Электр энергияси поездларни тортиш учун қўлланган илк тажрибаларда энергия манбаи ва электр двигатель ҳаракатланувчи бирликда жойлашар эди



Download 9,67 Mb.
bet45/52
Sana22.02.2022
Hajmi9,67 Mb.
#96968
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
Контакт тармоги Колледжи

§ 50. Монтаж ишларини амалга оширишга тайёргарлик

Ишларни амалга оширишда муҳандислик тайёргарлиги лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш, ишларни амалга ошириш лойиҳасини ишлаб чиқиш, таъминот ва комплектация режасини шакллантиришдан иборат. Ишлаб чиқаришни тайёрлаш босқичида меҳнатни илмий ташкиллаштиришни (МИТ) жорий қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқадилар.


Ишларни амалга ошириш лойиҳасини қурилиш-монтаж ишларини уюштириш ва улар таннархи ва меҳнат талаблигини камайтириш, объект қурилиши давомийлиги ва алоҳида ишларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш, машина ва механизмлардан фойдаланиш даражасини юксалтириш, ишлар сифатини яхшилаш, шунингдек меҳнат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашадиган энг самарали усулларни топиш мақсадида ишлаб чиқадилар. Қурилишни ишларни амалга ошириш лойиҳасисиз (ИАОЛ) юритиш тақиқланади.
Ишларни амалга ошириш лойиҳаси ЭП нинг ҳар бир объекти бўйича ишлаб чиқилиб, поезднинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. ИАОЛ ни бажариш мақсадида энг мураккаб объектларга қурилиш ташкилотлари жалб қилинади.
Темир йўл линияларини электрлаштириш объектлари ва иккинчи излар учун ишларни амалга оширишга оид намунавий (типовой) лойиҳалар мавжуд бўлиб, муайян иш участкалари учун ИАОЛ тузишда улардан фойдаланиш даркор.
Темир йўлларни электрлаштиришга оид ишларни амалга ошириш лойиҳаси ўз ичига қуйидагиларни олади: кириш қисми (объект номи, қурилишнинг тақвимий муддатлари, қурилиш ва монтаж ишларини бажараётган ташкилот номи ва ҳ.к.); асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар (алоҳида монтаж ишларининг ҳажми ва смета бўйича қиймати, меҳнат самарадорлигини ошириш, таннархни пасайтириш бўйича вазифа ва ҳ.к.); электрлаштирилаётган участка тавсифи; монтаж ишларини амалга ошириш услублари; турлича ишларни бажаришда меҳнат сарфи ҳисоби; прораблик пунктлари жойлашиш жойини танлаш; контакт тармоғи монтажи учун “дарчалар”га бўлган эҳтиёжни аниқлаш; машиналар, механизмлар ва мосламаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш; конструкциялар, материаллар ва ускуналарни етказиб бериш графиги; монтаж ишлари сифатини назорат қилиш чора-тадбирлари; хавфсизлик техникаси юзасидан махсус кўрсатмалар (ЭП бўйича буйруқ билан эълон қилинган, юксак даражада хавф мавжуд жойларда ишларни амалга ошириш тадбирлари, ногабарит ўтиш жойларини қайта жиҳозлаш графиги, маҳаллий йўриқномалар ва ҳ.к.); меҳнат сарфи ва объектни монтаж учун топшириш муддатларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган ишларни амалга ошириш графиклари.
Меҳнат сарфи ҳисоби меҳнат сарфининг йириклаштирилган меъёрлари бўйича амалга оширилиб, бунда ППР да берилган меъёрларнинг кутилаётган ошириб бажарилиши (фоизларда) ҳам ҳисобга олинади.
Прораблик пунктлари жойлашув жойини танлаш монтаж ишларини амалга оширишда ўта муҳим аҳамиятга эга.
Контакт тармоғини монтаж қилиш бўйича прораблик пункти аксарият ҳолларда узунлиги 40-50 км ли ажратилган иш участкасининг имкон қадар марказига яқин жойлашган станцияда жойлаштирилади.
