Ер тузишни лойихалаш



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ишлаб чиқариш-иқтисодий талабларига
қуйидагилар киради: 
ишлаб чиқаришни оқилона юритиш ва уни бошқариш учун энг қулай 
ташкилий-ҳудудий шароитлар яратиш; 
ишлаб чиқаришни бутун хўжаликнинг, айрим меҳнат жамоалари ва 
ходимларнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, илмий 
асосланган тарзда ихтисослаш ва йириклаштириш, хўжаликда ички меҳнат 
тақсимотини, кооперацияни ва интеграцияни ривожлантириш; 
бўлимлар, чорвачилик мажмуалари ва фермалар ер массивлари ўлчамлари 
таркибини ва жойлашишини оптималлаш; 
ресурслардан юқори самарали фойдаланиш; 
янги уй-жой, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш қурилишига, қайта 
қуришга, қайта жиҳозлашга ва ҳудудни инженерлик жиҳозлашга 
сарфланадиган капитал харажатларни камайтириш;
мавжуд бино ва иншоотлардан тўла фойдаланиш; 
умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик сарфларини, маъмурий-бошқарув 
ходимларини таъминлаш, одамларни ва юкларни ташиш, чорва молларни 
ҳайдаб ўтиш, техникадан фойдаланиш ҳаражатларини, амортизация ажратмаси 
ва эксплуатация харажатларини камайтириш; 


213 
магистрал йўл тармоғини, ҳаётни таъминлаш тизимларини (сув таъминоти, 
электр таъминоти, алоқа ва бошқ.), ер турлари ва алмашлаб экишларни оқилона 
ташкил этиш ва уларнинг ҳудудларини тузиш учун ташкилий-ҳудудий 
шароитлар яратиш.
Қурилиш-лойиҳалаш талаблари
ўз ичига қуйидагиларни олади: 
янги объектларни қуриш ва мавжудларини кенгайтириш учун участкалар 
танлашда рельефи, тупроқ қатламлари, сизот сувларининг чуқурлиги бўйича 
қурилиш меъёрлари ва қоидаларига жавоб берадиган шароитларни 
таъминлашни; 
санитария-ҳимоя, зоотехника, ветеринария, ёнғинга қарши ва бошқа 
талабларга риоя қилишни; 
хўжалик ва ишлаб чиқариш марказлари ҳудудларини тузишда 
архитектура-қурилиш, лойиҳалаш-жойлаштириш ва ландшафтли лойиҳалаш 
учун ташкилий-ҳудудий шароитлар яратишни. 
Ижтимоий талабларга
қуйидагилар киради: 
қишлоқ аҳолисининг ўз ишлаб чиқариш бўлимларида бандлик даражасини 
ошириш; 
иш ўринларини яшаш жойларига яқинлатиш; 
аҳолига маданий-маиший ва бошқа хизматлар даражасини ошириш;
қишлоқ аҳоли яшаш жойларининг ишлаб чиқариш марказлари, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини сотиш, маданий-маиший ва медицина хизматлари 
жойлари, туманлар марказлари, темир йўл бекатлари орасидаги ўзаро қулай 
алоқаларини ташкил этиш; 
рекреацион ва соғломлаштириш фаолиятлари учун шароит яратиш.
Экологик талаблар қуйидагиларни
назарда тутади: 
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришни; 
қишлоқларнинг яшаш ва ишлаб чиқариш зоналарини, чорвачилик 
мажмуалари ва фермаларини, айрим жойлашган ишлаб чиқариш марказларини 
сув манбааларига, жойларнинг рельефига, кучли шамоллар йўналишига тўғри 
жойлаштириш, тупроқнинг, сув ва ҳавонинг ифлосланиш имкониятларини 
тугатиш;
маҳсулотларни қайта ишловчи ва сақловчи жойлар, маъданли ўғитлар ва 
пестицидлар омборхоналари, чорвачилик фермалари ва мажмуалари, гаражлар, 
транспорт таъмирлаш устахоналари каби объектларнинг табиий муҳитга 
таъсирини минимумга тушириш; 
чиқитсиз технологияларни, чиқиндиларни тўғри йўқотишни ва ш.ў. жорий 
этиш. 
Ишлаб чиқариш бўлимларини ва хўжалик марказларини жойлаштириш 
қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. 
Ишлаб чиқариш бўлимлари ва хўжалик марказларининг ҳозирги 
ҳолатини ва жойлашишини тавсифловчи (аҳоли яшаш жойлари, ишлаб 
чиқариш марказлари, чорвачилик фермалари, бинолар ва иншоотларнинг сони, 
ўлчамлари ва жойлашиши; хўжаликнинг ташкилий ишлаб чиқариш тизими; 


214 
ишлаб чиқариш бўлимларининг турлари, ўлчамлари, ихтисосликлари ва 
жойлашиши) тайёргарлик ишлари материаллари тизимлаштирилади. 
2. 
Лойиҳалаш учун топшириқ материаллари кўриб чиқилади, хўжаликнинг 
режалаштирилаётган ихтисослиги, унинг тузулиши, меҳнат жамоалари ва 
айрим ходимларнинг ер ва мулкий пайларини бирлаштириш бўйича тилак 
истаклари тахлил этилади, аҳоли тизимининг, хўжалик ер эгалигининг кенглик 
хусусиятлари аниқланади, ер баҳолаш маълумотлари ўрганилади. 
3. 
Мазкур ишлаб чиқариш типига мансуб хўжаликлар учун ишлаб чиқариш 
бўлимлари оптимал ўлчамлари бўйича илмий муассасалар тавсиялари, ҳамда 
ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва бошқаришни ташкил қилиш бўйича илғор 
тажрибалар материаллари кўриб чиқилади. 
4. 
Маъмурий туман ер тузиш чизмаларидан аҳоли яшаш жойларининг 
келажакдаги ривожланишлари, янги қишлоқларни қуриш ва мавжудларини 
қайта қуриш, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ерларининг чегараларини белгилаш 
ва уларни инвентаризациялаш, ерларни қишлоқ маъмурияти тасарруфига 
бериш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар олинади.
5. 
Хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилиши, ишлаб чиқариш 
бўлимларининг сони ва ўлчамлари, уларнинг ихтисосликларига аниқлик 
киритилади. 
6. 
Аҳоли яшаш жойларининг мўлжалланган вазифаларига аниқлик 
киритилади, шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш ва уй-жой қурилиши 
учун захира ерлари ажратилади, ишлаб чиқариш марказларининг ўлчамлари ва 
жойлашган ўрни, уларни кенгайтириш учун ер майдонлари, ишлаб чиқариш 
бўлимларининг турлари ва сони, уларнинг жойлашиши ва чегаралари 
аниқланади; чорвачилик фермалари, маҳсулотларни қайта ишлаш ва сақлаш 
бўйича корхоналар жойлаштирилади, иқтисодий асослаш берилади (зарур 
ҳолларда-ечимлар бўйича).
7. 
Иқтисодий кўрсаткичлар тизими бўйича ишланган
ечимлар солиштирилади ва энг яхши ечим танланади, ундан лойиҳанинг 
кейинги масалаларини ишлашда фойдаланилади. 
Шундай қилиб, хўжаликда ички ер тузишнинг мазкур босқичида 
хўжаликнинг келажакдаги ташкилий ишлаб чиқариш тузулиши олдиндан 
аниқланади. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish