Қуруқ чўл
ҳамда ярим саҳро минтақаларида қишлоқ хўжалик ерлари
майдони ерларни суғориш имкониятларидан ва уларнинг қишлоқ хўжалик
экинларини экиш, дарахтзорлар ва яйловлар учун яроқлилигидан келиб
чиқиб аниқланади.
Барча вазиятларда ер турлари таркиби ва майдонларини аниқлашда
тайёргарлик ишлари ва ҳудудни ер тузиш ўрганиши жараёнларида олинган
ерларнинг агроэкологик гуруҳлар ва ер синфларига бўлинган ҳар хил ер
турлари (ҳайдалма ерлар, дарахтзорлар, пичанзорлар, яйловлар) учун
қишлоқ
хўжалигида
яроқлилигини
баҳолаш
маълумотларидан
фойдаланилади. Бу, ер тузишда адаптив ёндошувни амалга ошириш учун
зарур. Бундай ёндашувда ҳар бир ажратилган ер участкаси ўзининг табиий
хусусиятлари (тупроқлари тури ва механик таркиби, намланиш шароити,
ёруғлик олиши ва бошқ.) бўйича уларда жойлаштириладиган ер турларига,
қишлоқ хўжалик экинларига, қўлланиладиган деҳқончилик тизимларига
мос бўлиши керак.
282
Ер турларининг таркибини ва майдонларини белгилаш хўжаликнинг
иқтисодий манфаатларини акс эттирадиганувчи махсус табиий
шароитларни талаб этувчи (боғлар, узумзорлар, резаворзорлар) ёки
табиатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш билан боғлиқ (ўтлоқлаш-
тириш, ёпасига дарахтлар билан қоплаш, иҳота дарахтлари полосалари) ер
турларидан бошланади.
Дарахтзорлар
майдонлари
ер
эгаликлари
ва
ердан
фойдаланувчиларнинг
боғдорчиликни,
узумчиликни
ва
бошқа
тармоқларни ривожлантириш бўйича истакларини ҳисобга олиб, яроқли
ерлар мавжудлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Яйловлар майдони уларнинг мавжудлиги, яшил озуқаларга бўлган
талаб, уларни ҳайдалма ва бошқа ерларга трансформациялаш
имкониятларини ҳисобга олиб аниқланади. Уни яйловлари майдонлари
кичик ва уларни кенгайтириш имкониятлари чекланган хўжаликларда
қуйидаги ифодадан фойдаланиб аниқлаш мумкин:
П
B
y aК
я
я
я
100
,
бунда
П
я
-
яйловлар майдони, га;
В
я
- молларни яшил ўтларга бўлган
ойлик талаби, ц;
у
я
- моллар боқиладиган даврдаги яйловларнинг ялпи
ҳосилдорлиги, 1 га ц;
- молларни боқиш даврининг маълум ойида
яйловлардан яшил масса чиқишининг максимал фоизи, %;
К
- яйлов
алмашишнинг умумий таркибидаги моллар боқиладиган йиллар сонининг
нисбатини ҳисобга олувчи коэффициент (масалан, 9-йиллик яйлов
алмашишда моллар ҳар йили 6 навбат билан боқиладиган майдонларда
ўтлатилса
К
=6:9=0,67).
Масалан, агар
В
я
= 20000 ц,
у
я
= 1 га 200 ц,
а
= 30 % бўлса,
П
га
я
20000 100
200 30 0 67
497 5
,
,
Яйловлар майдонини аниқлашда молларни боқиш усуллари ҳисобга
олинади. Масалан, ғунажинларни ва ёш сигирларни ўстириш, сигирларга
қараш технологияси боғлаб боқишни кўзда тутса, ер турларини ташкил
этишда кўп йиллик маданий ва суғориладиган яйловлар лойиҳаланади.
Уларнинг майдонлари қуйидаги 1 шартли бошга ҳисобланган
меъёрларга асосан белгиланади (Морозов Н.Ф., Попов А.А. Молочные
комплексы Нечерноземья. - М.: Россельхозиздат, 1976. 45, 139-140 б.):
донли-дуккакли ўтлар билан қопланган, фосфорли-калийли ўғитлар
билан интенсив ўғитланадиган яйловлар учун ўрмон-ўтлоқ минтақасида
0,4 га, ўрмон-чўл минтақасида 0,35;
донли ўтлар билан қопланган, азотли ўғитлар билан интенсив
ўғитланадиган яйловлар учун 0,25-0,3 га;
яхшиланган суғориладиган яйловлар учун 0,15-0,2 га.
283
Пичанзорлар майдони пичан ўришга яроқли ерлар мавжудлиги ва
пичанга бўлган талабдан келиб чиқиб лойиҳаланади (бунда кўп йиллик ва
бир йиллик ўтларни алмашлаб экишларга киритиш зарурати ҳам ҳисобга
олинади). Шу билан бир қаторда яйлов алмашишларда мол боқишдан бўш
қолдириладиган (15-25 %) яйловлардан пичан олиш имконияти ҳам
ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқариш марказлари, иҳота ўрмон полосалари, йўллар, пода
йўллари тагидаги майдонлар умумлаштирилган меъёрлар бўйича тахминан
аниқланади ва кейинчалик ер турлари ва алмашлаб экишларни ички тузиш
жараёнида уларга аниқлиқ киритилади.
Ер турлари таркибини ва майдонларини аниқлашда ер эгалари ва
ердан фойдаланувчилар учун мажбурий, ер турларини трансформациялаш
ва жойлаштиришга таъсир этадиган меъёрлар, ердан фойдаланиш тартиби
ва шартлари ҳисобга олинади.
Хўжаликда фойдаланиши чекланган ер участкалари ўзларининг
бажарадиган вазифалари бўйича уч гуруҳга бўлинади (Теоритические и
методические положения установления обременений земельных участков:
Учебн. пособие/ А.А.Варламов таҳрири остида.- М.: Госуниверситет по
землеустройству, 1995. 11 б.):
ҳаракатдаги ер қонунчилиги бўйича табиатни муҳофаза қилиш,
табиий қўриқхона, соғломлаштириш, рекреация ва тарихий-маданий
мақсадларга мўлжалланган, лекин бошқа ер тоифалари таркибидаги
ерларга киритилган (яъни ер мулкдорлари, эгалари ва фойдаланувчилардан
олинмасдан ташкил этилган) ерлар;
инженерлик, транспорт ва бошқа иншоотлар ва объектларнинг ҳимоя
ва санитария-ҳимоя полосалари (минтақалари) эгаллаб турган ерлар;
заҳарли саноат чиқиндилари ва радиоактив моддалар билан
ифлосланган
ерлар
ва
бузилган,
қишлоқ
хўжалик
ерларини
консервациялаш тўғрисидаги қоидаларга асосан фойдаланиши чекланган
ерлар.
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради:
дарёлар, кўллар ва сув омборларининг сув муҳофазаси минтақалари ва
қирғоқ бўйи полосалари;
муҳофаза вазифасини бажараётган ўрмонлар;
шаҳарлар ва саноат марказларининг шаҳар атрофидаги ҳудудлари ва
яшил минтақалар;
балиқчилик хўжалигининг тақиқланган ва балиқлар урчиши ҳимоя
қилинадиган сув ҳавзаларининг санитария
минтақалари;
табиат ёдгорликлари ва уларнинг муҳофаза минтақалари;
қўриқхоналар ва уларнинг муҳофаза минтақалари;
рекреация, тарихий-маданий, табиатни муҳофаза қилиш, қўриқхона
аҳамиятига эга, мустақил ердан фойдаланиш бўлмаган объектлар ва
участкалар.
284
Қуйидагилар иккинчи гуруҳнинг асосий минтақалари ҳисобланади:
электр
узатиш,
алоқа
тармоқларининг,
гидрометеорология
станцияларининг, магистрал қувурларнинг, темир ва автомобил
йўлларининг, сув таъминоти манбааларининг, ҳаво транспорти
объектларининг ҳимоя минтақалари;
Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги арсеналлари, базалари
ва омборхоналари ёнидаги тақиқланган минтақалар ва районлар;
оқова сувлар билан суғориладиган далалар, заҳарли саноат
чиқиндиларини кўмиш ва зарарсизлантириш бўйича полигонлар, маъданли
сувлар иншоотлари, ветеринария объектлари, қуруқ минерал ўғитлар ва
ўсимликларни муҳофаза қилишнинг кимёвий воситалари омборхоналари,
нефт, нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газлар сақлагичлар ва
омборхоналарнинг санитария-ҳимоя минтақалари;
чорвачилик фермалари ва комплекслари, ёввоий ҳайвонлар ва
қуёнчилик фермалари, гўнгни чиқариш ва фойдаланишга тайёрлаш
тизимига эга объектлар атрофидаги санитария ва ветеринария ажратиш
масофасидаги минтақалар.
Учинчи гурух таркибига қуйидаги ер участкалари киради:
консервация босқичидаги;
мўлжалланган мақсади ўзгарган;
бузилиш (деградация) жараёнларининг олдини олиш мақсадида
махсус фойдаланиш тартиби белгиланган.
Ерлардан фойдаланишнинг мажбурий меъёрлари, тартиби ва
шартлари ҳаракатдаги ер қонунчилигига ва бошқа меъёрий актларга мос
тарзда ишлаб чиқилади. Ер турлари таркибини ва нисбатини белгилашда
қуйидаги қоидаларга риоя қилинади.
1.
Сув-муҳофаза минтақаларини (100 метрдан 300 метргача
кенгликда) ва қирғоқ бўйи полосаларини (100 метргача) ўтлоқлаштириш
кўзда тутилади (пичанзорларга айлантирилади). Бу ҳудудларда ишлаб
чиқариш марказларини (фермалар, минерал ўғитлар ва заҳарли кимёвий
моддалар омборхоналари, ёзги лагерлар), суғориш тармоқларини
жойлаштириш тақиқланади ва хўжалик фаолияти чекланади. Булоқлар
атрофида ҳам диаметри қирғоқ бўйи полосалари кенглигига тенг ҳимоя
минтақаси яратилади.
2.
Ҳимоя вазифасини бажарувчи ўрмонлар, ҳамда сув-муҳофаза,
иқлимни тартибга солиш, тупроқни ҳимоялаш ёки ёдгорлик аҳамиятига эга
ўрмон дарахтлари ва чакалакзорлар бошқа ер турларига ўтказилмайди.
3.
Табиий қўриқхоналарнинг ҳимоя минтақалари че-гараларида
қўриқхона тартибига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай хўжалик
фаолияти тақиқланади. Заказник-лар (овчиликка мўлжалланган ерлар)
ҳимоя минтақаларида ҳам хўжалик фаолиятига кескин чеклашлар
белгиланади. Бу ҳудудларда ер турлари таркиби ўзгаришсиз қолдирилади.
285
4.
Юқори кучланишли ҳавода электр узатиш тармоқлари бўйлаб
ҳимоя минтақалари кенглиги кучланишга боғлиқ бўлади ва чекка
симлардан икки томонга қараб 10-30 м атрофида ўзгариб туради. Электр
тармоқлари ўрмон билан билан қопланган майдонлардан ўтганда бу
кенглик чекка симлардан икки томонга қараб ўрмон баландлигига тенг
масофага кенгайтирилади. Минтақа ичида қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқариши олиб борилиши мумкин, лекин баланд қурилиш, машиналар ва
механизмлар учун ўтиш йўлларини қуриш тақиқланади. Ўрмондан
ўтадиган ҳимоя минтақаси, асосан, табиий пичанзор сифатида, айрим
ҳолларда эса - мавжуд ер турлари таркибида фойдаланилади.
Алоқа тармоқларининг ҳимоя минтақалари кенглиги чекка симлар
орасидаги масофанинг ҳар икки томонга 2 м кенгайтирилганига тенг қилиб
аниқланади ва электр узатиш тармоқларига ўхшаш фойдаланиш тартибига
эга бўлади.
5.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан магистрал қувурларни
ўтказишда вақтинча ажратилган ер полосаси кенглиги 32 м ошмаслиги
керак. Ернинг тагидан ўтказиладиган қувурлар устидаги ерлар ер эгалари
хохиши бўйича, қувур транспорти органлари билан келишилган ҳолда,
фойдаланилади. Ер тузиш лойиҳасида мазкур ҳудудни, асосан,
ўтлоқлаштириш назарда тутилади ва ундан пичанзор сифатида
фойдаланилади.
6.
Автомобил йўллари ёнидаги ҳимоя минтақалари кенглиги махсус
ҳисоб-китобларга ёки лойиҳавий ҳужжатларга мос тарзда аниқланади.
Агар автомобил йўллари учун ажратиладиган ер полосаси уларнинг
тоифасига боғлиқ ҳолда белгиланса ва хўжалик ерлари таркибига кирмаса
ҳам муҳофаза минтақаси қишлоқ хўжалик корхонаси ерлари таркибида
бўлиши мумкин.
Автомобил йўлларига ажратилган ер полосасида ва ҳимоя
минтақасида жойлашган қишлоқ хўжалик ерлари ўз мақсадлари бўйича
фойдаланилади. Бундай минтақа кенг-лиги 250 м ва ундан ҳам каттароқ
бўлиши мумкин (йўл-нинг икки томонидан ажратилган ер полосасидан
ташқарида).
Темир йўллари ҳимоя минтақалари ичида темир йўл бошқармаси
билан келишилмасдан капитал бино ва иншоотларни қуришга,
дарахтларни экишга ҳамда эксплуатация қоидаларини бузадиган ва йўл
иншоотларига зарар келтирадиган бошқа фаолиятларга йўл кўйилмайди.
Санитария - муҳофаза минтақалари, санитария, зооветеринария,
ёнғинга қарши оралиқлар махсус меъёрларга мос тарзда белгиланади.
Ерлардан фойдаланишни режалашда қуйидаги чеклашлар ҳам ҳисобга
олинади:
юмшатиб ишлов бериладиган ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини
эрозияга учраган, батқоқлашган ва бошқа ўзгарувчан агроэкотизимларга
эга ерларда жойлаштириш бўйича;
айрим ўсимлик турларини изоляциялаш (ажратиш) бўйича;
286
молларни қумлоқ, эрозияга учраган, ботқоқлашган, дарё бўйларидаги
ва бошқа ерларда боқиш бўйича;
Эрозияга қарши ва бошқа табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини
амалга ошириш бўйича талаблар ва меъёрлар:
ерлар ифлосланишининг олдини олиш бўйича;
далаларга ер устида ва авиакимёвий ишлов бериш бўйича.
Do'stlaringiz bilan baham: |