16 расм. Қишлоқ хўжалик корхонасида магистрал (асосий) йўл тармоғини
жойлаштириш чизмаси.
Асосий йўлларнинг тоифаларини ва гуруҳларини белгилаш.
Хўжаликдаги ички асосий йўллар киритилган V тоифадаги йўллар,
ҳисобланган юк ташиш ҳажмларига қараб уч тоифага бўлинади: I-Қ, II-Қ,
III-Қ.
I-Қ тоифадаги йўллар қишлоқ хўжалик корхоналари
ва ташкилотларининг марказий қишлоқларини ишлаб чиқариш бўлимлари
қишлоқлари,
чорвачилик
мажмуалари,
фермалари,
умумий
фойдаланишдаги йўллар, маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта
ишлаш ва бошқа қишлоқ хўжалик объектлари билан боғлайди ва энг юк
кўп ташиладиган ойда ҳисобланган юк ташиш ҳажмига эга бўлади.
II-Қ тоифадаги йўллар қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш
бўлимлари қишлоқларини ва бошқа қишлоқ хўжалик объектларини
умумий фойдаланишдаги йўллар, ўзаро ва бошқа хўжаликнинг ички
объектлари (дала ва ёрдамчи йўллардан ташқари) билан боғлайди ва 10
минг тоннагача ҳисобланган юк ташиш ҳажмига эга бўлади.
III-Қ тоифадаги йўлларга айрим қишлоқ хўжалик ерларига, алмашлаб
экиш массивларига транспорт хизматини кўрсатиш учун мўлжалланган
дала, ёрдамчи йўллар киради. Транспорт-эксплуатация талабларига,
лойиҳаланаётган йўллар тоифаларига, иқлимий шароитларга, маҳаллий
268
қурилиш материаллари билан таъминланишга боғлиқ ҳолда ҳўжаликдаги
ички йўлларнинг техник кўрсаткичлари белгиланади (22 жадвал).
Юриш қисми қопламасининг типлари ер кўтармасининг белгиланган
кўндаланг кесимига, йўллардан фойдаланиш шароитларига, маҳаллий
қурилиш материалларининг мавжудлиги ва бошқа шароитларга мос тарзда
қабул қилинади.
22 жадвал
Хўжаликда ички йўлларни лойиҳалашнинг асосий техник
меъёрлари
Меъёр
Йўллар тоифалари
I - Қ
II - Қ
III - Қ
1
2
3
4
Энг кўп ташиладиган юк-ларнинг
ҳисобланган ҳажми, минг, т
Ҳисобланган тезлик, 1 с км
Ҳаракат қаторлари сони
Ҳаракат полосаси кенглиги, м
Юриш қисми кенглиги, м
10 дан кўп
70 (60, 40)*
2
3
6
10 гача
60 (40,30)
1
-
4,5
10 гача
40 (30,20)
1
-
3,5
Йўлнинг чекка қисми кенглиги, м
Йўлнинг чекка қисмини
мустахкамлаш кенглиги, м
Ер кўтармаси кенглиги, м
Йўналиш бўйича энг катта
нишабликлар, %
Бурилишларнинг пландаги энг кичик
радиуслари, м
2
0,5
10
60 (70, 80)
200 (150,
80)
1,75
0,75
8
70 (80,90)
150 (80,80)
1,5
0,5
6,5
80 (90,90)
100 (80-50)
*қавс ичида оғир (баланд-пастлик жойлар) ва жуда оғир (тоғлик)
участкалар учун кўрсаткичлар келтирилган.
Қишлоқ хўжалик корхоналари, фермер хўжаликлари ва бошқа
ташкилотлар йўлларида қуйидаги типдаги қопламаларни қўллаш тавсия
этилади:
I-Қ капитал ёки енгиллаштирилган, такомиллашти-рилган қоплама
билан (цемент - бетонли, манолит ёки йиғма, темир-бетон йиғма, асфальт -
бетондан бир ёки икки қатламли, ёпишқоқ битум билан ишланган шағал
ёки майдаланган тош материалидан ва бошқ.).
II-Қ капитал ёки енгиллаштирилган, такомиллашти-рилган қоплама
билан ҳамда органик ёки маъданли ёпиш-қоқ материаллар билан
ишланган, майда тош, шағал, маҳаллий қурилиш материаллари ва қумни
қориштириш усули билан ётқизиладиган аралаш тошдан иборат оралиқ
қопламалар.
269
III-Қ оралиқ ҳамда паст маҳаллий (мустахкамланган ёки ҳар хил
қўшимчалар билан яхшиланган тупроқлардан тайёрланган қурилиш
материалларидан, ёпишқоқлар билан мустаҳкамланган).
Йўлларнинг
техник
тоифаларини
белгилаш
учун
ҳаракат
интенсивлигини аниқлаш зарур, у йўлдан автомобил қатновларининг
интенсив даврида, бир кеча-кундузда ўтадиган машиналар сони билан
тавсифланади.
Ҳаракатнинг бир кеча-кундуздаги интенсивлиги N қуйидаги ифода
бўйича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |