Ёмғир чувалчанглари аталмиш тупроқ унумдорлигини кескин оширувчи жониворлар бутунлай йўқ бўлиб кетди



Download 1,42 Mb.
bet1/14
Sana24.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#230659
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Чувалчанг китоби

КИРИШ


Тоталитар тузум собиқ СССРга кирувчи жумҳуриятлардаги инсонларнинг онги, дини, маданиятинигина эмас, балки мана шу халқларнинг узоқ йиллардан боқиб келаётган ва боқиши керак бўлган тупроқлари қатламларини ҳам заҳарлаб, ерлардан олинадиган ҳосилдорликларини ҳам кескин камайтириб юборди.
Эндиликда, айниқса Ўрта Осиё ва Қозоғистон аталмиш Мовароуннаҳр ерларини соғломлаштириш, ундаги заҳарли кимёвий моддаларни йўқотиб бориш ва ҳосилдорлигини ошириш биз ва сиз сингари Ватан фарзандларининг бурчидир.
М аълумки, соғлом тупроқнинг ҳар бир граммида 3-3,5 миллиард микроорганизмлар бор. Ёки бир гектар ернинг ярим метрли қобиғида 8-12 тонна микроорганизмлар салмоғи мавжуд бўлиб, бундан ташқари ҳар бир гектар ерда 6-9 миллион дона ёмғир чувалчанглари бўлиши керак.
Академик М. Муҳаммаджоновнинг маълумотларига қараганда бизнинг Ўзбекистон Республикамиз чигит экиладиган майдонларида 54,4 килограмм заҳарли моддалар бир гектар ерга ишлатилган. Холбуки, бу миқдор собиқ СССР жумҳуриятларида бир килограммга тўғри келади. Бундан ташқари еримизнинг гектар бошига 240-250 килограммдан азотли ўғитлар, 120-130 килограммдан фосфорли ўғитлар ишлатилади.
Ерга бунчалик кўп миқдорда заҳарли моддалар, химикатлар, минерал ўғитлар солиш ер таркибидаги тирик жониворларни йўқ бўлиб кетишига олиб келди. Оқибатда ердаги микроорганизмлар сони уч мартага камайиб, гектарига 0,7-1,0 миллиардни ташкил этади. Ёмғир чувалчанглари аталмиш тупроқ унумдорлигини кескин оширувчи жониворлар бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Андижон вилоятидаги Хонобод шаҳри атрофига жойлашган «Дўстлик» жамоа хўжалиги раиси, иқтисодчи Рустам Усмоновнинг бу китобчаси она тупроқни эъзозлаш, ҳосилдорлик манбаи бўлган чувалчангларни кўпайтириш ва биогумус ишлаб чиқариш технологияси хусусидадир.
Н. М. РАСУЛЕВ,
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент.

Неъматжон аканинг жойларини жаннатдан қилишни Аллохдан сўраб дуо қиламиз!


10.02.2019 йил.


СЎЗБОШИ ЎРНИДА

Қишлоқ хўжалигини бошқаришнинг социалистик услублари яқин-яқин пайтларгача жаҳоннинг энг бой мамлакати бўлмиш бизнинг мамлакатимизни ҳалокат ёқасига олиб келганлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш назариясининг бенуқсонлигига ўзлари ҳам ишониб қолган совет аграрчи олимлари табиий кучларнинг тупроқ ҳосилдорлигини сақлаб туришдаги аҳамиятини фақат оғиздагина тан олиб, амалда эса сунъий кимёвий ўғитлардан тобора жадаллик билан қўлланишга зўр берар эдилар. Бундай ҳолнинг нохуш асоратлари эса бугун ҳаммамизга яхши маълум.


Тиббиётда таъкидланишича, СССРда ҳар учинчи чақалоқ жигар, буйрак, талоқ, ошқозон ва бошқа ички органлардаги нуқсонлар билан туғилган. Ўрта Осиёдаги пахта етиштирувчи республикалар аҳолиси борасида бу кўрсаткич ундан ҳам дахшатлироқ бўлган.
Сўнгги пайтларда ўсимликлар ривожини гуркиратиб юборадиган азотли ўғитлардан фойдаланиш деҳқончиликда тобора оммалашиб бормоқда. Ҳа, ҳақиқатан ҳам бундай ўғитлар туфайли мевалар ва полиз экинлари хўппа семиз бўлиб «шишиб кетади». Бироқ бу турдаги ўғитларнинг маъшумлиги ҳам шундаки, улар зарарли нитратлардан мевалар таркибида меъёридагидан ортиқ даражада тўпланиб қолишига сабабчи бўлади. Нитратлар эса, маълумки, ҳар қандай жонли тўқима учун ҳалокатли таъсирга эгадир.
Тупроқ ва сув ҳавзалари заҳарли химикатлар билан ифлосланиши қайғули оқибатларга олиб келди. Нафас олиш органлари, эндокрин системалари ва юрак томир тизим органлари, жигар касалликлари, ақлий жиҳатдан заиф болаларнинг дунёга келиши, хавфли ўсмалар ва аёллар касалликлари сони кескин ошиб кетди.
Бундан кейин бу йўлдан бориш мумкин эмаслиги кундай равшан бўлиб қолди. Лекин нима қилиш керак? Нажот йўли қайда?
Қадим-қадимлардан буён деҳқоннинг бойлиги унинг хонадонидаги қимматбаҳо буюмлар билан эмас, балки унинг еридаги ёмғир чувалчанглари миқдори билан белгиланган. Нажот йўли ана шу чувалчангларга боғлиқ!!!
Ёмғир чувалчанглари шудгорга тушган чиқиндиларни (гўнг, ўсимлик қолдиқларини) истеъмол қилиб ва қайта ишлаб, тупроқ учун бебаҳо маҳсулот — биогумус «тайёрлаб берган». Тупроқнинг ҳосилдорлиги эса худди ана шу гумуснинг миқдори билан белгиланади. Деярли барча ривожланган мамлакатларнинг олим ва мутахассислари ҳамда деҳқонлари тупроқдаги гумус тақчиллигини катта миқдорларда минерал ўғитлар солиш ҳисобига мувозанатга келтиришга уриниш бенаф-бефойда эканлигига аллақачон ишонч ҳосил килганлар. Ҳаётий мисоллар, сон-саноқсиз тажрибалар – нажот йўли қишлоқ хўжалигини бундан буён ҳам кимёлаштиришда эмас, балки она табиатнинг мўъжизакор яратувчилик кучларидан оқилона фойдаланишда эканлигидан далолат беради.
Бу борадаги энг муҳим вазифа - ёмғир чувалчангларини сунъий шароитда кўпайтиришни йўлга қўйиш ва биогумусни саноат усулида ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Барча саъй-ҳаракатлардан кўзланган бош мақсад - чиқиндисиз ва экологик жиҳатдан тоза бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнини яратишдир.
Ҳозирги бозор иқтисодиётида бу ишнинг истиқболи порлоқ. Европа, Осиё ва Америка мамлакатларида биогумусга талаб катта. Бир килограмм биогумус америка доллари билан ҳисоблаганда камида бир доллар туради.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish