Қон тизими жуда мураккаб бўлган бир нечта тизимлардан ташкил топган



Download 19,64 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi19,64 Kb.
#59453
  1   2   3
Bog'liq
6-мар Қон тизимининг ёшга оид физиологияси ва гигиенаси


Қон тизими жуда мураккаб бўлган бир нечта тизимлардан ташкил топган.
Уларга қоннинг ўзи, қон яратувчи аъзолар, қон емирилишини таъминловчи
аъзолар ва бу тизимни бошқарувчи механизмлар киради. Қон, лимфа ва тўқима
суюқликлари организмнинг ички муҳитини ташкил қилади. Қон кучсиз ишқорий муҳитга эга бўлган суюқлик бўлиб, солиштирма оғирлиги 1,054-1,066 га тенг. Қон ва тўқима суюқлиги ўртасида моддалар, гормонлар, газлар ва биологик фаол моддаларнинг сувда эриган ҳолдаги алмашинуви тинимсиз содир бўлади. Қон бир қанча функцияларни бажаради: транспорт, нафас, трофик (озиқлантирувчи), экскретор, терморегуляция, ҳимоя гуморал бошқарув ва ҳ.к. Қон икки қисмдан: суюқ плазма ва шаклли элементлар-эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан иборат. Ўсиб бораётган организмда қон миқдори ўзгариб боради. Қон миқдори тана массасига нисбатан ҳисобланганда болаларда катталарга нисбатан кўпроқдир. Янги туғилган болаларда қон тана вазнининг 14,7%, бир ёшли болаларда — 10,9%, ўсмирларда — 7% ташкил қилади (6-жадвал). Болаларда қоннинг миқдори нисбатан юқори бўлишининг асосий сабаби — бу ёшда модда алмашинувининг жадал суръатда бўлишидир. Катталарда 60 — 70 кг вазнга 5.0 — 5.5 литр қон тўғри келади. Одатда, қоннинг бир қисми қон томирларида айланиб юради, қолган қисми қон сақловчи органларда — деполарда (талоқ томирлари, тери, жигар ва ўпкалар) сақланиб туради. Зарурият туғилганда, масалан, қон йўқотилганда, жисмоний иш бажарилаётганда деподаги қонлар ҳам қон томирларига ўтиб ўз вазифасини бажаради.
Қон плазмаси. Артериал қонга ивишдан сақловчи восита қўшиб, бир шиша идишда сақласак, у иккита ҳар хил рангдаги суюқликларга ажралади. Юқори сарғиш рангли суюқ қавати — плазма ва пастки тўқ қизил рангли қуюқ чўкма қавариқ— шаклли элементлардир. Шаклли элементлар — қон ҳужайраларининг ҳаётий вақти ҳар хил ва узоқ эмас. Қон шаклли элементлари қизил иликда, лимфа тугунларида ва талоқда ҳосил бўлади. Қон плазмаси ва шаклли элементларнинг ҳажмий нисбатида тахминан 55%
ини плазма, 45% ини шаклли элементлар ташкил қилади. Болаларда шаклли
элементлар кўпроқ.. Қон плазмаси таркибида сув 91,5%, глюкоза 0,12% ва
оқсиллар 7-8% ни ташкил қилади. Плазмада хоссалари ва функциялари билан
бир-биридан фарқ қилувчи оқсиллар уч гуруҳга бўлинади — албуминлар (4,5%), глобулинлар (2-3%) ва фибриногенлар (0,4-0,2). Оқсиллар қон босимини бир меъёрда ушлаб туришда муҳим рол ўйнайди. Қон плазмасида оқсилдан бошқа азотли бирикмалар: аминокислоталар, полипептидлар, мочевина, сийдик кислотаси, креатинин ва аммиак бор. Плазмадаги қолдиқ азот деб аталувчи нооқсил азотнинг миқдори 30-40 мг% ни ташкил қилади. Унинг ярми мочевинага тўғри келади. Буйраклар етарли ишламаганда қон плазмасида қолдиқ азот жуда кўпайиб кетади. Кон плазмасида азотсиз органик моддалар: организм ҳужайралари учун асосий энергия манбаи глюкоза (80-120 мг% ёки 4,4-6,7 ммоль/л) ва организм ҳужайраларининг фаолияти натижасида ҳосил бўлган турли органик кислоталар, сут кислотаси ҳам бор.

Download 19,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish