Ёнfин хавфсизлиги


қуйидаги кўникмаларни эгаллаши зарур



Download 2,42 Mb.
bet17/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

қуйидаги кўникмаларни эгаллаши зарур:

  • ёнғин бўлган жойдан топилган ашёвий далилларни тадқиқот қилиш;

  • ёнғинлар бўйича процессуал ҳужжатларни расмийлаштира олиш;

  • ёнғинлар бўйича қўзғатилган жиноят ишларининг материаллари билан ишлай олиш;

  • ёнғинлар билан боғлиқ бўлган жиноятларни таснифлай олиш;



«Ёнғинларни суриштириш» фани бўйича ишлатилган айрим таянч сўзлар, атамалар, тушунчалар ва қисқартирилган сўзларнинг қисқача изоҳи
1. ДЁН – Давлат ёнғин назорати органлари.
2. ЎзР ЖК - Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси.
3. ЎзР ЖПК - Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодекси.
4. ЎзР МЖТК - Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси.
5. ТТГ – тезкор-тергов гуруҳлари;
6. ИИВ - Ўзбекистон ёки Қорақалпоқистон Республикалари Ички ишлар вазирликлари;
7. ИИББ – Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси;
8. ИИБ – вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, Тошкент шаҳридаги туманлар, туманлардаги шаҳарлар, нақлиётдаги Ички ишлар бошқармалари ёки бўлимлари;
9. ЁХБ – ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ёки бўлимлари ёхуд бўлинмалари;
10. ЎзР ИИВ ЁХББ ЁТЛ - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Ёнғин-техник лабораторияси.
11. Тусмол – тергов тусмоли (синонимлари: тахмин қилиш; чамалаш, эҳтимол қилиш ва бошқалар).



  1. ДЁН органларининг ёнғинларни суриштириш бўйича процессуал асосдаги ваколатлари /2; 3; 4; 6/

ЎзР да ДЁН тўғрисидаги Низомнинг 10 бандига ва ЎзР ЖПК нинг 38-моддаси 5 –бандига асосан ДЁН органлари ёнғинлар бўйича ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик бўйича суриштирув органлари ҳисобланади.
ЎзР ИИВ томонидан 1993 й. 22 сентябрида 344-сонли Буйруқ билан тасдиқланган «ДЁН фаолиятини ташкиллаштириш Қўлланмаси» нинг 10-бўлимида ёнғинларни суриштиришнинг умумий қоидалари ва тартиби ёритилган.
Жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига асосан маҳаллий ёки ҳудудий ДЁН органи раҳбари суриштирув органининг бошлиғи сифатида жиноят ишини қўзғатишга, бу ишни ўзининг иш юритишига қабул қилиш ва суриштирувни бошлашга ёки ўзига бўйсунувчи бошқа ходимга суриштирув юритишни топширишга ёхуд иш қўзғатишни рад этишга ёки аризани, хабарни терговга тегишлилигига кўра ўтказишга ҳақлидир.
Суриштирув органлари зиммасига жиноят аломатларини ва жиноят содир этган шахсларни топиш, жиноят-процессуал қонунчилигининг қоидаларига мувофиқ текшириб чиқилганидан сўнг жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида илмий-техника воситаларини қўллаган ҳолда зарур чораларни кўриш юклатилган. Ички ишлар хизмати органлари бу мақсадда тезкор қидирув чораларини кўришга ҳақлидир.
Суриштирувчи зиммасига, шунингдек терговчи юритаётган иш бўйича унинг айрим тергов ва қидирув ҳаракатларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш ҳамда терговчига унинг тергов ҳаракатларини бажаришда кўмаклашиш мажбурияти юклатилади. Ёнғинларга доир жиноят ишлари бўйича суриштирувчи сифатида ДЁН органи инспекторлари ҳам қатнашишлари мумкин.
Суриштирувни амалга ошираётганда, худди шунингдек терговчининг топшириғини бажараётганда суриштирувчи дастлабки тергов ўтказиш учун белгиланган қоидаларга амал қилиб, тергов ҳаракатларини олиб боради ва қарорлар чиқаради. Суриштирув органининг бошлиғи ҳам башарти у суриштирувчи сифатида жиноят ишида иштирок этаётган бўлса, худди шу қоидаларга амал қилади.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish