Ер тузишни лойихалаш


Хўжалик маркази жойлаштирилишининг ҳар хил ечимларида ерларнинг



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

 
Хўжалик маркази жойлаштирилишининг ҳар хил ечимларида ерларнинг 
узоқлиги, км* 
Ер участкаси
Массивнинг
Хўжалик марказининг жойлашиши
томонлари 
нисбати
узунлиги 
ер эгалиги 
марказида
ярим ўқининг 
ўртасида
калта томони 
ўртасида
1:1 
2:1 
3:1 
4:1 
12,1 
13,1 
14,6 
16,1 
3,0 
3,3 
14,6 
16,1 
3,0 
3,3 
3,7 
4,0 
4,6 
5,7 
6,7 
7,5 
*Ердан фойдаланишнинг майдони 5000 га, ҳайдалма ерлар майдони 4000 га. 


237 
марказлари мавжуд бўлса, ерларни шундай бириктиришга ҳаракат қилиниши 
керакки, 
бунда 
одамларнинг 
қарама-қарши 
юриб 
ўтишларини 
ва 
техникаларнинг юришларини тугатиш керак
бўлимлар ер массивлари чегаралари имкони борича ерда мавжуд табиий 
элементлар (дарёлар, жарликлар, бош-қа турлари), магистрал йўллар, каналлар, 
ўрмон полоса-лари ва бошқа сунъий иншоотлар билан бирлаштирилади; 
ер массивлари ихчам, тўғри шаклга эга бўлиши ва ўтиш қийин бўлган 
табиий ва сунъий тўсиқлар (жарликлар, ботқоқликлар, темир йўллари, катта 
каналлар ва ш.ў.) билан бўлинмаслиги керак.
Бундай лойиҳалаш ерларнинг майдаланиши ва ажралиб кетишларига
майда ва ишлов беришга қулайсиз участкаларнинг пайдо бўлишига йўл 
қўймаслик имконини беради. Бўлимлар чегаралари очиқ жойларда тўғри 
чизиқли, ортиқча бурилишларсиз, бир-бирига параллел, тўғри бурчакли 
кесишишлар билан лойиҳаланади. Бу кейинчалик далаларни ва ишчи (суғориш) 
участкаларини тўғри шаклда, механизмлар билан ишлов беришга қулай қилиб 
шакллантириш учун зарур. 
Текис жойларда чегараларни шундай жойлаштириш керакки, бунда уларга 
параллел лойиҳаланадиган асосий иҳота дарахтлари полосалари, экинларнинг 
полосали жойлашиши ва бўш шудгор билан алмашишида экин майдонлари, 
кулислар зарарли шамоллар йўналишларига кўндаланг (перпендикуляр) 
бўлиши керак. Бу шамол эрозияси таъсирини сезиларли пасайтириш имконини 
беради. 
Сув эрозиясининг олдини олиш учун чегараларни шундай жойлаштириш 
керакки, бунда тупроқларга ишлов беришнинг асосий йўналиши ва сувни 
тартибга солувчи ўрмон полосалари жойлашишининг қияликка кўндаланг 
бўлиши таъминлансин.
Лойиҳалашда ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар камчиликларига 
(полосалар орқасида жойлашиш, чегараларнинг пона шаклида бўлиши, ўзгалар 
ери ичида жойлашиш) йўл қўймаслик керак. Бўлим ерлари таркибига бутун 
алмашлаб экишлар, суғориладиган ва захи қочириладиган ерлар массивлари 
тўла, бўлинмасдан киритилади. Ҳудудни ташкил этишнинг турғун элементлари 
(иҳота дарахтлари полосалари, йўллар) ҳам сақлаб қолинади, ер массивининг 
хўжалик маркази билан турғун йўл алоқаси таъминланади.
Ишлаб чиқариш бўлимлари ер массивларини жойлаштириш тахминий 
экспликацияни тузиш билан якунланади, унда ерларнинг бўлимлар орасида ер 
турлари бўйича тақсимланиши акс эттирилади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish