Ер тузишни лойихалаш


 Ер турлари таркибини ва тузилишини, улардан фойдаланиш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
2. Ер турлари таркибини ва тузилишини, улардан фойдаланиш 
тартиби ва шароитларини аниқлаш
Хўжаликларда ердан фойдаланиш ҳар хил, ер турла-рига боғлиқ ҳолда 
амалга оширилади. Ҳар хил ер турлари-ни тавсифловчи асосий белгилар - 
уларнинг мўлжалланган мақсадлари (ҳайдалма ерлар, пичанзорлар, 
яйловлар), та-биий ва яратилган хусусиятлари (масалан, сув босадиган ва 
қуруқ пичанзорлар, табиий ва маданий яйловлар, суғори-ладиган ва захи 
қочирилган ҳайдалма ерлар).
Ер турларини классификациялаш уларнинг мўлжалланган мақсадлари 
ва доимий фойдаланишини ҳисобга олиб ўтказилади. Масалан, вақтинча 
молларни боқиш учун фойдаланилаётган пичанзор молларни боқиш учун 
фойда-ланиладиган ўрмон сингари яйлов деб ҳисобланмайди. 
Шундай қилиб, 
ер турлари деб ўзига хос табиий ёки янгидан
яратилган хусусиятларга эга, маълум ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар 
учун режали ва доимий фойдаланиладиган ер участкаларига айтилади. 
Ер турлари икки асосий гуруҳга - қишлоқ хўжалиги ва ноқищлоқ 
хўжалиги, бўлинади. Биринчисига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
(озиқ-овқат маҳсулотлари, хом-ашё, озуқалар) олиш учун доимий 
фойдаланиладиган ерлар киради. Улар ҳайдалма ерлар, дарахтзорлар, 
партов, бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловларни ўз ичига олади.
Ҳайдалма ерлар
деб юқори унумдор тупроқли, доимий
ишланадиган 
ва 
қишлоқ 
хўжалик 
экинларини 
экиш 
учун 
фойдаланиладиган (кўп йиллик ўтларни ва тоза шудгор-ларни ҳам қўшиб) 
ерларга айтилади. Ҳайдалма ерларга ерларни яшил ўғит сифатида экилган 
ва тубдан яхшилаш учун ҳайдаладиган экинлар эгаллаган ерлар (2 йилгача) 


279 
ҳамда экин экиш учун фойдаланиладиган боғ дарахтлари орасидаги ерлар 
киритилмайди.
Дарахтзорлар
- сунъий яратилган дарахтлар, чакалак-лар (ўрмон 
майдонларисиз) ёки кўп йиллик ўт-ўсимликла-ри учун фойдаланиладиган, 
мева-резавор, техника, ёки шифобаҳш маҳсулотлари ҳосилини олиш учун 
мўлжалланган қишлоқ хўжалик ер турларидир. Дараҳтзорлар таркибида 
боғлар, узумзорлар, резаворзорлар, мева кўчатхоналари, плантациялар 
(тут, чой, эфир ёғли, гулли ва бошқ.) ажратилади.
Партов (бўз) ерлар
- бу олдин ҳайдалма ер бўлиб, кейин куздан 
бошлаб бир йилдан кўп қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун 
фойдаланилмаган ва тоза шудгор (пар) учун қолдирилмаган ер 
участкаларидир.
Пичанзорлар 
- доимий пичан ўриш учун фойдаланиладиган ер 
турларидир. Пичанзорлар давлат стандартларига асосан сув билан 
қопланадиган, қуруқ, захлашган, тубдан яхшиланган, тоза, ҳар хил 
даражада чакалаклар, ўрмон дарахтлари ва дўнгликлар билан қопланган 
бўлиши мумкин.
Яйловлар
- доимий чорва молларини боқиш учун (бундай фойдаланиш 
асосий ҳисобланади) фойдаланиладиган ҳамда молларни боқиш учун 
яроқли, пичан ўриш учун фойдаланилмайдиган ва партов (бўз) ерлар 
ҳисобланмаган ер турларидир. 
Яйловлар қуруқ, батқоқлашган, тубдан яхшиланган, маданий, ҳайдаб 
боқиладиган чорвачилик учун, сув чиқарилган, ҳар хил даражада 
дўнгликлар, чакалакзор ва ўрмон дарахтлари билан қопланган, эзилган 
турларга ажратилади. 
Тубдан яхшиланган пичанзорлар ва яйловлар устки чим қатламини 
йўқотиш ва кейинги ўтлоқлаштириш йўли билан янги ўсимликлар қатлами 
яратилган участкалар ҳисобланади. Дарёлар ҳавзаларида ва эрозия хавфи 
юқори қияликларда ўтлоқлаштириш чим қатламини бузмасдан ҳам 
бажарилиши мумкин. 
Маданий 
яйловларга зарур тадбирлар мажмуаси ўтказилган (тубдан 
ёки юзаки яхшилаш), яхши ўтлар қатлами яратилган, доимий 
парваришланадиган, ўғитланадиган, молларни қамаб (меъёрли) боқиш 
амалга ошириладиган яйловлар киради. Маданий яйловлар кўпчилик 
ҳолларда суғорилади.
Қишлоқ хўжалик ерлари ўзининг типлари ва тупроқлар механик 
таркиби, эрозияга учраш даражаси, шўрланиши, маданийлашиши, 
тошлоқлиги билан аниқланадиган сифати аҳволи бўйича бир-бирларидан 
кескин фарқ қилиши мумкин.
Ноқишлоқ хўжалик ерларига
ўрмонлар, чакалакзорлар, ботқоқликлар, 
қурилишлар, иншоотлар, йўллар, моллар ҳайдаладиган йўллар, сув ва 
бошқа ер турлари билан банд ерлар киради. 
Ноқишлоқ хўжалик ерларининг бир қисми уларни мелиорациялаш 
(суғориш, зах қочириш, шўрини ювиш), маданий-техник ишлар 


280 
(чакалаклар ва ўрмон дарахтларини олиб ташлаш), маданийлаштириш 
бўйича тадбирларни ўтказгандан кейин қишлоқ хўжалигида фойдаланишга 
қўшилиши мумкин. Аввало, бу сув муҳофазалаш аҳамиятига эга бўлмаган 
чакалакзорлар ва майда ўрмонлар, батқоқликлар, жарликлар мажмуаси, 
шўрланган ерлардир. 2000 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон қишлоқ 
хўжалик ерларининг умумий майдони 26753,6 минг га (умумий 
майдоннинг 60,2% ) эгаллайди; ҳайдалма ерлар - 4056,6 минг га (9,1%); 
ўрмон ва чакалакзорлар - 1511,9 минг га (3,4%); мелиоратив қурилиш 
тайёргарлиги ҳолатидаги ерлар - 74,3 минг га (0,2%); томорқа ерлари ва 
фуқароларга жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун берилган ерлар - 
651, 4 минг га (1,5%); бошқа ерлар - 15414,1 минг га (34,7%). 
Қишлоқ хўжалик ерларининг Республикамиз умумий ер майдонидаги 
салмоғи нисбатан катта, шу сабабли, улар-дан самарали фойдаланишга 
эришиш катта аҳамиятга эга. 
Ер турларининг сон ва сифат таркиби, фойдаланилмаётган ерларни 
қишлоқ хўжалигида фойдаланишга жалб этиш ҳар қандай хўжаликнинг ва 
унинг ишлаб чиқариш бўлимининг ихтисослигига катта таъсир кўрсатади. 
Бошқа томондан, ихтисослик, биринчи навбатда корхонанинг иқтисодий 
манфаатларни акс эттириб, ер турларининг таркиби ва майдонига акс 
таъсир кўрсатади. Масалан, сут-гўшт ёки қўйчилик йўналишидаги 
хўжаликлар ер турлари таркибида кўпроқ яйлов ва пичанзорлар, 
суғориладиган маданий озуқа олинадиган ерлар, интенсив озуқа алмашлаб 
экишлари 
бўлади. 
Дехқончилик 
маҳсулотларига 
ихтисослашган 
корхоналарда, одатда, ҳайдалма ерлар, боғдорчилик ва узумчилик 
хўжаликларида эса - дарахтзорлар кўп бўлади.
Ер турларининг таркиби ва нисбати чорва молларини сақлаш 
тизимига ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, агар ёзда моллар яйловларда 
сақланса, ерларни трансформациялаш жараёнида уларнинг майдонларини 
кўпайтириш керак. Йил давомида боғлаб боқиладиган бўлса, зарур 
ҳажмдаги яшил озуқалар ҳайдалма ерлардан олиниши керак бўлади.
Ер турларининг таркиби ва нисбати корхонанинг ташкилий-хўжалик 
тузилишини, унинг молиявий-иқтисодий имкониятларини, меҳнат ва 
моддий ресурсларнинг мавжудлигини ҳисобга олиб белгиланади.
Ер турлари таркиби ва майдонига асосий таъсирни ҳудуднинг табиий 
хусусиятлари, ерларнинг айрим массивлари участкаларининг фарқи 
кўрсатади, 
бу 
ер 
турлари 
таркибини 
белгилашга, 
уларни 
трансформациялаш ва яхшилашга табақалашган ёндошувни талаб этади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish