51. Касб тайёргарлигинингасосий вазифалари /2/
Касб тайёргарлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - шахсий таркиб ўзининг конституцион бурчини ва бажараётган ишлари давлат миқёсидаги асосий вазифа эканлигини ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминламаслик давлатнинг стратегик манфаатига зид бўлишини, иқтисодиёт хавфсизлигини таъминлашга хавф солувчи сифатида кўриб чиқилишини билиши;
- бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби онгида юқори жанговар ва ахлоқий сифатларни, жамоатчилик ва биродарлик ҳис-туйғуларини ҳамда бажарилаётган ишга шахсий жавобгарликни ҳис қилиш ва ёнғин ўчириш техникасига эҳтиёткорлик билан қарашни шакллантириш;
- шахсий таркибни мураккаб иш шароитларида ўзини бошқара олишга, матонатли ва руҳан мустаҳкам бўлишга ўргатиш;
- шахсий таркибни хизмат ўташ ва ёнғин ўчириш вақтида жанговар ишларни бажаришда ўз вазифаларини қўлланмалар, низомлар ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда бажаришга ўргатиш;
- бошлиқлар таркибида тобе ходимларни ўргатиш ва тарбиялашни ташкил этишдаги тажрибаларини такомиллаштириш;
- ёнғин хавфсизлиги гарнизонлари ва қисмлари шахсий таркибининг жанговар тайёргарлигини ташкил қилиш ва олиб боришда илғор тажрибаларни ўрганиш ва қўллаш;
- ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ва гарнизонларини мураккаб ҳолатларда жанговар ҳаракатларни тезкорликда, тартиб билан моҳирона амалга оширишга ҳамда бошқа хизматлар билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга тайёрлаш.
Касб тайёргарлиги вазифаларини бажариш қуйидагича амалга оширилади:
- доимий ва аниқ мақсадни кўзлаб олиб бориладиган тарбиявий ва ташкилий ишлар орқали;
- касб тайёргарлигини исботланган ва чуқур ўйланган ҳолда режалаштириш ҳамда бажарилишини доимий назорат қилиш орқали;
- машғулот олиб борувчилар тайёргарлигини юқори даражада ташкил қилиш;
- бошлиқлар таркибининг машғулотлар ўтказилишини ташкил қилишда ва ўтказишда шахсан иштирок этиши орқали;
- машғулотларни юқори назарий ва амалий даражада ўтказиш орқали;
- шахсий таркибнинг ўз билимларини ошириш устида ишлаши ва ўқув материалларини тушунган ҳолда ўзлаштириб олиши орқали;
- ўқув жараёнини моддий – техник базасини такомиллаштириш ва шулардан тўғри фойдаланиш орқали;
- ўқув жараёнига руҳий тайёргарлик элементларини жорий қилиш билан;
- ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрларини ўрганиш бўйича мунтазам машғулотлар ўтказиш орқали.