42. Таянч масканига куч ва воситаларнинг жалб қилиш тартиби /3/
Таянч маскани куч ва воситалари хизмат ҳудудида ёнғин ўчириш учун жалб қилинади ҳамда ундан вилоятнинг қўшни таянч маскани хизмат ҳудуди ва бошқа вилоятда қуйидаги тартибда фойдаланилади:
а) таянч маскани жойлашган гарнизондаги ёнғинларда гарнизондаги ёнғин хавфсизлиги қисмларининг чиқиш жадвалига асосан;
б) хизмат ҳудудида аҳоли яшайдиган жойдаги ёнғинда ИИБ ва ЁХБ раҳбарларининг буйруғига биноан;
в) вилоятнинг қўшни таянч маскани хизмат ҳудудидаги ёнғинда ИИБ ва ЁХБ раҳбарларининг буйруғига биноан.
Таянч масканининг жанговар ёйилиши ЁХБ бошлиғи тасдиқлаган ёйиш режасига ва марказий ёнғин ўчириш алоқа масканининг (қисм алоқа маскани) «Таянч масканини эшитиш» хабарига биноан бажарилади.
Бу кўрсатилган хабарни ИИБ ва ЁХБ бошлиқлари беришга ҳақлидир.
Таянч маскани захирасида турган керакли автотехника ва моддий-техника воситаларининг ёнғин ўчиришга жўнатиш тартиби қуйидагича:
а) таянч масканини қаерда жойлашишига қараб, гарнизон хизмат ҳудудида – жанговар ҳисобини тўлдиришига қараб, зудлик билан;
б) хизмат ҳудудидан ташқарида – уюшқоқлик билан саф тортиб.
Вилоят марказидан ташқарида жойлашган таянч маскани, хизмат ҳудудида бўлган ёнғин ҳақида зудлик билан ёнғин хавфсизлиги марказий алоқа тармоғига ёки вилоят ИИБнинг навбатчисига ахборот беради.
Таянч маскани омборидан моддий техника воситаларини омбор мудири беради, унинг йўқлигида эса таянч маскани раҳбарининг ўрнатган тартибига биноан берилади.
43. Катта ва мураккаб ёнғин ўчириш таянч маскани хизмат ҳужжатлари /3/
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ЁХ хизмати тизимининг талабларидан ташқари таянч масканининг ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:
-таянч масканида жанговар ва захирада турган куч ва воситаларни ҳисобга олиш журнали;
-таянч маскани куч ва воситаларни ёйиш режаси;
-таянч маскани хизмат қиладиган ҳудудида маъмурий туман чегараси, йўллар, табиий сув хўжаликлари, алоҳида корхоналар ва бор ёнғин учириш техникалари кўрсатилган харита;
-таянч масканининг қисм (гарнизон) шахсий таркибини хабарлаш режаси;
-таянч маскани хизмат ҳудудида жойлашган алоҳида муҳим ва хавфли ёнадиган корхоналар рўйхати;
-таянч маскани хизмат ҳудудига жойлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари рўйхати ва уларнинг техник қуролланиши;
-гарнизон хизмат ҳудудидаги қисмлар алоқа тармоғи вилоят марказий диспетчерлик хизмати ва қўшни таянч маскани алоқа тармоқларининг радиостанция алоқа чақириғи рўйхати;
-таянч масканининг хизмат ҳудудидаги телефон маълумотлари;
-хизмат ҳудудидаги куч ва воситаларни жалб қилиши туман режаси;
-таянч масканидаги мансабдор шахсларнинг иш вазифалари;
-шахсий таркибни жанговар тайёрлов дастури (3-илова) ва жадвали.
-Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХБнинг ёнғин ўчириш штаби.