Ч увалчанглар томонидан қайта ишланган органик чиқитларнинг ҳар тоннасидан 400 кг. гумус = олинади.
Биогумус таркибида парчаланган чиқиндилардан ташқари маълум миқдорда ҳалок бўлган чувалчанглар ҳам бўлади. Биологик чириндиларнинг ўзига хослиги қуйидаги уч омил билан белгиланади:
1. Биологик чиринди таркибидаги бактериялар сони энг яхши табиий ўғит ҳисобланган ҳайвонлар гўнгидан 100 баравар ортиқ. (1 г. чириндида 2 миллиард бактериялар колонияси бўлса, гўнгда – 150 -350 миллион мавжуд).
2. Ўсимликлар учун зарур кимёвий элементларнинг аксарияти осон ўзлаштириладиган шаклда бўлади.
3. Кислота миқдори рН 6,8-7,2 нейтрал ҳолатга (рН7) яқин бўлиб, тупроқда турли касалликларнинг ривожланишига тўсчқинлик қилади. Бундан ташқари биогумуснинг яна бир афзаллиги шундаки, унда касаллик қўзғатувчи микроблар бўлмайди! Биогумус таркибида катта миқдорда биологик фаол моддалар (1 куб.м. биогумус 70 минг куб.м. тупроққа тенглаштирилади) бўлади.
Ўзига хос кўз илғамас ўсимликлар дунёси ўлик тупроқни тиклаб, унумдорликнинг юқори даражада бўлишини таъминлайди.
Биогумус тупроқнинг кислоталилигини сезиларли даражада таъсир қилиб, ундаги рН кўрсаткичини мувозанатлайди. Шуниси муҳимки, биогумус таркибидаги фосфор ва азот ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилади.
Турли органик чиқиндилардан (йирик қорамоллар, отлар, қўйлар гўнги, маиший чиқиндилар ва ҳаказо) олинган биогумусни анализ қилиш унинг сифатини ва тўлиқ кимёвий таркибини аниқлаш имкониятини берди:
Қуруқ органик масса 40-60 фоиз Гумус 10-12 Кислоталилик 6,5-7,2 pH Намлиги 45-55 фоиз Азот 0,8-3,0 Фосфор 1,3-2,5 Калий 1,2-3,0 Кальций 4,5-8,0 Магний 0,6-2,3
Темир 0,6-2,5
Мис 3,5-5,1 мг/кг
Марганец 60-80 мг/кг
Рух 28-35 мг/кг
Бактериал флора (1 гх96/чх20С) — 2x1012 Келтирилган ушбу маълумотлар умумлаштирилгани ва илмий таҳлил этилгани боис таққослаш мақсадида ушбу китобчани охирида Ўзбекистон Фанлар акодемиясига қарашли Кимё институтининг синов марказининг хулосасини келтирдик.
К имёвий анализ натижаларидан маълум бўлишича биогумус таркибида ўсмликлар учун зарур бўлган барча моддалар қулай нисбатларда ва шаклларда мавжуд экан. Биогумус тупроқ муҳити билан яхши киришади, бактериялар флорасига бой. Вермикомпостлар таркибида қўзғалувчи озиқ моддалар — органик ўғитлардагига нисбатан анча кўп, чувалчанглар фаолияти натижасида ўзлаштириладиган калий миқдори 10-11 марта, фосфор 7 марта, кальций ва магний 2 марта кўпроқ. Биогумус таркибидаги озиқ моддалар сувда секин эрийди, яъни ўсимликлар узоқ вақт мобайнида озиқ билан таъминланади. Юқори сифатли биогумусда, гўнг ва оддий компостларга қараганда, 4-8 баравар кўпроқ гумус бўлади.
Биогумус шу хўжаликнинг ўзида ишлатиладиган ҳолларда уни экин майдонларида дастлабки тайёрлов муолажасиз ҳам солиш мумкин. Сотиш учун мўлжалланган биогумус тегишли ишловдан ўтказилади. Аввало, уни намлиги 50-60 фоиз қолгунча қуритилади, кейин катаклари турли катталикдаги ғалвирдан (қўлда ёки махсус ғалвирда) ўтказилади. Қолдиқлар қайта ишлаш учун чувалчангли муҳитга қайтарилади.
Баъзи мамлакатларда гумус доналарининг катта-кичиклигига қараб уч гуруҳга ажратилади: ўта майин — 0,1 мм., майда — 0,3-0,7 мм., йириги — 0,7 мм.дан каттароқ доналардан иборат.
Биринчиси, ёки ўта майин гумус тупроққа солинганда дарров эрийди ва ўсимликлар томонидан, осон ўзлаштирилади. Ундан ўсимликларни даволаш зарурати туғилганда ва тез натижаларга эришиш учун фойдаланилади. Майда гуруҳдан иссиқхона ва оранжерея ўсимликларини озиқлантиришда фойдаланилади. Йирик донали гумусдан қишлоқ хўжалигида, сабзавотчиликда, боғдорчиликда фойдаланилади.
“Дўстлик» хўжалиги мутахассислари доналарнинг катта-кичиклигига кўра юқоридагидан кўра анча фарқланадиган уч тоифага бўлишни лозим топишди, майин — 1. мм.гача, майда — 2 мм.гача, йирик — 3 мм.гача.
Биогумус 50 фоизгача бўлган намликни сақловчи полиэтилен қоплар ёки пакетларга солиб қадоқланади ва мазкур транспорт тури учун белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ташилади.
Биогумус истеъмолчиларга туркумлар ҳолида (ўзининг сифат курсаткичлари жиҳатидан бир хил бўлган ва сифат тўғрисидаги битта ҳужжат илова қилиб жўнатилган маҳсулотнинг исталган миқдори) сотилади.
Италияда Вермикомпостдан таркибида 10 фоиз қуруқ моддалари бўлган хамирсимон масса кўринишидаги суюқ ўғит тайёрланади.
Биологик гумусни тупроқда солишдан олдин ер тайёрланади, яъни ер 30-35 см. чуқурликда ҳайдалади ва яхшилаб молаланади. Сўнг гумусни ёғингарчиликдан кейин ёки сунъий суғоришдан кейин гўнг сепиш машинаси билан бир текисда сочиб чиқилади. Гумус қўшилгандан кейин тупроқ қайта суғорилгани маъқул: гумус билан ишлов берилган далалар 3-6 ой мобайнида табиий буғланиш остида қолдирилади.
Биогумусни қўшиш меъёри тупроқ таркибидаги озуқа компонентига, органик массага ва қишлоқ хўжалик экинлари турига боғлиқдир.
Ўртача олганда 2-3,5 тонна соф гумус ва 4-5 тонна тозаланмаган гумус 1 гектар майдонга тўғри келадиган энг мақсадга мувофиқ меъёр ҳисобланади.
Модомики, тупроқни биогумус билан қайта ўғитлаш мумкин эмас экан, меъёрлаштиришни шартли равишда ва айнан иқтисодий нуқтаи назардан кўриб чиқиш лозим. Богумусни тупроққа аралаштиришнинг энг юқори меъёри 4 т/га дан иборат. Бунда қуйидаги уч асосий усул қўлланилади:
тупроқнинг юза қисмига минерал ўғитлар сепиладиган сеялкада культивация йўли билан йирик гуруҳларни бир текис тақсимлаш;
ўсимликлар устига майда гуруҳли биогумуснинг сувли экстракти аралашмасини пуркаш;
уруғларни, дарахт кўчатларини биогумус билан аралаштириб экиш.
Гумус, кучи қочган тупроқ ҳосилдорлигини тиклашда айниқса беқиёс аҳамият касб этади. Бу борада АҚШда қўлга киритилган натижалар шу қадар ҳайратланарлики, америкалик экспертлар эндиликда чувалчанглар ёрдамида ҳар 7 йилда бир марта, гектарига 3 тоннадан биогумус қўшган ҳолда эса ҳар 4 йилда бир марта тупроқни «яшартириш» ва унинг қувватини тиклашни тавсия этмоқдалар! Жаҳоннинг турли мамлакатларида ўтказилган тадқиқотлар асосида шу нарса тасдиқландики, биологик гумус қишлоқ хўжалик экинларининг жадал ривожланишига ва соғлом ҳосил олинишига ўта муҳим ижобий таъсир кўрсатар экан.
Биогумусдан фойдаланишнинг самарадорлиги ниҳоятда юксакдир. Масалан, «Биомус» венгер бирлашмасининг «Кишчун» кооперативи далаларида ана шу ўғит билан ишлов берилганда қишки буғдой ҳосили гектаридан 64 центнерга, маккажўхори ҳосили эса 75 ц.га етди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бунда буғдой дони ҳосили 20 фоизга, маккажўхори дони ҳосили 30 фоизга ошди.
Янги Зеландиядаги тажрибалардан бирида яйловлар тупроғини ёмғир чувалчанглари билан бойитишда (1 кв. метрга 500 донадан) ўт-ўланлардаги қуруқ модда ҳосили 70 фоизга ошди.
Гўнгга нисбатан олиб қаралганда, тариқ экилган ҳар бир квадрат метрга 100 донадан ёмғир чувалчангининг жойлаштирилиши атроф ҳудудга нисбатан бу ерда ўсимликлар анча яхши ўсиб кетганлигини кўрсатди. Биомасса миқдори бу ерда назорат қилинаётган далага нисбатан 175 фоизга ошиб кетди.
Қирғизистонда биогумусдан фойдаланганда маккажўхоридан силос массаси ҳосили назорат қилинаётган даладагига нисбатан 88 центнер ортиқ олинди.
1989 йилда Богородчанск районидаги «Радянська Украина», жамоа хўжалигида узун толали зиғирнинг ўсиши ва ривожланишига биогумуснинг таъсирини аниқлаш юзасидан синовлар ўткзилган эди. Бу ҳолда биогумус солиниши зиғирпоя ҳосилининг назоратдагига нисбатан 42 фоизга, ЖКУ солинган вариантдагига нисбатан 13 фоизга, ҚУРУҚ минерал ўғитлар солинган ерлардагига нисбатан эса — 21 фоизга ошишини таъминлади.
Зиғирпоя ўстиришда биогумус қўлланиши оқибатида ўсимликларнинг фузариоз, занг қоплаш, антрикноз, бактериоз билан касалланишига барҳам берилди. Назоратдаги вариантда эса шунингдек, қуруқ ва суюқ ўғитлардан фойдаланилган ҳолларда касалликларга чалиниш даражаси 8-17 фоизни ташкил этди.
Чет эл тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда касалликларга тез чалинувчан, заиф экинлардан бири бўлмиш узун толали зиғир, шунингдек бошқа экинлар устида олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, биогумуснинг кўлланилиши ўсимликлар касалланишининг тўлиқ олдини олиш ёки унинг даражасини ниҳоятда камайтириш имконини берар экан. Лаборатория ва ишлаб чиқариш синовларига асосланиб, биогумус таркибида ўсимликлардаги ривожланиш жараёнларини кучайтирувчи моддалар мавжуд деган хулосага келишимиз мумкин. Демак, биогумус ёрдамида пахта даласидан вилтни қувиш эҳтимоли узоқ эмас. Биогумус ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экологик соф қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш имконини беради.
Биогумусдан ташқари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бевосита чувалчанглар биомассаси ҳам кенг қўлланилади.
Бир тонна органикага чувалчанглар билан ишлов берилганда ундан 400 кг. гумусли ўғитдан ташқари, юқори тўйимлилик хусусиятига эга бўлган 100 кг. чувалчанглар биомассасини ҳам олиш мумкин. Чувалчанглар таркибида деярли барча аминокислоталар, шу жумладан ўта муҳим лизин ва метионин моддалари ҳам мавжуд. Биомасса таркибига кўп сонли дерментлар, дармондорилар, микроэлементлар киради. Тўқималардаги қуруқ моддалар 17-23 фоизни ташкил этади. Уларда бошқа компонентлардан ташқари, 60 фоизгача хом протеин, 6-9 фоиз липидлар ва 7-16 фоиз азотли экстракт моддалар ҳам бор.
Чорвачиликни озуқа оқсили билан таъминловчи асосий соҳа деҳқончилик ҳисобланади. Бироқ энг яхши ерларнинг бирон гектари ҳам унумдорлиги жиҳатидан ёмғир чувалчанглари кўпайтириладиган гектар билан тенглашолмайди. Масалан, 1 гектар буғдойдан 350 кг, маккажўхоридан (дони) 390 кг, бедадан 1000 кг. оқсил олинса, чувалчанглар солинган 1 гектар ер йилига 40 минг кг. оқсил унини бериши мумкин.
Чувалчангларни жониворларнинг оқсилга бўлган эҳтиёжини қондирадиган миқдорда чўчқалар, товуқлар, ҳовуздаги балиқлар, бузоқчалар ва ҳоказоларга хомлигича ёки қайнатилган ҳолда едириш мумкин. Бунда ҳайвонлар гўшти юқори товар хусусиятларини касб этади.
Венгриядаги «Биогумус» бирлашмасинннг хабар беришича, чўчқа болаларининг кундалик рационига 20-30 дона чувалчанг қўшиш уларнинг гуркираб ривожланишига олиб келар экан.
«Киргизская» паррандачилик фабрикасида чувалчанглар билан боқилган ўрдаклар бақувват ва соғлом бўлиб ўсган ва улар камроқ нобуд бўлишган. Шунингдек, эндигина тухумдан чиққан бикри балиқлар ҳам ёмғир чувалчанглари берилганда, улар ниҳоятда тез авж олиб кетганлар ва камдан-кам балиқчалар нобуд бўлишган.
Чувалчангларнинг халқ табобатида ҳам ўз ўрни бор. Абу Али ибн Сино 40 дан ортиқ касалликларни даволашда чувалчангдан фойдаланиш кераклигини ёзиб қолдирган.
Ёмғир чувалчангларидан фойдаланиш сирларини бобомиз минг йил аввал қоғозга туширганлиги шак-шубхасиз. У кишининг ғоялари қай йўсинда Хитойга етиб борганлиги бизга қоронғу. Лекин бугунги кунда Хтойдагина эмас, балки унга қўшни бўлган Корея, Япония ва бошқаларда ҳам ёмғир чувалчангларидан ҳам расмий, ҳам халқ табобатид кенг қўлланиши сир эмас.
Биз Ибн Сино бобомиз билан фаҳрланишга ўрганиб қолганмиз. Шу бирга бирон бир тиббиёт олими Ибн Сино китобида битилган рецептлардан фойдаланиш ҳақида илмий қўлланма яратмаган.
“Ибн Сино бизнинг бобомиз!” – деб кзкракка урамиз, аммо унинг китобларини ўқимаймиз, ўрганмаймиз ва кундалик ҳаётимизда улардаги билимлардан фойдаланмаймиз!!!
Демак, сўзимиз билан ишимиз бир эмас! Ҳолбуки Хитой олимлари ёмғир чувалчангларига рак касали қўзғатувчи омилларни жойлаштирганлар. Биронта чувалчангда рак омиллари ривож топмаган, яъни чувалчангда ракни юзага келтирувчи омилларни йўқ қилувчи иммунитет мавжуд!!! Ўйлаб кўрайлик ва фараз қилайлик: чувалчанг иммун тизими вужудга келтирувчи ҳужайраларни инсон организмига киритиб рак касалининг олдини олиш мумкин бўлади-ку!