Ёмғир чувалчанглари аталмиш тупроқ унумдорлигини кескин оширувчи жониворлар бутунлай йўқ бўлиб кетди


ва барча тирик мавжудотни сувдан пайдо қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам ишонмайдиларми?!



Download 1,42 Mb.
bet3/14
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#230659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Чувалчанг китоби

...ва барча тирик мавжудотни сувдан пайдо қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам ишонмайдиларми?!

Илм-фан ютуқларига таяниб фикр юритсак, органик ҳаёт сув билан чамбарчас боғлиқлигига ишонч ҳосил қиламиз ва Қуръоннинг илоҳийлигига яна бир бор имон келтирамиз!!!




ЁМҒИР ЧУВАЛЧАНГЛАРИНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

Ёмғир чувалчанглари кам тукли халқали чувалчанглар синфига мансуб. Кам тукли халқали чувалчанглар мамлакатимиз ҳудудида учрайдиган турларининг аксарияти люмбрицидлар оиласининг вакилидир. Люмбрицидлар оиласига чувалчангларнинг 180 га яқин тури киради ва буларнинг деярли ярми мамлакатимиз ҳудудида учрайди. Ёмғир чувалчангларининг кўпчилик турлари Кавказ ва Ўрта Осиёнинг тоғли минтақаларида кенг тарқалган.


Ўзбекистонда мева ва сабзавотчилик соҳаларини ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу омил мамлакат экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эгалиги ҳеч кимга сир эмас. Пахта ҳосилдорлигини ошириш ушбу куннинг долзарб масаласи эканлигини билмаган одам йўқ. Ушбу сатрлар муаллифи тажриба тариқасида 26 га ерга пленка остида чигит экди. Қўшни ҳудудда ҳам шундай иш қилинди. Фарқ шунда бўлдики, биз чигит устидаги пленка тешигини икки қошиқ биогумус билан ёпдик.
Қўшнилар очиқ қолдиришди. Бир кун ўтиб қаттиқ ёмғир ёғди. Қўшниларимиз даласидаги чигит чиқолмай қолди. Бизнинг чигитлар учун икки қошиқ биогумус она сути каби таъсир қилди ва улар гуркираб ўсдилар. Йил давомида икки марта культивация қилдик ва гектар бошига 2,5 тоннадан биогумус солдик. Ғўзаларимиз соғломлиги шу қадар бўлдики, бирон бир касаллик ёки зараркунанда уларга яқин йўламади.
Қўшнилар 22 ц ҳосил олган бўлса, биз 71,3 центнердан хирмон кўтардик. 26 га ерга 20 минг АҚШ доллари сарфладик ва фақат пахта толасининг ўзидан 20 минг соф фойда олдик!!!
Ана шу муваффақият гарови сўлжон эканлигини инобатга олсак, бу соҳа юртимизни бой қиладиган ўта муҳим омил эканлиги аҳмоққа ҳам аён бўлади.
Ёмғир чувалчангларининг дунёдаги мавжуд турларидан фақат айримларигина сунъий шароитларда кўпайиш хусусиятига эга. Калифорнияда яратилгани сабабли «Калифорния қизил чувалчанги» деб ном олган дурагай чувалчанглар ўзининг хусусиятлари ва иқтисодий фойда жиҳатидан кўпайтириш учун энг қулай ҳисобланган. Тақдирнинг тақозоси билан мен 19 йил қамоқда бўлдим. 2017 йилнинг ўрталарида Хонободга келдим ва ҳовлимдаги ўранинг ичида яшаётган ғуж-ғуж чувалчангларни кўрдим.
Қамалишдан бироз олдин тажриба учун икки квадрат метр жойда чувалчангларни уй шароитида чиқадиган чиқиндилардан фойдаланиб боқмоқчи бўлгандим. Салкам 20 йил ичида улар ғайри табиий шароитга мослашибгина қолмай, балки маҳаллий чувалчанглар билан чатишиб мутлақо янги зотни вужудга келтирибдилар. Зоология институтининг мутахассислари ҳам буни норасмий суратда тан олдилар.
Ўтган икки йил ичида халқ уларни “Рустамбанк сўлжонлари” деб аташга ўрганиб қолди.
Ушбу дурагай —аннемид-армафродит яъни қўшжинслидир (ҳам эркак, ҳам урғочи жинсий белгиларига эга, лекин фақат жуфтлашиш орқали урчийди) ранги тўқ қизил.
Вояга етган чувалчангнинг узунлига 8-9 см, йўғонлига 3-5 мм бўлиб, 16 йилгача («ёввойи»лари 4 йилгача) яшайди, тана ҳарорати — 19-20 даража; вояга етган чувалчангнинг оғирлиги 0,8-1 грамм. Озиқни лаб билан ўралган тишсиз оғиз тешиги орқали сўриб ҳазм қилади. Озиқ сифатида гўнг, гўшт комбинатларининг, маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналарнинг чиқиндилари, мева ва сабзавотларни қайта ишлашдан қолган чиқиндилар, қоғоз, картон, торф, қанд лавлагисининг тупони, целлюлоза саноатининг чиқиндилари, шаҳар ва саноат тозалаш иншоотларининг чўкинди-қуйқалари, қипиқ, шаҳар аҳлатлари кузги барглар ва бошқа турли органик субстанциялар (қолдиқлар) хизмат қилиши мумкин.
Кейинги йилларда эълон қилинган қатор илмий ишларда ёмғир чувалчанглари ҳар қандай органик субстрат (микроорганизмлар озиғи) билан бемалол озиқланиши мумкин деган фикрлар айтилмоқда. Мисол учун исталган озиқлантирувчи муҳитга миллионта чувалчанг қўйиб юборилганда, шундан йўқ деганда бир неча мингтаси нотаниш шароитга, янги озиққа кўникиши ва энг муҳими, чувалчанглардаги бу қобилият наслдан-наслга ўтиши амалда исботланган.
Ҳозирнииг ўзидаёқ ёмғир чувалчангларининг ишлатилиб бўлган машина мойи билан озиқланадиган тури мавжуд. Кўриниб турибдики, чувалчанг ҳар нарсани еяверадиган, ҳар қандай озиқни ҳазм қила оладиган юҳо жонивор десак хато бўлмайди.
Рустамбанк сўлжонлари жуда серпушт бўлиб, улар ҳар етти суткада урчийди.Урғочи чувалчанг махсус қобиққа ўралган тухум қўяди. 14-20 кун ўтгач тухумдан иккитадан йигирма тўрттагача ёш чувалчанглар пайдо бўлади. Ёш чувалчанглар тахминан уч ойда жинсий жиҳатдан етилади. Оптимал шароитларда битта Рустамбанк сўлжони бир йил давомида 2,5 мингтагача насл бериши мумкин. Улар умринииг узоқлиги 16 йилга яқин, етти ойлик даврида танаси максимал узунлигига етади.
Қизил чувалчангнинг ушбу дурагайи бир кеча-кундузда ўзининг оғирлигига тенг миқдорда озиқ истеъмол қилади. Озиқни ҳазм қилиш жараёнида чувалчанг махсус модда — биогумус ажратиб чиқаради.
Сунъий йўл билан кўпайтиришда қизил чувалчангнинг бошқа турларга қараганда афзаллиги шундаки, у муҳит ўзгаришини сезмайди, нотаниш бегона шароитда маконини ташлаб чиқиб кетиш инстинктини батамом йўқотган. Шу сабабли, нобудгарчиликдан кўрқмасдан, уни бемалол очиқ ҳавода жўякларда кўпайтириш мумкин. Рустамбанк сўлжонининг яна бир қимматли хислати борки, у деярли ҳеч қачон, ҳеч қандай касалликларга чалинмайди. Унинг ҳаётига таҳдид солувчи асосий хавф - чала ферментация оқибатида гўнгда аммиак концентрациясининг ҳаддан зиёд ошиб кетишидан заҳарланиш эҳтимолидир. Натижада чувалчанг кислотали бўлиб қолади ва бутун оила учун ҳалокатли бўлган заҳарли газлар ишлаб чиқара бошлайди.


  1. Download 1,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish