Хўш, биздаги аҳвол қандай?
Мазкур рисоламизнинг мақсади — барча кизиққан кишиларни, омилкор-тадбиркорларни ер унумдорлигини ошириш соҳасидаги истиқболли йўналиш билан муфассал таништириш, тупроқ учун ҳақиқий ҳаёт малҳами, унумдорлик манбаи бўлмиш биогумусни саноат усулида ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид амалий маслаҳатлар ва тавсиялар беришдир.
Бугун бозор иқтисодиётига, яьни капиталистик ишлаб чикаришга ўтар эканмиз, ҳар бир ишни бошлашдан олдин ундан оладиган фойдани чамалаб чиқамиз. Шундай экан, “чувалчанг бокишнинг иқтисодий самараси қандай бўлади?”- деган саволга жавоб топмасак ишимизнинг ривожи бўлмайди.
Маълумки, жаҳон бозорида бир килограмм соф олтиннинг баҳоси ўртача 40 000 америка долларига тенг. Худди шунингдек жаҳон бозорида 80 тонна биогумус ҳам 80 000 доллар туради. 80 тонна биогумус етиштириш учун 170 тонна оддий гўнг етарлидир. Демак, бир тонна гўнгда 12,5 грамм олтин бор десак муболаға қилган бўлмаймиз, ҳолбуки, Мурунтоғ олтин конидан олинаётган бир тонна рудада 6 грамм атрофида олтин борлиги аниқ. Айтинг азиз муштарий! Иқтисодий нуқтаи назардан рудадаги олтинни олиш осонми ёки гўнгдагиними. Гўнгдаги шу “олтин”ни ажратиб олиш учун қанча чувалчанг кераклигини кейинги варақлардан билиб оласиз.
ЁМҒИР ЧУВАЛЧАНГЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАРИХИДАН
Ёмғир чувалчанглари ернииг ҳосилдорлигига ижобий таъсир килиши қадимдан маълум. Чувалчангларнинг тупроқ ҳосил бўлишидаги ролини дастлаб инглиз табиатшунос олими Гильберт Уайт пайқаган ва тавсифлаб қолдирган. У 1789 йилдаёқ, ёмғир чувалчангларисиз тупроқ «совуқ» ва «тўйимсиз, унумсиз» бўларди деган жуда тўғри ғояни илгари сурган. Чувалчангларнинг ижобий «фаолияти» тўғрисида Европадаги бошқа табиатшунослар ҳам ёзишган. Лекин Ч. Дарвиннинг 1881 йилда чоп этилган «Ёмғир чувалчангларининг тупроқ ўсимлик қатламини ҳосил килиши ва уларнинг ҳаёт тарзини кузатиш» асари энг мукаммал ҳисобланади.
X X аср ўрталарига келиб одамлар бу толмас тупроқ фидойиларидан амалда фойдалана бошладилар. Ёмғир чувалчангларини сунъий кўпайтиришга ихтисослашган дастлабки хўжаликлар 1940 йилнинг охирида АҚШда юзага келди. Бироқ бу хўжаликларда чувалчанглар гумус учун эмас, балки... балиқ овлаш учун хўрак сифатида кўпайтирилар эди. Фақат орадан ўн йил ўтиб, 50-йилларнииг ўртасида АҚШда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида нитратларнинг миқдори ошиб кетиши муаммоси кўндаланг турган бир вазиятда, олимлар биогумусни сунъий ишлаб чиқариш масаласи тўғрисида жиддий бош қотира бошладилар. Аввалги тажрибаларнииг натижалари қониқарли бўлмади. 50-йилларнинг охирига яқин Калифорнияда ёмғир чувалчангларининг янги «Калифорния қизил чувалчанглари» деб ном олган дурагай тури яратилди. 1979 йилдан эътиборан бу дурагай чувалчанг тури Ғарбий Европада саноат усулида кенг кўпайтирила бошланди.
1980 йилларнинг охирига келиб АҚШда 700 та, Италияда 140 та, Францияда 40 та, Германияда 30 та қизил чувалчанг дурагайини кўпайтиришга ихтисослашган махсус майдонлар мавжуд эди.
Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу мамлакатларнинг ҳукуматлари ёмғир чувалчангларини етиштирувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради. Уларга имтиёзли кредитлар, дотациялар ажратиб зарур шарт-шароитлар яратиб беради. Ўзбекистон чувалчанг боқувчилари ҳам ўз Ҳукуматидан ана шундай муносабатни кутишга ҳақлидир!
Ёмғир чувалчангларини кўпайтириш билан СССРда биринчи бўлиб 1984 йилда Владимир давлат педагогика институти шуғуллана бошлади. 1985 йилда Қирғизистон фанлар Академиясининг биология институтида органик ўғитларни ёмғир чувалчанглари ёрдамида қайта ишлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Тожикистон ФА Помир биологик институтинииг тажриба станциясида ёмғир чувалчангларнинг тупроқдаги гўнгнинг чириши ва гумусга айланиш жараёнларига таъсири кузатилди. Ачинарлиси шуки, мазкур тажриба, кузатишлар фақат илмий натижа — кўрсаткичларга боғланиб қолиб, амалда татбиқ этилмади.
Н иҳоят, 80 йилларнинг охирида ёмғир чувалчангларини саноат усулида кўпайтириш устида амалий ишлар Фарғона водийсида бошланди. 1989 йилда Андижон вилоятининг Советобод (ҳозир Хонобод) шаҳридаги «Дўстлик» жамоа хўжалиги 5 миллионта калифорния қизил чувалчанглари олиб келди. 1992 йилнинг март ойига келиб уларнинг сони 5 миллиардга етди.
Жамоа хўжалигининг фидойи аъзолари Тўрахонов Эрмат Хамдамович, Йўлдошев Авазбек ва бошқалар кечаю-кундуз сидқидилдан меҳнат қилганликлари туфайли Ўрта Осиё ҳудудида биринчи марта ёмғир чувалчангларини саноат усулида кўпайтириш ва биогумус олиш усули ишлаб чиқилди. Кимёвий ўғитлар энг кўп ишлатилаётган Ўзбекистон тупроғида экологик томондан соф, тоза қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш имконияти яратилди. Келгуси авлоднинг генофон- ди сақланиб қолиши, халқимиз кимёвий заҳардан ҳалос бўлиши, бу соҳага кўпроқ пул сарфлашни тақозо қилади. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, чувалчанг боқиш учун давлат бир тийин сарфламайди. Аммо кимки, бу ишга қўл урса 2-3 йилда миллионерлар сафидан ўрин олиши шубҳасиз. Демак соғлигимиз ўз қўлимизда. Афсуски, айрим калтабин раҳбарлар бу ишнинг ривожланишига тиш тирноқлари билан қарши чиқдилар. Аммо яхши одамлар ҳам кўп экан, бу тўсиқларни енгиб ўтдик. Ҳозир бизга ўхшаган чувалчанг «жиннилари» жумҳуриятимизда минг-минглаб топиладиган бўлиб қолди.
Шу жойда иккита лирик чекинишга рухсат берасизлар.
1996-97 йилларда вилоят солиқчилари мендан ГАЗ-31029 машинасини бепул беришимни талаб қилдилар. Мен рад қилдим. Улар мендан ўч олишга киришдилар. Машинани ва унга қўшиб салкам минг тонна цементни давлат номи билан тортиб олдилар. Суд орқали зарарни ундириб олишим аниқ бўлганда, вилоят прокурори ўн минг АҚШ доллари талаб қилди. Мен бу ҳақда Озодлик радиосида чиқиш қилдим. Прокурор президент номини рўкач қилиб мени қамоққа олди.Президент Каримов номини сотиб, сохта айблов хулосаси ва суд ҳукми чиқаришга эришди. Натижада президент ўлгунча қамоқда бўлдим. 1997 йилда менга тегишли фирмалар давлатга салкам 2 миллион доллар солиқ тўлаганлари ҳақидаги ҳужжат жиноят ишимда сақланиб қолган.
Қамоқда ўтирган пайтимда чувалчангга оид иккита воқеъликни кашф этдим. Биринчи кашфиёт Одам Ота ва Момо Ҳаво онамизга тааллуқли. Диний китобларда Онамиз Отамизнинг қовурғаларидан яралгани ҳақида хабар берилади. Ана шу хабарнинг асл маъносини чувалчанг ёрдамида тушуниб олдим.
Ҳаммамиз кўрганмиз. Маҳаллий чувалчангда “белбоқ” бор. Ёлғиз қолган чувалчанг ана шу белбоқдан иккига бўлинади ва уларнинг бири урғочи, иккинчиси эркак бўлиб вояга етади. Аллоҳ одамни ҳам шу усулда яратган деб тахмин қилсак гуноҳкор бўлмаймиз деб умид қиламан.
“Анбиё” сурасининг 30-оятида осмонлар ҳам, Ер ҳам дастлаб яхлит бўлгани, Яратувчи уларни (“катта портлаш” усули билан) ёриб юборганлиги ҳақида хабар берилган. Органик ва анорганик кимъёнинг моҳиятига назар солсак Яратувчининг барча ишлари ортида аниқ қонун-қоидалар мавжудлигига тан беришга мажбур бўламиз. Афсуски атеистик таълимотга таянган дарсликларимиз диний тушунчалардан мутлақо фойдаланмай ғарбнинг ортидан кўр каби кетмоқда. Ҳолбуки Европани илмли қилган омил араб истилоси бўлганлиги аллақачон тан олинган фактдир! Агар математикадан физика, кимъё, тиббиёт ва бошқа фанлар вужудга келганини унитмасак, бу ҳолда замонавий илм-фанда аждодларимиз ўрни салмоқли эканлигини тан олишимиз ва буни мактаб дарсликларида қайд этишимиз шарт!!!
Сизларга етказмоқчи бўлган яна бир ўта муҳим хабаримиз бор. Бу хабар олимлар томонидан ўрганилмаган ва тасдиқланмаган. Шунга қарамай буни эълон қилишимиз шарт деб биламан, токи олимларимиз илмий кузатиш йўли билан буни ёки тасдиқласинлар ёки рад этсинлар.
Занги отадаги жазони ижро этиш колониясининг ҳудуди тўлиқ асфальт қилинган. Маҳкумман. Вақт бемалол. Икки йил давомида ўтказган кузатувларим натижасида бир нарсага ишонч ҳосил қилдим. “Ёмғир чувалчанглари” атамасидаги “ёмғир” сўзи бекор эмас. Бу сўз ёмғир ва чувалчангнинг ўзаро боғликлигини ифода этади.
Олимларимиз берган изоҳга кўра, чувалчанглар ёмғир вақтида ер устига чиқадилар. Биздаги аниқ тажриба ёмғир вақтида чувалчанглар ер устига чиқмаслигини кўрсатди. Шунинг учун мен ёмғир вақтида ўз кузатувларимни кучайтирдим ва чувалчанглар сув молекулаларининг аниқ математик дастур асосида ўзаро бирлашуви туфайли вужудга келишига ишонч ҳосил қилдим!
Ушбу ишончимни Анбиё сурасининг 30-ояти шундай тасдиқлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |