Ер тузишни лойихалаш


XIII боб  ХЎЖАЛИКДА ИЧКИ АСОСИЙ (МАГИСТРАЛ) ЙЎЛЛАРНИ



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

XIII боб 
ХЎЖАЛИКДА ИЧКИ АСОСИЙ (МАГИСТРАЛ) ЙЎЛЛАРНИ,
ИНЖЕНЕРЛИК ИНШООТЛАРИНИ ВА ОБЪЕКТЛАРИНИ 
ЖОЙЛАШТИРИШ 
 
1. 
Лойиҳалашнинг вазифалари ва мазмуни 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадор-лигига транспорт 
тармоғи, сув таъминоти, электр энергияси, газлаштириш, алоқа, ичимлик 
суви таъминоти сезиларли таъсир кўрсатади. Ер тузиш лойиҳасининг 
мазкур қисмининг асосий мақсади ишлаб чиқаришнинг технологик 
жараёнларини, маҳсулотни ташиш ва қайта ишлашни таъминлаш учун 
ишлаб чиқариш ва ижтимоий таркибнинг инженерлик объектлари ва 
иншоотларини жойлаштириш ҳисобланади. Ҳудудни инженерлик 
жиҳозлаш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун йиллик 
харажатларнинг камайишини таъминлашга қаратилган.
Лойиҳалашда қуйидагилар жойлаштирилади: 
хўжаликдаги ички магистрал йўллар ва йўл иншоотлари
мелиоратив қурилиш объектлари (суғориш ва заҳ қочириш), 
магистрал каналлар трассалари, сув олинадиган иншоотлар, коллекторлар; 
сув таъминоти ва сув чиқариш объектлари, электр узатиш, алоқа 
тизимлари, газ ва маҳсулот ўтказувчи қувурлар ва бошқа чизиқли 
инженерлик иншоотлари; 
ўрмон мелиоратив ва гидротехник умумхўжалик аҳамиятига эга 
эрозияга қарши объектлар. 
Ҳудудни инженерлик жиҳозлаш лойиҳаси хўжаликнинг асосий ички 
объектлари жойлашишини ҳисобга олиши керак, улар худудни ташкил 
этиш ва тузишга бевосита таъсир кўрсатади, тупроқ унумдорлигини 
сақлаш ва оширишга ёрдамлашади, чорва молларини боқиш, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш 
технологияларини такомиллаштириш, инженерлик иншоотларини қуриш 
ва улардан фойдаланиш харажатларини камайтириш ва ландшафтларни 
муҳофаза қилиш учун шароит яратади. 
Инженерлик иншоотлари ва объектларини жойлаш-тиришда қуйидаги 
талаблар ҳисобга олиниши керак. 
1. 
Ерлардан тўла, оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни 
муҳофазалаш, ҳудудни тўғри ташкил этиш учун ша-роит яратиш. Бу 
талабни бажариш учун умумий фойда-ланишдаги йўлга ажратиладиган ер 
полосасида чизиқли ин-женерлик иншоотларини жойлаштириш, бу 
мақсадлар учун қимматбаҳо ерларни ажратишни минимумга тушириш ке-


262 
рак. Суғориш ва зах қочириш учун участкаларни танлашда ҳудуднинг 
табиий хусусиятларини ва мелиорацияланган ерлардан фойдаланиш 
оқибатларини ҳисобга олиш керак. 
2. 
Қурилишнинг техник талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, 
инженерлик жихозлаш объектларини қуришга минимал капитал 
ҳаражатлар сарфлаш. 
3. 
Инженерлик иншоотларидан фойдаланиш учун қилинадиган 
йиллик харажатларни минимумга тушириш.
4. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта 
ишлаш, чорва молларини боқишнинг мавжуд технологияларини 
такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш учун шароитлар яратиш.
5. 
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун меҳнат ва моддий-пул 
воситалари сарфларини камайтириш. 
Инженерлик объектлари ва иншоотларини жойлаштириш лойиҳасини 
тузишдан олдин мелиорация, сув хўжалиги ва йўл қурилиши, электр 
таъминоти ва алоқа тармоқларини жойлаштириш бўйича чизмалар ва 
лойиҳалар чуқур ўрганилади. Айтиш керакки, ҳозирги шароитда қишлоқ 
хўжалик ишлаб чиқаришини инженерлик таъминлаш тармоғи таркиб 
топган, шунинг учун асосий эътиборни мавжуд объектларнинг ишлаш 
самарадорлигини ўрганиш ва тахлил қилишга, камчиликларни тузатиш ва 
фойдаланишдаги ҳалокатлиликни тугатишга, фойдаланишни яхшилаш 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга қаратиш керак. 
Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудларида инженерлик жихозлаш 
объектларини лойиҳалаш, одатда, мавжуд инженерлик тармоқларини ва 
коммуникацияларни қайта қуриш, жойлаштириш, доимий фаолият 
кўрсатаётганлари, жумладан қайта қурилганлари билан боғланиши керак 
бўлган сифат жиҳатдан янгиларини лойиҳалашни назарда тутади.
Хўжаликда ички ер тузишда асосий эътибор хўжаликдаги ички йўл 
тармоғини жойлаштириш масалаларига қаратилиши керак, сабаби, бошқа 
инженерлик иншоотлари уларга ажратиладиган ер полосаларида ёки 
умумий фойдаланишдаги йўллар ёнида жойлаштирилади.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish