|
Ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиларини, экипаж командирлари ва кичик инспекторларнинг бошланғич тайёргарлиги
|
bet | 120/197 | Sana | 21.06.2022 | Hajmi | 2,42 Mb. | | #686841 |
| Bog'liq 1 GLAVA
48. Ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиларини, экипаж командирлари ва кичик инспекторларнинг бошланғич тайёргарлиги /2/
Ёнғин ўчириш автомобиллари ҳайдовчиларининг бошланғич тайёргарлиги
Ёнғин хавфсизлиги қисмларига ҳайдовчилик лавозимига қабул қилинган шахслар қисмда бор ёнғин ўчириш автомобилларида ишлашларига рухсат бериш учун тайёргарликдан ўтишлари лозим.
Тайёргарлик 16 кун давомида 6 соатдан қисмда ёки 15-25 кишидан иборат гуруҳ тузиш имкони бўлса, ўқув бўлинмаларида ўтказилади.
Машғулот ўтказиш учун катта ҳайдовчилар ва тажрибали бошлиқлар таркибидаги шахслар жалб қилинади.
Ўқув мавзуларининг мазмуни бўлим, бўлинма (ўқув бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган бошланғич тайёргарлик дастури (4-илова) машғулотлар жадвали билан белгиланади.
ИИВ, ИИБ ЁХБ бошлиқларига маҳаллий шароитни ва гарнизонда бор ёнғин ўчириш техникаларини ҳисобга олиб, умумий соатларни қисқартирмаган ҳолда дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат этилади.
Ҳайдовчиларни ёнғин ўчириш автомобилларининг махсус агрегатларида ва ёнғин ўчириш асбоб-ускуналарида ишлаш маҳоратини ошириш амалий машқ ва машғулотларда ўтказилади.
Бошланғич тайёргарликни тугатгандан сўнг ҳайдовчилар бўлим, бўлинма (ўқув бўлинма)ларидаги шаҳодат комиссиясига синов имтиҳонлари топширадилар. Шундан сўнг улар ИИВ, ИИБ ЁХБ га синов имтиҳони топшириш учун юборилади.
Ёнғин ўчириш автомобилларида ишлаш ҳуқуқини берувчи, ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиси малакасини ошириш бўйича имтиҳонлар ИИВ, ИИБ ЁХБларда тузилган комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Имтиҳонлар ҳайдовчи ишлайдиган ёнғин хавфсизлиги қисмидаги ёнғин ўчириш автомобилларининг русумларига мувофиқ равишда қабул қилинади.
Малака бериш комиссияси баёни асосида бошланғич тайёргарлик бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ИИВ, ИИБ ЁХБ буйруғи билан ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиси малакаси берилади ва уларга ёнғин ўчириш автомобилларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома топширилади.
Ҳайдовчига навбатчи сменада ёнғин ўчириш автомобилида мустақил ишлашга отряд ёки қисм бошлиғининг буйруғи асосида қисмнинг чиқиш ҳудудини, унинг сув таъминотини ўргангандан сўнг, сменада 10 та навбатчилик давомида шогирд-ҳайдовчи сифатида синалгандан ва унга ёнғин ўчириш автомобили бириктирилгандан сўнг рухсат этилади.
Бошланғич тайёргарликдан ўтмаган ёки синов имтиҳонларини топшира олмаган ҳайдовчиларга ёнғин ўчириш автомобилларида ишлашга рухсат этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|