Ер тузишни лойихалаш


Озуқа экинлари майдонларининг сут фермалари ўлчамларига боғлиқлиги



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Озуқа экинлари майдонларининг сут фермалари ўлчамларига боғлиқлиги
Бўлимдаги 
сигирлар 
Қишлоқ хўжалик ерлари майдонида ҳайдалма ерларнинг 
нисбий салмоғи, % 
бош сони 
30 
50 
70 
90 
50 
100 
200 
400 
800 
1200 
65 
130 
259 
518 
1036 
1554 
60 
121 
242 
483 
966 
1449 
56 
113 
226 
452 
904 
1356 
53 
106 
212 
425 
850 
1275 
Кўп тармоқли хўжаликларда ва интенсив типдаги қишлоқ хўжалик 
корхоналарида (масалан, шаҳар атрофидаги) бўлимлар сони кўп бўлиши 
мумкин. Қулай табиий шароитларда, тупроқларнинг юқори унумдорлигида, 
фондлар билан юқори таъминланишда ва аҳолининг юқори зичлигида, аҳоли 
яшаш жойларининг ривожланган тармоғида ҳам ишлаб чиқариш бўлимлари 
сони кўпаяди. 
Лойиҳалашда ташкилий қайта қуришларга иложи бо-рича камроқ йўл 
қўйиш, ташкилий ишлаб чиқариш тузулишини, хўжаликдаги ички юзага келган 
алоқаларни, самарали ишлаётган бўлимлар ер массивлари бутунлигини сақ-
лашга интилиш керак. Хўжаликда ички ер тузишда бу масалаларнинг барчаси 
албатта хўжалик раҳбарлари ва мутахассислари истакларини, меҳнат 
жамоалари, айрим ер мулкдорлари ва ердан фойдаланувчилар фикрларини, 
қиш-лоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 
мутахассислар тавсияларини ҳисобга олиб ечилади. 
Ишлаб чиқариш бўлимлари сони ва жойлашиши албатта хўжалик 
худудидаги аҳоли яшаш жойларининг хўжаликда мўлжалланган мақсади ва 
жойлашиши билан боғланади. 
 
 
3. Қишлоқ аҳоли тизими ва хўжалик марказларини жойлаштириш 
 
Аҳоли тизими 
- бу маълум худудда жойлашган, бошқаришни, хизмат 
кўрсатишни, транспорт ва ш.ў. умумий ташкил этиш билан боғлиқ, аҳоли яшаш 
жойлари йиғиндисидир. 
Қишлоқ аҳоли тизими шаҳар ва аралаш тизимдан меҳнатга яроқли 
аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бандлиги ва 
аҳоли яшаш жойларининг ҳудудлари мос корхоналар ҳудудларида 
жойлашганлиги билан фарқ қилади. Шунинг учун аҳоли яшаш жойларининг 
келажакдаги ривожланишини, улар чегаралари ва ички тузилишини ҳисобга 
олмасдан алмашлаб экишларни ва ер турларини тўғри жойлаштириш, йўлларни 
ўтказиш, мелиоратив ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга 


224 
ошириш, ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва уларни бошқаришни тўғри ташкил 
этиш учун шароит яратиш мумкин эмас. 
Қишлоқ аҳоли тизимига табиий, иқтисодий ва ижтимоий омиллар таъсир 
этади, ўз навбатида у ҳам уларга акс таъсир кўрсатади. 
Табиий омиллар жумласига, энг аввало иқлим, ерлар-нинг унумдорлиги, 
жойларнинг рельефи, гидрографияси, ўсимлик дунёси киради. 
Қадимдан йирик аҳоли яшаш жойлари унумдор во-дийларда, дарёлар ва 
кўллар қирғоқлари бўйлаб, баланд жойлардан жойлашган. Аксинча, кўп 
бўлинган, мураккаб рельефли ва ўрмон билан қопланган ҳудудларда, 
унумдорлиги паст ерларда, ботқоқликларда ва кўллар орасида одат-да бутун 
ҳудуд бўйлаб тарқалган майда қишлоқлар жойлашган. Ҳозиргача сувсиз 
туманларда, оғир иқлим шароит-ларида қишлоқ аҳоли тизими жуда секин 
ривожланмоқда.
Иқтисодий омиллар орасидан энг аввало қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришининг интенсивлик даражасини, унинг саноат билан 
интеграцияланишини (асосан хом-ашёни қайта ишлаш бўйича - консерва 
заводлари, гўшт комбинатлари, қанд, спирт ва ш.ў. ишлаб чиқаришлари 
билан), қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш бозорининг (шаҳарлар,
курортлар, ишлаб чиқариш ва транспорт бўғинлари) яқинлигини,
хўжаликлараро ва хўжаликда ички йўллар ва бошқа инфратизим объектлари
тармоғининг ривожланишини кўрсатиш керак. 
Ижтимоий омиллар ер муносабатлари типларини, ерга ва бошқа ишлаб 
чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик турларини, аҳолини ижтимоий 
таъминлаш ва унга маданий-маиший хизмат кўрсатиш даражасини ўз ичига 
олади. Масалан, Россиянинг қатор районларида, Болтиқ бўйида ва
Белоруссияда XX асрнинг бошида ерга хусусий мулкчиликнинг, хусусий 
деҳқон хўжаликларининг ривожланиши минглаб майда қишлоқлар ва хуторлар 
пайдо бўлишига олиб келди. Аксинча, коллективлаштириш вақтида йирик 
қишлоқлар ривожлана бошлади. 
1960 й. ўртача 1 хўжаликда 13,5 қишлоқ, уларнинг ҳар бирига 154 яшовчи 
одам тўғри келган бўлса, 1970 й. - мос тарзда 9,8 ва 225, 1980 й. - 8 ва 260,
1990 й. - 8,5 ва 242 одам тўғри келди. 1994 й. Россияда умумий майдони 31
млн. га бўлган 148869 қишлоқ аҳоли яшаш жойлари бор эди. 
Қишлоқ аҳоли яшаш тизимини такомиллаштириш вазифалари қадимдан ер 
тузиш лойиҳаларида ечилади. 1960 йилдан бошлаб аҳоли тизими масалалари 
туман режалаш тизимларида ҳам 1970 йиллардан эса, булардан ташқари - туман 
ер тузиш чизмаларида ҳам кўрила бошлади. Ҳозирги вақтда қишлоқ аҳоли 
яшаш жойлари ерларининг қишлоқ (посёлка) маъмурияти тасарруфига
берилиши сабабли ер тузиш лойиҳасинининг бу қисми вазифалари сезиларли
ўзгарди. Улар кўпроқ хўжаликлараро характерга эга бўла бошлади, сабаби, 
қишлоқ хўжалик корхонаси ҳудудида фермер, деҳқон хўжаликлари ўз хўжалик 
марказлари билан, боғдорчилик ўртоқликлари ўзларининг махсус типдаги 
аҳоли яшаш жойлари билан, хар хил тижорат қишлоқ хўжалик корхоналари


225 
ўзларининг марказлари билан пайдо бўла бошлади, шахсий уй-жой
қурилишлари сезиларли кенгайди (коттежлар ва ш.ў.) 
Шу сабабли хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларида қуйидаги масалалар 
ечилади: 
аҳоли яшаш жойларининг хўжаликда мўлжалланган мақсадига аниқлик 
киритилади; 
қишлоқ (поселка) маъмурияти тасарруфидаги ерларнинг майдонлари ва 
жойлашган ўринларига аниқлик киритилади; 
хўжалик марказларини, шахсий уй-жой, ишлаб чиқариш қурилишларини 
кенгайтириш учун зарур участкалар (майдончалар) танланади ва уларнинг 
майдонлари, жойлашган ўрни аниқланади. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган аҳоли яшаш жойларига шаҳар 
атрофидаги, касбчилик, аралаш ва қишлоқ хўжалик типидаги аҳоли яшаш 
жойлари киради. 
Энг кўп сонли аҳоли яшаш жойлари қишлоқ хўжа-лик аҳоли яшаш 
жойларига тўғри келади. Улар қишлоқ хў-жалиги ишлаб чиқариши марказлари 
ҳисобланади, сабаби, уларда қишлоқ хўжалигида бандларнинг асосий қисми 
яшайди, хўжалик ҳовлилари, устахоналари, омборхонала-ри, фермалари билан 
ишлаб чиқариш зоналари мавжуд, шу ернинг ўзида аҳолининг шахсий томорқа 
хўжаликлари жойлашган. Шунинг учун адабиётда, амалиётдаги сингари, кўп 
вазифаларни бажаришга мўлжалланган қишлоқ аҳоли яшаш жойларини кўпроқ 
хўжалик марказлари ёки корхонанинг қишлоқлари деб аташади. 
Аҳоли яшаш жойларининг ерлари қишлоқ (посёлка) маъмурияти 
тасарруфига берилган бўлишига қарамасдан, улар қишлоқ хўжалик 
корхоналари фаолиятлари билан қаттиқ боғланишган. Хўжаликдаги ўз роллари 
бўйича улар асосий ва қўшимча (ёрдамчи) қишлоқларга бўлинади. Асосийларга
хўжаликнинг маркази (ёки хўжаликнинг марказий қишлоғи) ва ишлаб 
чиқариш бўлимлари марказлари (қишлоқлари) киради. 
Марказий қишлоқда одатда хўжаликнинг маъмурий - бошқарув аппарати, 
аҳолининг асосий қисми ва умумхўжалик аҳамиятига эга маданий-маиший 
муассасалар (мактаб, касалхона, мехмонхона, дўкон, клуб ва ш.ў.) жойлашади. 
Хар бир ишлаб чиқариш бўлими ўз қишлоғига эга бўлиб, уларда унинг 
раҳбар ходимлари, уй-жой, хизмат ва ишлаб чиқариш иморатлари, маданий-
маиший мақсадларга мўлжалланган бинолар жамланади. 
Хўжаликнинг қўшимча аҳоли яшаш жойлари, асосан, ишчиларнинг яшаш 
жойлари хисобланади; улардан айримларида ишлаб чиқариш бинолари, бошқа 
иморатлар ва иншоотлар жойлашиши ҳам мумкин. Яшовчилар сони, айниқса 
меҳнатга яроқлилари, асосий ишлаб чиқариш фондларининг мавжудлиги 
бўйича улар одатда катта эмас. 
Охирги вақтларда хўжалик марказлари кўп вазифаликка мўлжаллана 
бошлади, сабаби, улар бир вақтнинг ўзида корхонанинг бир неча ишлаб 
чиқариш бўлимларини бошқариш маркази, фермер (деҳқон) хўжаликлари 
эгаларининг яшаш жойлари бўлишлари мумкин. 


226 
Ер тузиш лойиҳасини ишлашда ҳар бир қишлоқнинг хўжаликдаги 
вазифасига (марказий қишлоқ, бўлим қиш-лоғи, ишлаб чиқариш маркази, яшаш 
жойи) аниқлик киритилади. Бу аҳоли тизимини хўжаликнинг ташкилий - ишлаб 
чиқариш тузулиши, ишлаб чиқариш бўлимлари ва улар марказларининг сони ва 
жойлашишлари ва билан боғлаш учун зарур. Бундай аниқлик киритиш аҳоли 
яшаш жойи-нинг келажакдаги ривожланиши нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятга 
эга, сабаби, у нафақат ички имкониятлар, балки хўжаликнинг бошқа ерлари 
ҳисобига ҳам содир бўлиши мумкин. Уй-жой ва маданий-маиший 
қурилишларни молия-лаш нафақат маҳаллий бюджет ва қурилиш 
қилаётганларнинг шахсий маблағлари ҳисобига, балки корхона ҳисобига ҳам 
амалга оширилиши мумкин, улар ўз ишчиларининг турмуш шароитларини 
яхшилашдан, қурилиш баҳосини пасайтириш ва уни асосий аҳоли яшаш 
жойларида жамлашдан манфаатдордирлар.
Лойиҳалашда аҳоли яшаш жойларининг мавжуд аҳ-воли ва хўжаликда 
мўлжалланган мақсади баҳоланади, маъмурий туман ер тузиш чизмаларидан 
лойиҳа олди материаллари, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари, қишлоқ 
аҳоли яшаш жойларини режалаш ва қуриш лойиҳалари жалб этилади. Ер 
участкалари мулкдорлари, эгалари ва фойдаланувчилари истаклари ҳам хисобга 
олинади. 
Марказий қўрғон иложи борича хўжалик ҳудуди марказида жойлашган, 
туман маркази, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш жойлари билан яхши 
йўл алоқасига, ҳамда капитал уй-жой, ишлаб чиқариш ва маданий - маиший 
биноларга эга, энг катта аҳоли яшаш жойида жойлаштирилади. Одатда унинг 
жойлашган ўрни ўзгаришсиз қолади. Ишлаб чиқариш, маданий-маиший 
қурилишлар капитал харажатларини тежаш учун у кўпчилик ҳолларда битта 
ёки (цехли тузилишда) бирнеча
бўлимларнинг хўжалик марказлари билан бирлаштирилади. 
Ишлаб чиқариш бўлимлари қишлоқлари ҳам хўжаликнинг қишлоқ 
хўжалик ерларининг асосий массивларига нисбатан қулай жойлашган, 
бўлимларга бириктирилган, ҳамда ишлаб чиқариш, уй-жой ва маданий-маиший 
бино-иншооатларга, марказий қишлоқ ва бошқа аҳоли яшаш жойлари билан 
яхши йўл алоқасига эга, йирик аҳоли яшаш жойларида жойлаштирилади. 
Лойиҳани ишлашда барча бошқа аҳоли яшаш жойларининг хўжаликдаги 
вазифаси ва келажакдаги ривожланиши белгиланади. Уларнинг қайси бирида 
ишлаб чиқариш бинолари ва ободонлаштирилган уй-жой фонди мавжуд бўлса, 
ўшаларида хўжаликнинг ички бўлимларига ёки айрим меҳнат жамоаларига 
бириктирилган чорвачилик фермалари жойлаштирилиши мумкин. 
Агар хўжаликда таъмирлашга ярамайдиган эски уй-жой фондига эга
кичик аҳоли яшаш жойлари ёки хуторлар мавжуд бўлса, уларнинг аҳолиси 
истаклари бўйича йирик қишлоқларга кўчирилиши мумкин. Бўшаган ҳудуд
зарур ишлар ўтказилганидан кейин (эски иморатларни бузиш, ер участкаларини 
текислаш, ўтлоқлаштириш ва ш.ў.) ёнида жойлашган қишлоқ хўжалик ерлари 
таркибига қўшилади. Бундай қурилишлар ва улар атрофидаги ерлар фермер, 


227 
деҳқон хўжаликлари ва ижарачилар ердан фойдаланишларини ташкил этиш 
учун ҳам фойдаланилиши мумкин. 
Айрим вазиятларда кичик ташландиқ қишлоқчаларни тиклаш масаласи 
ҳам пайдо бўлади. Уларнинг ўрнида фермерлар ҳовлилари, бригадалар, ёки 
ўзларининг ер пайлари билан ажралиб чиқадиган ва мустақил бўлимлар ташкил 
қиладиган, ҳамда қочоқлардан, мажбурий кўчирилганлардан ва уларнинг 
оилаларидан тузилган бошқа жамоаларнинг хўжалик марказлари яратилиши
мумкин. Хўжалик марказини ташкил этишнинг энг асосий шарти бўлимларга 
бириктириладиган қишлоқ хўжалик ерларининг яқинлиги ҳисобланади. У
иложи борича хизмат кўрсатадиган ҳудудининг марказига
яқин жойлаштирилади. 
Хўжаликнинг аҳоли тизимини янада ривожлантириш зарурати туғилган 
ҳолларда, лойиҳада янги аҳоли яшаш жойларини қуриш, мавжудларини қайта 
қуриш ёки кенгайтириш кўзда тутилади. Лойиҳа планида мос ер участкаси 
ажратилади; у қурилиш-лойиҳалаш, санитария-гигиена ва иқтисодий 
талабларга жавоб бериши керак. Одатда релъефи текис, ер қатламлари 
жипслашган, йўлларга ва сув таъминоти манбаларига нисбатан қулай
жойлашган, қуруқ ер участкаси танланади. Бунда мавжуд қишлоқларнинг 
қишлоқ хўжалик ерларига ва ишлаб чиқариш марказларига нисбатан 
жойлашиши аҳолининг иш, яшаш ва хордиқ чиқариш жойларини оқилона 
ташкил этиш мақсадида, ҳисобга олинади. 
Янги аҳоли яшаш жойларини қуриш, мавжудларини қайта қуриш ва 
кенгайтириш учун участкалар қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ерлардан ёки 
алоҳида зарурат туғилган ҳолларда сифати паст қишлоқ хўжалик ерларидан 
ажратилади. Биринчи навбатда мавжуд қишлоқларнинг аҳоли яшайдиган қисми 
чегараларидаги қурилишдан бўш ерлар эгалланади. 
Участкаларни танлашда табиатни муҳофаза қилиш бўйича чоралар кўзда
тутилиши, аҳоли яшаш жойини ободонлаштириш ва унинг энг яхши 
архитектурасини яратиш мақсадида, ҳудуднинг табиий хусусиятлари ҳисобга 
олиниши керак. 
Қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотлар махсус техник 
изланишлар: топографик-геодезик, геологик-инженерлик, гидрогеология ҳамда 
санитария-гигиена изланишларини ўтказиш йўли билан олинади. Участкани 
туман маъмурияти (ҳоким, ҳоким муовинлари), қишлоқ (поселка) маъмурияти 
вакиллари, туман архитектори ва ер тузувчиси, ёнғинга қарши инспекция, 
санитария-эпидемиология станцияси, қишлоқ хўжалик корхонаси, коммунал 
хўжалик ва лойиҳа ташкилоти вакилларидан иборат ҳайъат танлайди. Ҳайъат 
танланган участка чизмаси билан ҳудудни танлаш тўғрисидаги актни 
имзолайди. У сув оладиган, оқова сувларни йиғадиган, электр манбаларига, газ 
таъминоти тизимига ва ш.ў. уланадиган жойларни ҳам аниқлайди.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish