Ёнfин хавфсизлиги


Экипаж командирлари ва кичик инспекторлар тайёргарлиги



Download 2,42 Mb.
bet121/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Экипаж командирлари ва кичик инспекторлар тайёргарлиги
Ёнғин ўчириш экипажи командири ва кичик инспектор лавозимларига тайинланаётган шахслар ўқув бўлинмаларида ИИВ, ИИБ тақсимотига асосан белгиланган муддатларда, лекин лавозимга тайинланган кундан 6 ойдан кўп вақт ўтмасдан, бошланғич тайёргарликдан ўтишлари лозим.
Машғулотлар қанча вақт давом этиши ва мазмуни ЎзР ИИВ, ИИБ ЁХБ томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари билан белгиланади.


49. Бошланғич тайёргарликка якун ясаш тартиби /2/
Хизмат жойларида якка тартибдаги тайёргарлик тугагандан сўнг ўрганаётган шахслар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, бўлими (бўлинмаси) қошида тузилган комиссияга хизматни ўташ ҳамда ёнғин ўчириш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларини билишлари бўйича ўргатилган материаллар ҳажмида синов имтиҳонини топширадилар. Синов имтиҳонлари натижаси асосида баённома тузилади (ИИВнинг №82 сонли буйруғи 8-илова).
Баённома асосида қисм бошлиғи хизмат жойида якка тартибдаги тайёргарликни якунлаган шахсларга ёнғин ўчириш вақтида мустақил жанговар ҳаракат қилишларига рухсат бериш ҳақида буйруқ чиқарадилар (баландликларда ва нафас олишга яроқсиз муҳитлардаги ишлардан ташқари).
Ўқув бўлинмасига бир вақтнинг ўзида хизмат жойларида якка тартибдаги ва курс тайёргарлигидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (ИИВнинг №82 сонли буйруғи 9-илова) га тегишли боблари тўлдирилган ҳолда юборилади.
Курс тайёргарлигини тамомлаган шахслар хизмат жойларига қайтариб юборилади. Тайёргарликни тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳнома битирувчининг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига қўшиб қўйиш учун, уларни юборган ички ишлар идорасига жўнатилади.


50. Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари шахсий таркибининг касб тайёргарлиги /2/
Ёнғин хавфсизлиги қисмларида касб тайёргарлиги сменаларда хизмат ўташ вақтида ўтказилади ва бунда қуйидагиларни таъминлайди:
- аҳоли яшайдиган жойларда, муҳофаза қилинаётган корхоналарда ёнғинни олдини олиш ва ёнғин ўчириш бўйича назарий ва амалий билимларини узлуксиз ошириб боришни, хизматни ҳушёрлик билан олиб бориш ҳамда ёнғин ўчириш техникасидан унумли фойдаланишни;
- смена ва экипажларнинг мукаммал, аниқ ҳаракат қилишларини машқ қилдиришларини, уларнинг ҳар қандай шароитларда ёнғинни муваффақиятли ўчириш учун ёнғин ўчириш техникасидан тўғри фойдаланишларини.
Касб тайёргарлиги - ушбу дастур асосида ташкил қилинади ва ўтказилади.
Ўқув йили 10 январ кунидан бошланиб, 15 декабр куни якунланади.
Ўқув йили 2 даврга бўлинади: 1-давр 10 январдан 20 июнгача, 2-давр 1 июлдан 15 декабргача. Ҳар бир ўқув даври тугагандан сўнг кейинги давр бошлангунгача бўлган муддат ўқув ярим йиллигига якун ясаш, кейинги ярим йиллик учун касб тайёргарлиги режасини тузиш, яхши ўзлаштирилмаган мавзулар бўйича қўшимча машғулотлар ўтказиш, тезкорлик режалари ва варақалари устида амалий ишлаш, оммавий спорт машғулотлари ўтказиш, ўқув моддий-техник базасини тайёрлаш ва такомиллаштириш, навбатчи сменаларнинг шахсий таркибига келгуси турмуш шароитларида қулайликлар яратиш учун ажратилади.
Касб тайёргарлиги машғулотлари навбатчи смена шахсий таркиби билан кунига 3-4 соатдан ўтказилади. Машғулотлар ўқув журналига қайд қилиб борилади. Ўқув машғулотлари вақти 45 дақиқа.
Отряд ва қисм бошлиқларига муҳофаза қилинаётган корхоналарда хизматни бўшаштириб юбормаган ҳолда зарур бўлиб қолса, навбатчи сменаларда машғулотлар соатини кўпайтиришга ёки ўтказиш вақтини ўзгартиришга рухсат этилади.
Байрам кунлари касб тайёргарлиги машғулотлари ўтказилмайди. Қисм ва смена бошлиқлари бу кунлари аҳоли яшайдиган жойларда, муҳофаза қилинаётган корхоналарда хизматни кучайтиришлари, оммавий спорт мусобақалари ўтказишлари лозим.
Ёнғин ўчириш автомобилларига техник хизмат кўрсатиладиган кунлари қисм чиқиш ҳудудида (корхонада) ўтказиладиган амалий машғулотлар режалаштирилмайди.
Дастурда фанлар бўйича соатлар тахминан берилган. Зарурият бўлганда отряд ва қисм бошлиқлари амалий машғулотларни қисқартирмаган ҳолда уларни ўзгартиришлари мумкин.
Мавзуларни ўтиш навбати ва уларни ўтиш соатлари (амалий ўргатиш) қисмларнинг олдида турган вазифаларга, муҳофаза қилинаётган шаҳар, туман ва корхоналарнинг алоҳида хусусиятларига, мавжуд ёнғин ўчириш техникаси ва шахсий таркибнинг тайёргарлигига қараб белгиланиши керак.
Машғулотлар жадвалига кўрсатилган вақтда, ҳар куни машғулот соати мобайнида ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрлари бўйича амалий машқлар режалаштириш ва ўтказиш керак.
Ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрлари бўйича рўйхати ёнғин ўчириш қисмларининг смена бошлиқлари томонидан шу кунда шахсий таркиб бажарган жисмоний оғир ишларни ва уларнинг тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Амалий машғулотлар натижалари ўқув журналига қайд қилиб борилади, бунда амалий машқни бажариш вақти кўрсатилади. Ҳар чорак охирида машғулотларга якун ясалади ва энг яхши смена, экипаж, ёнғин ўчирувчи аниқланади.
Ёнғин ўчириш техникасининг янги турларини, қисмга келадиган буйруқлар, кўрсатмалар, йўриқномаларни ўрганиш бўйича машғулотларни ўтказиш режаси соатлар сонининг умумий ҳисобидан тааллуқли фанлар бўйича олиб бориладиган машғулотларга киритилади ва ўқув журналига қайд қилиб борилади.
Масканларни, шу жумладан электр станцияларини, энергетика корхоналарини муҳофаза қилаётган қисм шахсий таркибини махсус тайёргарлиги ушбу дастурнинг ўргатиладиган фанлар бўйича берилган услубий кўрсатмаларида баён қилинган.
Ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркибини катта ёнғинларни ўчириш таянч масканларидаги ёнғин ўчириш техникасида ишлашга ўргатиш, шу жумладан махсус ёнғин ўчириш автомобилларининг жанговар ҳисобини тайёрлаш ИИВ, ИИБ ЁХБ томонидан ишлаб чиқиладиган дастур ва меъёрлар асосида ўтказилади.
Ёнғин хавфсизлиги гарнизонлари шахсий таркибининг касб тайёргарлиги асосини ёнғин ўчириш амалий тактик машқлари (машғулотлари) ташкил қилиб, бу машқларда гарнизон ёнғин хавфсизлиги қисмлари (қайси ташкилотга қарашли бўлишидан қаътий назар) ва кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари (ёнғин ўчириш қоровуллик хизмати) жалб қилинади.
Ёнғин ўчириш амалий машқлари ўтказиш даври ИИВ, ИИБ ЁХБ бошлиғи томонидан белгиланади. Амалий машғулотлар сони бир йилда 12 тадан кам бўлмаслиги керак. Бунда муфассал ёнғин-техник назорати ўтказиш жадвали эътиборга олиниши, улар якунлангандан сўнг машқлар ўтказишни назарда тутиш зарур.
Ёнғин ўчириш амалий машқини:
- ИИВ, ИИБ ЁХБ бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари жанговар тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими (бўлинмаси) ҳамда ёнғин ўчириш штаби бошлиқлари ҳар йили камида 1 марта;
- гарнизон (республика, Тошкент ш., вилоятлардан ташқари) бошлиғи, отряд бошлиғи, ёнғин ўчириш штаблари (ҳар бир тезкор гуруҳ, тезкор навбатчи) ярим йилда камида 1 марта;
- бошқа шахслар – ИИВ, ИИБ ЁХБ бошлиғи кўрсатмасига биноан ўтказадилар.
Амалий машқлар кундузи ва тунда гарнизонлар ҳисобидаги куч ва воситаларнинг имкони борича кўп қисмини жалб қилиб, ёнғин ўчириш тезкор штабини кучайтириб, ҳар бир сменанинг тенг қатнашишини ҳисоблаган ҳолда ўтказилади.
Ёнғин ўчириш амалий-тактик машғулотини:
- ёнғин ўчириш штаби ходимлари – гарнизон бошлиғи белгилаган миқдорда, ҳар бир қисм бошлиғи ва унинг ўринбосари йил мобайнида камида 1 марта, смена бошлиқлари камида 2 марта ёнғин ўчириш раҳбари вазифасида қатнашишларини ҳисобга олиб;
- қисм бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари – ҳар бир смена билан чоракда бир марта (тунда);
- бошқа шахслар – ИИВ, ИИБ ЁХБ бошлиғи кўрсатмасига биноан ўтказадилар.
Ёнғин ўчириш амалий-тактик машқи ва машғулоти ёнғин хавфсизлиги гарнизонларини, бўлинмаларини текшираётган шахслар томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.
Ёнғин хавфсизлиги қисмлари навбатчи сменаларининг ҳимояловчи газниқоблари бор шахсий таркиби 1 ойда камида 2 марта амалий машғулотда қатнашишлари керак. Шулардан 1 чоракда камида бир марта – нафас олишга яроқсиз муҳитда (иссиқ тутунхоналарда), қолганлари – тоза ҳавода ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги ёки ёнғин ўчириш тактик тайёргарлиги машғулотларида ўтказилади.
ИИВ, ИИБ ЁХБ, бўлим (бўлинма), отряд ва қисмларнинг ҳимояловчи газниқоб билан таъминланган катта ва ўрта бошлиқлар таркиби бир чоракда камида 1 марта алоҳида жадвал бўйича ёнғин ўчириш штаби раҳбарлиги остида иссиқ тутунхоналарда амалий машғулотдан ўтишлари керак.
Шахсий таркибни руҳий тайёрлаш барча машқ ва машғулотларда амалга оширилади. Машқ ва машғулотларда ҳар томонлама хавфсизликни таъминлаган ҳолда, шароит ҳақиқий жанговар ҳолатга яқинлаштирилади, тайёргарлик амалиётига кескинлик, кутилмаганлик ва хавф-хатар элементлари киритилади (7-илова).
Оловли йўлакда шахсий таркибга олов ва тутун таъсир эттирмасдан машғулотлар смена бошлиқлари ва уларнинг юқори бошлиқлари бошчилигида, олов ва тутун таъсир эттириб эса қисм бошлиқлари (отряд) ёки уларнинг ўринбосарлари, отряд навбатчилари, ёнғин ўчириш штаби ходимлари ёки улардан юқори бошлиқлар раҳбарлигида ўтказилади.
Ёнғин ўчириш тезкор режа ва варақаларига бошлиқлар таркиби ходимлари томонидан ҳар йили ёнғин-техник назорати, ёнғин ўчириш тактикаси, ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилганда тузатишлар киритилади.
Ёнғин хавфсизлиги қисмларида ёнғин ўчириш тезкор режа ва варақаларини амалий ўрганиш машқлари ёнғин ўчириш тактикаси, ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги, ёнғинни олдини олиш машғулотларида ҳамда бошқа ҳолатларда ўтказилади. Бунда ҳар бир смена шахсий таркиби давлат муассасаларининг, инсонлар гавжум бўладиган жойларнинг, маданий-маиший корхоналарининг, юқори қаватли биноларнинг ва бошқа
масканларнинг ўзига хос тезкор-тактик хусусиятларини билиб олишлари ва уларни ҳисобга олишлари керак.
Айрим ҳолларда ёнғин ўчириш тезкор режа ва варақаларини амалий ўрганиш машғулотлари жанговар ёйилмасдан ўтказилиши мумкин, аммо корхонага яқин сув тармоқларини сув билан таъминланиш имконияти текширилади ва очиқ сув ҳавзаларидан сув тортиб олиш машқлари бажарилади.
Ёнғин ўчириш тезкор режа ва варақаларини амалий ўрганиш машғулотлари натижалари ва тузатиш киритишлар режа ва варақаларда хамда касб тайёргарлиги журналида белгилаб борилади.
Шаҳарни муҳофаза қилаётган қисмлари биттадан кўп бўлган ёнғин хавфсизлиги гарнизонларида навбатчи сменаларнинг амалий машғулотларга (ёнғин ўчириш тактикаси, ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги, ёнғин ўчириш тезкор режа ва варақаларини амалий ўрганиш машқлари ўтказиш) чиқиш куни ва вақти дарс жадвалида кўрсатилиши керак.
Гарнизонларда амалий машғулотларга бир вақтнинг ўзида навбатчи сменаларнинг энг кам миқдори чиқишига рухсат этилади.
Махсус ёнғин ўчириш автомобилларидаги ёнғин ўчириш асбоб-ускуналарида ишлашга гарнизон ёнғин хавфсизлиги қисмларининг барча шахсий таркибини ўргатиш зарур. Бу машғулотлар умумий ўқув соати ҳисобидан гарнизон бошлиғи тасдиқлаган жадвал асосида ўтказилади.
Жисмоний тайёргарлик машғулотлари йилига 100 соат ҳисобидан режалаштирилади, ундан 12 соати касб тайёргарлиги машғулотлари вақтида, қолган 88 соати кун тартибида белгиланган оммавий-спорт ўйинлари вақтида ўтказилади.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish