Ер тузишни лойихалаш


 Хўжаликдаги ички магистрал йўлларни жойлаштириш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
2. Хўжаликдаги ички магистрал йўлларни жойлаштириш
 
Магистрал йўлларни жойлаштиришнинг мазмуни ва аҳамияти. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнлари ўзига 
далаларни, ишчи (суғориш) участкаларини, боғларни, узумзорларни, 
пичанзорларни, яйловларни, ишлаб чиқариш марказларини, фермалар ва 
чорвачилик мажмуаларини қамраб оладиган маълум ҳудудларда амалга 
оширилади. Улар хўжалик марказларидан далаларга техника, уруғлик, 
ўғит, ёнилғи, ўсимликларни ҳимоялаш ва парваришлаш воситаларини, 
далалардан ва бошқа ер турлардан эса - деҳқончилик маҳсулотлари, ем-


263 
хашаклар, сабзавотлар, мевалар ва бошқа юкларни ташиш ва кўчиришни 
талаб этади. 
Бундан ташқари, аниқ корхоналарда қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришини ташкил этиш юклар ва йўловчилар ҳаракатини ўз ичига 
оладиган ташқи транспорт алоқаларисиз мумкин эмас. Хўжаликка техника 
ва машиналар, ёнилғи, эҳтиёт қисмлари, ўғитлар ва қурилиш 
материаллари, озиқ-овқат ва шахсий истеъмол маҳсулотлари олиб 
келинади. Ўз навбатида хўжаликдан деҳқончилик ва чорвачилик товар 
маҳсулотларини элеваторларга, бекатларга, қайта ишловчи корхоналарга 
олиб борилади. Йўловчилар қатнашларининг мақсади аҳолининг 
ижтимоий ва маданий-маиший заруратларини қондириш ҳисобланади.
Қатнашлар интенсивлиги ва аҳамиятига боғлиқ ҳолда, автомобил 
йўллари қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан 5 тоифага бўлинган. I-
III тоифадаги йўллар давлат аҳамиятига молик юқори тоифадаги йўлларга, 
IV-V тоифалар эса маҳаллий аҳамиятга эга паст тоифаларга киритилган. 
Меъёрларга кўра, асосан, одатда қишлоқ хўжалик юк-лари 
ташиладиган маҳаллий йўллар бир кеча - кундуздаги ҳаракат интенсивлиги 
200 автомашинадан кам бўлса, вазифаларига боғлиқ ҳолда икки гуруҳга 
бўлинади. 
Биринчи 
гуруҳга 
хўжаликдан 
ташқаридаги 
умумий 
фойдаланишдаги йўллар киради, улар қишлоқ хўжалиги корхонасининг 
хўжалик марказларини маъмурий марказлар, давлат аҳамиятига молик 
автомобил йўллари, темир йўли бекатлари ва сув транспорти бекатлари 
билан боғлайди. Шу гуруҳга қишлоқ кенгашлари маъмурий марказларини 
қишлоқ хўжалик корхонасининг марказий қўрғони билан ўзаро, ҳамда 
марказий қўрғонни қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг кам-кўстини 
тўғрилаш ва қайта ишлаш бўйича корхоналар билан боғловчи йўллар ҳам 
киради. Бу йўллар маҳаллий аҳамиятга эга йўллар ҳисобланади.
Иккинчи гуруҳга айрим қишлоқ хўжалик корхонаси ичида транспорт 
алоқаларини таъминлаш учун хизмат қиладиган хўжаликдаги ички йўллар 
киради. Улар қайси хўжалик ҳудудида жойлашган бўлса, ўша хўжалик 
тасарруфида бўлишади.
Хўжаликдаги ички йўллар асосий (магистрал) ва дала йўллари 
тармоғига бўлинади. Улар хўжаликда ҳудудни ички ташкил этиш 
элементларидан бири ҳисобланади.
Хўжаликда ички йўллар ишлаб чиқариш бўлимларининг хўжалик 
марказлари, аҳоли яшаш жойлари, чорвачилик фермалари ва 
комплекслари, алмашлаб экиш массивлари, бошқа ишлаб чиқариш 
объектлари, умумий фойдаланишда автомобил йўллари орасидаги қулай 
транспорт алоқасини таъминлаши ва юкларни ташиш, техника қатновлари, 
йўловчилар келиб кетишлари учун қулай шароитлар яратиши керак.
Дала йўллари алмашлаб экиш массивлари, далалар, дарахтзорлар, 
пичанзорлар ва яйловлар ичидаги ишлаб чиқариш жараёнларига ҳизмат 
кўрсатиш учун зарур. Дала йўллари тармоғи асосий йўлларнинг табиий 
давоми ва тармоқлари ҳисобланади.


264 
Хўжаликда ички магистрал йўлларни жойлаштиришда қуйидаги 
масалалар ечилади: йўллар йўналишлари аниқланади; уларнинг тоифалари 
ва гуруҳлари белгиланади; магистрал йўллар трассалари (ўрни) ва улар 
ўлчамлари, қопламаларининг турларини белгилаш билан йўл иншоотлари 
қуриладиган жойлар жойлаштирилади; йўлларни жойлаштиришнинг 
иқтисодий самарадорлиги ва қурилиш навбатлари асосланади.
Магистрал йўлларни жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар. 
Хўжаликда ички магистрал йўллар тармоғини жойлаштиришда қуйидаги 
талаблар ҳисобга олиниши керак.
1. 
Қишлоқ хўжалик корхоналарида қўшни хўжаликлар, маъмурий ва 
иқтисодий марказлар билан йил давомида транспорт алоқаларини 
таъминлаш.
2. 
Лойиҳаланаётган хўжаликдаги ички йўллар тармоғини умумий 
фойдаланишдаги (давлат, маҳаллий) йўллар, янгидан лойиҳаланаётган 
инженерлик инфратизими элементлари (электр узатиш, радио ва телефон 
тармоқлари, газ ва нефт қувурлари, магистрал каналлар ва сув қувурлари 
ва бошқ.) билан боғлаш.
3. 
Йўл ва йўл иншоотларини қуришга капитал харажатларни 
минималлаш, фойдаланиш харажатларини камайтириш. 
4. 
Минимал транспорт харажатлари, транспорт
воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, транспорт 
ишларини ўз вақтида бажариш.
5. 
Ҳудудни тўғри ташкил этиш, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона 
ва тўла фойдаланиш учун энг яхши шароит яратиш.
6. 
Зарур тоифа ва гуруҳлардаги асосий йўлларни лойиҳалаш ва 
қуришда қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг бажарилишини 
таъминлаш.
Магистрал йўллар тармоғини жойлаштириш лойиҳа-сини
тузиш 
тартиби.
Магистрал йўлларни лойиҳалаш асосий юк айланадиган жойлар 
аниқлангандан кейин бажарилади, улар сифатида хўжалик ва ишлаб 
чиқариш марказлари, алмашлаб экиш массивлари, дарахтзорлар, ем-хашак 
олинадиган ер турлари, ташқи юклаш - юк тушириш жойлари, маъмурий 
марказлар хизмат қилади.
Лойиҳани тузиш қуйидаги тартибда бажарилади: 
мавжуд йўл тармоқларини текшириш материаллари ўрганилади; 
транспорт алоқалари, йўллар йўналишлари ва жойлашиши чизмалари 
тузилади; 
йўлларнинг келажакдаги юк тиғизлиги аниқланади, йўллар тоифалари 
ва гуруҳлари белгиланади; 
йўллар ўрни (трассалари), йўл иншоотлари қурилади-ган жойлар,
лойиҳавий ечимларни ишлаш билан жойлаштирилади; 
магистрал йўллар тармоғини жойлаштириш асосланади ва 
тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланади. 


265 
Мавжуд йўл тармоғини ўрганиш, эски йўлларни қайта қуриш 
ҳисобига янги қурилиш учун харажатларни қисқар-тириш мақсадида 
ўтказилади. Йўл изланишлари ёки худуд-да ўтказиладиган ер тузиш 
изланишлари материалларидан фойдаланилади. Бунда йўл ва йўл 
иншоотларининг техник тавсифлари (йўл тоифалари ва гуруҳлари, 
ажратиладиган ер полосаси, ер кўтармаси ва юриш қисми кенглиги, 
узунлиги, йўл иншоотларининг мавжудлиги ва турлари), уларнинг сифати 
аҳволи, қайта қуриш имконияти, зарур тадбирлар рўйхати, маҳаллий 
қурилиш материалларининг мавжудлиги аниқланади. 
Магистрал йўл тармоғининг йўналишини юк айланадиган жойларнинг 
жойлашиши белгилайди, улар орасида юк ва йўловчиларни ташиш амалга 
оширилади. Юк пайдо бўладиган (улардан юклар олиб кетилади) ва юк 
талаб этиладиган (уларга юклар олиб келинади) юк айланиш жойлари 
ажратилади. Кўпчилик ҳолларда бир жойнинг ўзи, уларнинг иккитаси 
сифатида ҳам намаён бўлади. Келажакда юк айланиш жойларининг 
жойлашадиган ўрнини аниқлаш учун бошланғич маълумот сифатида туман 
ер тузиш чизмаларидан, қишлоқ хўжалик корхонасининг ва юкларни 
ташишнинг келажакдаги ривожланиш режаларидан фойдаланилади.
Юк айланадиган жойлар аҳамиятига қараб уч гуруҳга бўлинади. 
Биринчи гуруҳга маъмурий ва ижтимоий-маданий марказлар, темир йўл 
бекатлари, аэропортлар ва пристанлар, хўжаликлараро корхоналар, 
мажмуалар ва базалар киради; иккинчига - биринчи гуруҳга кирувчи 
жойлар билан транспорт алоқаларини амалга оширувчи маҳаллий саноат, 
қишлоқ хўжалик ва қайта ишловчи корхоналар ва ташкилотлар; учинчига - 
хўжаликдаги мажмуалар, бошқа йирик ишлаб чиқариш объектлари ҳамда 
алмашлаб экиш массивлари, дарахтзорлар ва ем-хашак олинадиган ерлар 
киради. 
Юклар харакати йўналишларини белгилашда ҳар бир қишлоқ хўжалик 
корхонасида юкларнинг турлари, улар ҳажми, маҳсулотларнинг товар ва 
ички эхтиёжлар учун тақсимланиши, хўжаликка олиб келинадиган 
материаллар ва жиҳозлар, ёнилғи, маъданли ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар 
аниқланади. Хўжалик ичида ҳамда биринчи ва иккинчи гуруҳ юк айланиш 
жойларига йўловчиларни ташиш ҳам ҳисобга олинади. 
Йўлларнинг жойлашган ўрнини, тоифаларини ва гуруҳларини 
асослаш учун уларнинг юк тиғизлигини аниқлаш зарур.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish