Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Иссиқхона-парник хўжалигини 
асосий қурилиш

лой-иҳалаш талабларига 
(тупроқ қатламлари, қиялик томонлари ш.ў.) риоя қилган ҳолда, чорвачилик 
фермалари (биоёнилғи сифатида ишлатиладиган гўнгни ташиш харажатларини 
қисқартириш учун) ва суғориш манбааларининг ёнида жойлаштириш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш
бўйича корхоналар ҳамда 
ёрдамчи корхоналар уларнинг хўжаликдаги вазифаларини ва хом ашё 
манбааларини ҳисобга олиб жойлаштирилади. Масалан, маҳсулотларни 
консервалаш жойлари улар етиштириладиган жойлар (боғлар, сабзавот 
алмашлаб экишлар ва бошқ.) ёнига ёки йўллар жойлашишини ҳисобга олган 
холда транспортда олиб келиш мумкин бўлган масофада жойлаштирилади. 
Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича хўжаликдаги ички нуқталар 
(пишлоқ қайнатиш, ёғ чиқариш, колбаса цехлари, сутни стерилизациялаш ва 
идишларга қуйиш бўйича цехлар) чорвачилик фермаларининг ёнида қурилади.
Ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш марказлари йўллар узунликларини 
қисқартириш, биргаликда фойдаланиш учун қулай иншоотлар ва 
коммуникацияларнинг ягона тармоғини яратиш имконини берадиган қилиб 
жойлаштирилади. 


233 
Ишлаб чиқариш марказининг майдони қуйидагидек аниқланади: 
янги қуриладиган объектлар учун - тасдиқланган аҳоли яшаш жойларини 
(ишлаб чиқариш марказларини) режалаш ва қуриш лойиҳалари маълумотлари 
бўйича, улар бўлмаганда эса - намунавий лойиҳалар ва ўхшашлар (аналоглар) 
маълумотлари бўйича: 
қайта қурилаётган объектлар ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш марказлари 
учун, уларнинг ер билан таъминланишини тахлил қилишда (қўшимча 
майдонларни қўшиб олиш ёки фойдаланилмаётган ерларни олиш имконияти 
билан) - ҳисоб-китоблар асосида. 
Ҳар бир ишлаб чиқариш марказлари учун ер участкаси майдони 
П
у
қуйидаги ифода ёрдамида ҳисобланади: 
П
П
Н
у
ку
п


р
100
бу ерда 
П
ку
р
- ишлаб чиқариш маркази қурилиш майдони, лойиҳаланаётган 
бино ва иншоотлар рўйхати бўйича аниқланади; Н
n
- мазкур ишлаб чиқариш 
маркази учун қурилишнинг меъёрий зичлиги. 
Қорамол фермалари ҳамда машина таъмирлаш ва омборхона мажмуалари 
учун қурилишнинг меъёрий зичлиги 25 %, қурилиш ҳовлилари учун - 20 %, 
отхоналар - 15 %, иссиқхона-парник мажмуалари - 35 % ташкил этади 
(Планировка сельских населённых мест. Босқич лойиҳасини бажариш учун 
услубий кўрсатмалар. - М .: МИИЗ, 1989. 21 бет).
Ишлаб чиқариш марказлари ер майдонларининг тахминий майдони 
қуйидаги меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади: 200 сигирга, бузоқлари билан, 
мўлжалланган сут фермалари учун - 1 сигирга - 100-110 м
2
; 400 сигирга, 
бузоқлари билан - 90-100 м
2
; 600 ва ундан кўп сигирларга - 80-90м
2
; қорамоллар 
бузоқларини боқиш фермалари учун - 1 бошга - 30-40 м
2
; она чўчқалар 
фермалари учун - 1 асосий она чўчқага - 150-180м
2
; чўчқачилик бўрдоқичилик 
фермалари учун - 1 бошга 5-10 м
2
; қўйчилик фермалари учун -1 қўйга 12-15 м
2

паррандачилик фермалари учун - 1 бошга 3,5-7 м
2
; омборхона гурухи бинолари 
учун - бўлинмага бириктирилган ҳайдалма ерларнинг 1 га 5 м
2
ҳисобидан 
(Землеустроительное проектирование. Лаборатория ишларини бажариш ва 
босқич лойиҳасини ишлаш учун услубий кўрсатмалар ва топшириқлар. -М.: 
МИИЗ, 1991. 118-119 б.). 
Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш марказлари майдонларини 
аниқлашда ҳам, ҳисобланган бирликка мос тушадиган қурилиш майдонлари 
меъёрларидан фойдаланилади (Землеустройство крестьянских хозяйств 
/В.Н.Хлыстун, С.Н.Волковлар тахрири остида - М.: Колос, 1995. 194-205).
Ишлаб чиқариш марказлари учун ажратиладиган ер-лар, ёқимсиз хидлар 
ва оқова сувларининг олдини олиш ва антисанитария холатига йўл қўймаслик 
учун, аҳоли яшаш жойларининг яшаш зонасига нисбатан рельефи паст ва 
шамолга тескари томинидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун яроқсиз 
ёки кам яроқли, сифати паст ерларда жойлаштирилади. Ишлаб чиқариш 


234 
маркази учун танланган жой қуруқ, имкони борича текис, хўжаликнинг ички 
йўл тармоғига, моллар ҳайдаладиган йўлларга, озуқа алмашлаб экишларга 
нисбатан қулай жойлашган бўлиши керак. 
Чорвачилик фермалари ва мажмуалари зарур санитария-ҳимоя 
оралиқларини ва қишлоқларнинг келажакдаги ривожланишларини ҳисобга 
олиб, аҳоли яшаш жойларининг яшаш зоналаридан маълум масофада 
жойлаштирилади.
Санитария-ҳимоя зоналарининг ўлчамлари 12 жадвалда келтирилган. 
Ишлаб чиқариш марказининг майдони ернинг қулай шаклини яратиш учун 
ёнида жойлашган кам унумли ерлар ҳисобига кенгайтирилиши мумкин. 
Уни камайтириш (ерларни қирқиб олиш ва уларни бошқа ер турларига 
қўшиш) фақат ишлаб чиқариш иморатлари, бинолари ва иншоотларининг 
жойдаги жойлашиши тахлил этилгандан кейин амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш марказлари ерларининг аниқ майдони аҳоли яшаш 
жойларини режалаш ва қуриш лойиҳаларида белгиланади.
Ишлаб чиқариш марказларини минтақалаш чизмасини тузишда технологик 
операциялар кетма-кетлиги, объектларнинг ўзаро ишлаб чиқаришдаги 
алоқалари ва. режалаштириш талаблари ҳисобга олинади. Масалан, машина 
таъмирлаш ва қурилиш мажмуалари қаттиқ боғланган, шунинг учун
одатда улар ёнма-ён
12 жадвал 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish