45. Катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани смена бошлиғи, таянч маскани катта техниги ва таянч комендантининг хизмат вазифалари /3/
Таянч маскани смена бошлиғи
Катта ва мураккаб ёнғинни ўчириш таянч маскани смена бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати буйруқларида баён қилинган вазифага қўшимча қуйидагиларни билиши шарт:
-таянч маскани хизмат ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қисмларини жойланишини ва уларнинг тезкорлик – тактик имкониятини;
-таянч маскани хизмат ҳудудида жойлашган қисмда ёнғин ўчириш техникаси, кўпик ҳосил қилувчи модда ва газ ниқобининг борлигини;
-таянч маскани бошлиғига ҳайдовчиларни сменаларга жойлаштиришда таклиф киритади;
-жадвалга мувофиқ автомобилларни ўз вақтида таъмирлашга топширади ва қабул қилади.
Таянч маскани катта техниги
У таянч маскани ҳайдовчилари таркибини тайёрлаш, автомобилларнинг техник созлиги, уларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш учун жавоб беради ҳамда унинг иш вазифаси;
-таянч масканидаги ҳамма автомобилларни тузилишини, уларни асосий таъмирлаш ва ишлатиш қоидаларини билиш;;
-бўлинмаларда автомобилларнинг эҳтиёт моторесурсларини борлигини ва техник ҳолатини билиш;
-таянч маскани қуролланган ҳамма автомобилларни дадил бошқаришни ва ёнғин ўчириш автомобилларидаги махсус агрегатларда ишлашни билиш;
-автомобилларни тартибли сақлаш ва техник хизматини ташкил қилиш;
-ҳайдовчилар таркиби билан ёнғин ўчириш автомобилларининг тузилиши, ишлатиш ва таъмирлашни ўргатиш бўйича машғулотлар ўтказиш;
-ёнғин ўчириш автомобилларини фалокатга учрашиш ва ишда тўхтаб қолишини олдини олиш, ёнилғи, мой ва бошқа фойдаланиш материалларини тежаш тадбирларини олиб бориш.
Таянч коменданти
-ҳисоб-китобга қарашли ёнғин ўчириш автомобилларини ва асбоб-ускуналари, мол-мулкларининг ҳолати ва сақланишига моддий жавобгар шахс ҳисобланади;
-хўжалик бўлимидан (ЁХБдан) ўз вақтида жадвалда белгиланган кийим-кечак ва асбоб-ускуналарни олади ва шахсий таркибга беради;
-келган ёнғин ўчириш техник қуролларни ва бошқа мулкларни қабул қилади;
-қимматли материалларни тартибли ҳисобга олади, борлигини ва тартибли фойдаланишини қаттиқ назорат қилади;
-қисмдаги ҳамма хоналарда ва таянч масканига қарашли майдонда тозалик сақланишини назорат қилади;
-иситгич асбоб-ускуналарни ўз вақтида таъмирлаш ишларини олиб бориш, бинода санитар ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни назорат қилади;
-ёнилғи ва мой материалларини қабул қилади ва мулкларнинг ҳисобини олиб боради.