Тортиш подстанцияларини монтаж қилишга ихтисослашган прораблик пункти, одатда, монтаж қилинаётган тортиш подстанцияларидан бири жойлашган станцияга жойлаштирилади. Прораблик пунктининг техник воситалар билан жиҳозланганлиги ишларни бир вақтнинг ўзида икки қўшни станцияда бажариш имконини беради. Қўшни станцияга ишчилар одам ташишга ихтисослашган автомобиллар ёки шаҳар атрофи поездларида етказилади. Энергетика мосламаларини монтаж қилиш ишлари масофадан бошқариш линиялари монтажи билан бирга олиб борилади; бу ишларни комплекс равишда бирга, аввал бир станцияда, сўнг иккинчисида амалга оширадилар.
Прораблик пунктлари жойлашув ерларида қуйидагилар таъминланиши шарт: ёнғинга қарши хавфсизлик талаблари, шу жумладан вагон гуруҳлари (гуруҳдаги вагонлар сони кўпи билан 10 та) орасида камида 15 м ли оралиққа риоя қилган ҳолда яшаш ва технология вагонлари тўхташ жойи;
ТД-300У2 ва АСБ-300МУ1 пайвандлаш агрегати. Заруратга боғлиқ равишда прораблик пунктига МШТС-2А машинаси йўлланади. Баъзи прораблик пунктлари намунавий бўлмаган маҳсулотларни тайёрлаш учун вагон-устахоналарга эга.
Тортиш подстанцияларини монтаж қилиш прораблик пунктида шарнирли стреласи бўлган МШТС-2А машинаси, БМ-302 бурғулаш-кран ускунаси, ЭТЦ-165 ариқ қазиш машинаси, 10 т юк кўтариш қувватига эга кран, бир-иккита юк автомобили, бир-иккита вагон-устахона, бир-иккита ТД-300У2 пайвандлаш трансформатори, бир-иккита АСБ-300МУ1 пайвандлаш агрегати каби жиҳозлар бўлиши шарт.
Монтаж учун қабул қилиш таркибида электромонтаж поезди, қурилиш ташкилоти ва буюртмачи (электр таъминот масофаси, йўлнинг капитал қурилиш бўлими ёки буюртмачи гуруҳи) вакиллари бўлган комиссия томонидан амалга оширилади. Қабул қилиш чоғида белгиланган шаклда далолатнома тузилади.
Контакт тармоғини монтаж қилиш учун контакт тармоғи режасига мувофиқ бутун перегон, станция давомида ёки унинг алоҳида паркида ўрнатилган таянчлар топширилиши мумкин. Узунлиги 18 км ва ундан ортиқ бўлган перегонларда таянчлар монтаж учун икки муддатда топширилишига йўл қўйилади.
Тортиш подстанцияси ЗРУсини монтаж қилишга топшириш учун қуйидаги ишлар бажарилиши шарт:
подстанция биноси қурилиб, шу жумладан кабель каналлари ётқизилиб, ташқи сув тармоғи келтирилиши;
ускуналар ўрнатилиши учун мўлжалланган биноларда поллар тайёрланган бўлиши, деворларда тоза пол даражаси белгилани қўйиб чиқилиши, эшиклар ўрнатилиши, деразаларга ойналар ўрнатилиши, девор ва шифтлар сувоқланиши, шифтлар бўялган бўлиши, дераза, эшик ва деворлар грунтовкаланиши, ҳаво олиб кирадиган ва олиб чиқадиган вентиляция (ҳаво алмаштириш) мосламалар ўрнатилиши; аккумуляторлар хонасида, бундан ташқари, тоза поллар ётқизилиб, вентиляция тизими ўрнатилиб, синаб кўрилиши лозим;
опалубкалар, ёғоч пробкалар, қурилиш “нарвон”(“ўрмон”)лари ва йўлакчалар тозаланиши, шунингдек бино ичкариси, каналлар ва токчалар қурилиш чиқиндиларидан тозалаб ташланиши шарт;
ишлар қишки мавсумда амалга оширилганида доимий ёки муваққат иситиш тизими ишлатиб қўйилиши керак.
Технология ускуналари ўрнатишга мўлжалланмаган бинолардаги пардозлаш ишлари, тоза полларни жиҳозлаш, аккумулятор хонаси деворларини кислотага чидамли бўёқ билан бўяш, сувоқланган ва бўялган девор юзаларини электр ускуналари ўрнатилганидан кейинги таъмирлаш, ва монтажга халақит бермайдиган бошқа ишлар монтаж билан бир вақтда амалга оширилади.
Монтаж ишлари учун қабул қилишда “Темир йўлларни электрлаштиришда қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш ва қабул қилиш бўйича йўриқнома” талабларига риоя қилинади.
Электр таъминот мосламаларини давлат қабул комиссиялари фойдаланишга қабул қилиб, улар участкани фойдаланишга қабул қилишнинг белгиланган муддатидан камида 3 ой аввал йўл раҳбарияти, ёки йўл бош бошқармалари раҳбарлари томонидан тайинланадилар.
Бош пудратчи бўлган қурилиш-монтаж ташкилоти, субпудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда контакт тармоғи, тортиш подстанциялари, энергия хўжалиги мосламаларини тиклаш юзасидан техник ҳужжатларни тайёрлайдилар.
Участкани ишга туширишдан бир-икки ой аввал ишчи комиссиялари тузилиб, улар эксплуатация ходимларининг текшируви маълумотлари ва техник ҳужжат маълумотларига кўра ташқи кўздан кечириш ёрдамида унинг фойдаланишга тайёргарлиги даражасини белгилаб берадилар.
Ишчи комиссиялари буюртмачи, қурилиш ва монтаж ташкилотлари вакилларидан, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария назорати нозир (инспектор)лари иштирокида тузилиб, зарур ҳолларда комиссиялар таркибида ишлаш учун бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам жалб этиладилар. Темир йўлларни электрлаштиришда бир вақтнинг ўзида темир йўл хўжалигининг бошқа соҳалари бўйича ишлар ҳам бажарилиши билан боғлиқ равишда, ишчи комиссия таркибидан контакт тармоғи, тортиш подстанциялари, энергетика хўжалиги, алоқа қурилмалари, турар-жой ва хизмат-техника бинолари кабиларни қабул қилиш бўйича кичик комиссиялар ажратиб чиқарилади.
Тортиш подстанциялари ва ВЛ лар ишчи комиссиялари назоратидан ўтказилиб, аниқланган нуқсон ва камчиликлар бартараф этилганидан сўнг йўл бошқармаси электр таъминоти хизмати уларни энергия хизмати нозирлари текширувидан ўтказиш ва кучланишни узатишга рухсат олиш мақсадида энергия тизимига тақдим этади.
Ишчи комиссияси ҳамда энергия хизмати нозири хулосалари асосида электр таъминоти хизмати қурилиш-монтаж ташкилотлари билан бирга электр таъминоти мосламаларининг ўрнатилган (монтаж қилинган) иши синовдан ўтказилади.
Энергия тизими билан келишилгани, ҳамда ишларни амалга ошираётган барча ташкилотлардан одамлар объектлардан олингани ва мосламаларнинг кучланишни қабул қилишга, электр тортиш кучига асосланган ҳаракат очилишига тайёрлиги тўғрисидаги хабарнома олинганидан сўнг тортиш подстанцияларига кучланиш қабул қилиниб, ускуналарнинг ишчи кучланишида ишлаши текширилиб, контакт тармоғига кучланиш узатилади ва электровоз ва электропоездларнинг синов ҳаракатлари амалга оширилади.
Контакт тармоғига кучланиш биринчи марта электр таъминоти бошлиғининг буйруғига биноан узатилади; навбатдаги амалиётлар энергодиспетчернинг буйруқлари асосида амалга оширилади. Контакт тармоғи унга биринчи бор кучланиш узатилганидан кейин кучланиш остида деб ҳисобланиб, шундан сўнг барча қурилиш-монтаж ташкилотлари ишларни фақат электр таъминоти масофаси кузатуви ва рухсати билан амалга оширишлари мумкин.
Давлат қабул комиссияси объектларни кўздан кечириш, техник ҳужжатларни текшириш, ишчи комиссиялари далолатномаларини кўриб чиқиш ва электропоездлар ёки электровоз тортган, вазни белгиланган поездларни ўтказиш натижаларига кўра, лойиҳа ва сметадага мувофиқ иш ҳажмлари бажарилиши шарти билан, электрлаштирилган участкани фойдаланиш(эксплуатация)га қабул қилиш тўғрисида далолатномани расмийлаштиради.
Давлат қабул комиссиясининг далолатномаси комиссияни тайинлаган идорада тасдиқланади.



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish