Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланаётган корхоналарда кузатув хизмати ва унинг вазифалари



Download 2,42 Mb.
bet113/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

38. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланаётган корхоналарда кузатув хизмати ва унинг вазифалари /1/
Кузатув хизмати смена шахсий таркиби ҳисобидан ташкил қилинади ва ёнғиннинг олдини олиш ишларини, айниқса тунги вақтда, байрам ва дам олиш кунлари кучайтириш учун мўлжалланган.
Кузатувчилар белгиланган йўналишлар бўйича ҳамда объектнинг ёнғинга қарши ҳолатини, хабарлаш ва ёнғин ўчириш воситаларини, ёнғин хавфи бўлган жойларни текшириш учун ва бошқа ҳолатларда хизмат зарурияти туфайли юборилади. Кузатув хизматининг ҳар бир йўналишига кузатувчиларнинг алоҳида вазифалари белгиланади. Текширилиши лозим бўлган хоналар рўйхати, у ёки бу хонага етиб келиш вақти кўрсатилиб йўналиш варақалари тузилади. Йўналиш бўйича текшириш вақти 2 соатдан ошмаслиги керак.
Кузатув хизматига юбориш вақти объектдаги ҳолатга, навбатчи смена шахсий таркибининг сонига ҳамда навбатчи сменанинг олдига қўйилган вазифаларга қараб қисм бошлиғи томонидан белгиланади.
Кузатувчи:
-кўрсатма берилгандан сўнг йўналиш варақасида кўрсатилган барча жойлар орқали юриши ва ёнғин хавфсизлиги тартиб ҳолатини мукаммал текшириши;
-ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги ва ёнғин ўчириш қурилмаларидаги носозликларни аниқлаганда, объект маъмурияти ва жавобгар шахслардан ушбу камчиликларни бартараф қилишни талаб қилиши ва бу ҳақда смена бошлиғига ахборот бериши;
-ёнғин содир бўлганлигини аниқлаганда, зудлик билан ҚДХга хабар бериши ва одамларни ҳамда моддий бойликларни хавфли жойдан олиб чиқиши, ишчи хизматчиларни жалб қилиб мавжуд ёнғин ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни ташкил қилиши.
39. Катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани ишини ташкиллаштириш /3/
Катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани ҳокимият тасдиқлаган қарор билан Ўзбекистон қонунчилиги асосида шаҳарларда ва туман марказларида ташкил қилинади.
Катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани гарнизоннинг бирон-бир ёнгин хавфсизлиги негизида ташкил қилинади, қайсики қисм жанговар ҳисобида ёнгин ўчириш таянч масканининг 50% дан кам бўлмаган техникаси кириши керак.
Ёнғин ўчириш таянч масканини шакллантириш ва асбоб-ускуна билан қуроллантириш вилоят ва шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ва бўлимларига юклатилади.
Ёнғин ўчириш таянч масканига раҳбарлик қайси ёнғин хавфсизлиги қисми негизида ташкил қилинганига қараб шу қисм бошлиғига юклатилади. Таянч маскани ишини таянч маскани бошлиғининг ўринбосари бевосита уюштиради. Таянч маскани ишларини ЁХБ раҳбарлари ва ёнғин ўчириш тезкорлик штаби назорат қилади.
Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ва бўлимлари таянч маскани сони, жойлашиши, хизмат кўрсатиш ҳудуди қуйидаги шарт-шароитларга қараб аниқланади:
а) вилоят ҳудудида хавфли ёнадиган, портлайдиган ва бошқа алоҳида муҳим корхоналарнинг жойлашиши;
б) хизмат кўрсатиш ҳудудида 1-2 соат ичида энг кўп сонли ёнғин ўчириш кучи ва воситасини тўплаш имкони;
в) таянч маскани тузиладиган жойда ёнғин ўчириш техникаси ва воситаси жойлашадиган моддий-техника базаси, қўшимча туриш гаражи, омборхона, тутунхона ва спорт майдончалар қуриш имкони борлиги, ёнғин ўчиришда ишлатилиши мумкин бўлган корхона ва муассасаларнинг машина ва механизмлари борлиги.
Таянч маскани даражаси ва тузиш режасини Ўзбекистон Республикаси ИИБнинг ЁХБси аниқлайди.
I-даражали катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани вилоят ва Республика марказида ташкил қилинади ҳамда алоҳида ва хавфли ёнадиган, портлайдиган, шунингдек нефт, нефтни қайта ишлайдиган кимё ва бошқа шунга ўхшаш корхона тармоқлари туманида жойлаштирилади.
II-даражали катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани бошқа катта халқ хўжалиги корхоналари туманида ҳамда Республика ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда ташкил қилинади.
III-даражали катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани ҳудудий, (зонал) принципда туманларда, шаҳарлар ва алоҳида яшаш жойларида ташкил қилинади.
Таянч маскани хизмати учун ёнғин хавфсизлиги қисмлари штатларига қуйидагилар киритилади;
-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги хизматида ёнғин хавфсизлиги қисм бошлиғи ўринбосари, омбор мудири ва катта техник;
-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги хизматида I ва II даражали қисмга отряд ва қисмга –қисм (отряд) бошлиғи ўринбосари ва омбор мудири;
I-II даражали касбийлаштирилган ёнғин ўчириш таянч масканида ёнғин ўчириш автомобили, махсус асбоб-ускуналарни техник хизмат кўрсатиш учун муҳандис вазифаси киритилади.
III- даражага эса- техниклар киритилади.
Мансабдор шахслар иш вазифаларини таянч маскани раҳбари аниқлайди ва ЁХБ томонидан тасдиқланади.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish