлари ва 
бошқ.) харажатлари; 
ишлаб чиқариш биноларини меҳнат шароитини, ишлаб чиқариш 
жараёнларини меҳанизациялашни яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва 
ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мақсадида қайта жиҳозлаш ёки 
қайта қуриш харажатлари. 
Қишлоқ хўжалик корхонаси маблағлари ҳисобига уй-жой қурилиши 
амалга ошириладиган, унинг ерларида янги хўжалик марказлари ташкил 


239 
этиладиган вазиятларда капитал харажатларни хисоблашда янги уй-жой
маданий-маиший қурилишлар ва ҳудудни инженерлик жихозлаш, (сув ўтказиш 
тармоғини қуриш, оқова суви қовурларини ётқизиш, электр тармоқлари ва 
бошқ.) учун харажатлар ҳисобга олинади (Волков С.Н. Экономическая 
эффективность внутрихозяйственного землеустройства: Ўқув қўлланмаси. - М.: 
МИИЗ, 1990. 32-49 б). 
Ишлаб чиқариш бўлимлари ва хўжалик марказларини ҳар хил 
жойлаштириш билан боғлиқ йиллик харажатлар ва сарфларни аниқлашда 
қуйидагилар ҳисобланади: 
бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва бошқа асосий фондлар билан боғлиқ 
амортизация ажратмалари ва эксплуатация харажатлари; 
юкларни ва ишчиларни ташиш учун транспорт харажатлари; 
лойиҳалашда ўзгарадиган маъмурий-бошқарув ходимларини сақлаш ва 
умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатларининг бошқа таркибий 
қисмлари; 
хўжаликда ишлаб чиқаришни иҳтисослаштириш ва йириклаштиришнинг 
ҳар хил даражаси билан боғлиқ қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари; 
янги ишлаб чиқариш марказларини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш 
учун ажратиладиган унумдор майдонлардан олинмай қоладиган соф даромад 
(соф даромаднинг йўқотилиши).
Ишлаб чиқариш марказларини қуриш қийматини баҳолашда ва уларнинг 
майдонларини ҳисоблашда 14 жадвал маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини қайта қуриш ёки қайта 
жиҳозлаш учун бир марталик (капитал) харажатлар махсус ўтказиладиган 
смета-молия ҳисоб-китоблари асосида белгиланади. Таҳминий ҳисоб-китоблар 
учун бу қиймат объект баланс қийматининг 30 % гача, иншоотни тўла 
алмаштиришда эса - 40 % гача қилиб белгиланиши мумкин. 
Ишлаб чиқариш марказларини кенгайтириш, қайта қуриш ёки қайта 
жихозлаш бўйича ишлар мавжуд фондларни тугатиш билан боғлиқ бўлган 
вазиятларда, бу фондларнинг сотиш қиймати мос капитал харажатларга 
қўшилади. Бу қолдиқ қиймат баланс қиймати ва ажратилган амортизация 
қиймати орасидаги фарқ сифатида аниқланиши ҳам мумкин.
Амортизация ажратмаси иморатлар турлари ва материалларига 
иншоотларнинг ҳизмат муддатларига ва типларига боғлиқ ҳолда белгиланади. 
Улар фоизларда ҳисобланади: янги объектлар бўйича - смета қийматидан, 
мавжуд бинолар ва иншоотлар бўйича, шу жумладан фойдаланилмайдиган - 
баланс қийматидан. Масалан, ғиштдан терилган, темир бетон ва бошқалар 
билан ёпилган бинолар учун амортизация ажратмаларининг умумий меъёри 
4,7%, ёғоч, ёғоч синчли ва таҳтадан қурилган бинолар учун эса - 7,1 % тенг 
бўлади.
Эксплуатация харажатлари таркибига объектларни жорий таъмирлаш, 
электр энергияси, иситиш, ҳимоя қилиш, жихозларга хизмат кўрсатиш (техник 
ходимларга ҳақ тўлаш) ва бошқ. учун харажатлар киради. Улар ҳам янги 


240 
қурилаётган ва мавжуд иморатлар ва иншоотларнинг умумий капитал 
қийматидан фоиз ҳисобида аниқланади. 
Эксплуатация харажатлари фоизини тахминий ҳисоб-китоблар учун 5 % 
тенг қилиб қабул қилиниши мумкин. 
14 жадвал 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish