Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти бино ва иншоотлар қурилиши факультети қурилиш технологияси ва ташкилиёти кафедраси



Download 0,61 Mb.
Sana30.03.2022
Hajmi0,61 Mb.
#517222
Bog'liq
9-maruza BIBET-1


9-мавзу Темир-бетон каркасли бир қаватли саноат бинолари монтажи (давоми)
РЕЖА
Қурилиш циклларини биргаликда бажариш усуллари
Бир қаватли саноат биноларини барпо этиш усуллари ва монтаж механизмлари
Қурилиш циклларини биргаликда бажариш усуллари
Саноат биноларида курилиш ишлари, конструкциялар монтажи ва технологик ускуналар монтажи очиқ, ёпиқ, бирлаштирилган ёки комбинациялашган усулларда барпо этилади (1-расм).
Бу усуллар ишларни биргаликда олиб бориш даражаси ва кетма-кетлигини акс эттиради.
Бир қаватли саноат биноларини асосий қурилиш циклларига бинонинг ер ости ва ер устки қисмларини барпо этиш киради.
Жумладан: бинонинг пойдеворлари ва технологик ускуналарни ўрнатиш учун котлован ва траншея қазиш ишлари, бинони пойдеворларини монтажи ва ускуналарни тагидаги пойдеворларни бетонлаш; ер усти қисмларни монтажи, технологик ускуналарни ва қувурларни монтажи, пардозлаш ишларини бажариш.
1– расм. Қурилиш циклларини биргаликда бажариш усуллари:
I. – очиқ: 1 – ерости қисмини барпо этиш; 2 – каркасни монтаж қилиш; 3 – технологик ускуналарни монтажи; 4 – пардозлаш ишлари.
II. – ёпиқ: 1 – каркас учун ер ости қисми; 2 – бинони каркасини монтажи; 3 – технологик ускуналар ва коммуникациялар учун еростки қисми; 4 – технологик ускуналар монтажи; 5 – пардозлаш ишлари.
ІІІ. – биргаликда бажариш: 1 – иншоотнинг умумий котлованини қазиш; 2 – технологик ускуналар пойдеворларини бетонлаш; 3 – бино каркасини монтажи; 4 – технологик ускуналар монтажи; 5 – пардозлаш ишлари.
ІV. – комбинациялашган: І – очиқ усулда ва ІІ – ёпиқ усулда ишларни бажариш.
Очиқ усулни моҳияти шундаки биринчи бўлиб, қамровдаги ер остидаги барча ишлар, яъни бинонинг ер остки қисмлари барпо этилади, кейин эса бинонинг ердан юқори қисмидаги конструкциялар, технологик ускуналар қувур ўтқазиш ва барча пардозлаш ишлари амалга оширилади.
Ёпиқ усулда хар бир монтаж участкасида олдин ер ишлари ва фақат бинонинг тагидаги пойдеворлар ўрнатилади, сўнгра каркас монтаж қилинади. Монтаж ишлари тугаллангандан кейин бино каркасини ичида котлован қазилиб, технологик ускуналар, ичига ўрнатиладиган конструкциялар ва технологик ускуналар учун пойдеворлар ва барча ер ости иншоотлари барпо этилади.
Ёпиқ усулни бино технологик ускуналарининг пойдеворлари оралиқда кўп майдонни эгаллаганда ва ривожланган ерости коммуникациялари хужалиги тармоғини барпо этиш заруриятида қўллаш оқилона хисобланади.
Биргаликдаги усулда ер ости хўжалиги учун, технологик ускуналар ва бино пойдеворлари учун дастлаб умумий котлован қазилади. Ускуналар пойдеворларини бетонлаш ишлари ва бошқа ер остидаги ишлар бино каркасини монтажи биргаликда олиб борилиб, бунда ускуналар пойдеворини топшириш давригача бошқа участкаларда каркасни монтаж қилиш тугалланиб, технологик ускуналарни монтажига киришиш учун имконият яратилади.
Комбинацияланган усулда оралиқларда технологик ускуналар етарлича даражада кўп ва ривожланган ерости хўжалигига эга бўлса ёпиқ усулда, бошқа оралиқларда технологик ускуналар ва ривожланган ерости хўжалиги унча кўп бўлмаса очиқ усулда барпо этилади. Бунда монтаж кранлари ер ости хўжалиги кам ривожланган оралиқларда жойлаштирилади.
Бир қаватли саноат биноларини барпо этиш
усуллари ва монтаж механизмлари
Енгил турдаги бир қаватли саноат бинолари кўпинча алоҳида усулда, оғир турдагилар комплекс (мажмуали) усулда монтаж қилинади, аммо шу каби биноларни монтаж қилишнинг асосий усули аралаш усулдир.
Енгил турдаги бинолар гусеницали ва пневмоғилдиракли ўзиюрар стрелали кранлар ёрдамида; ўртача турдагилар – ўзиюрар стрелали, чорпояли ва минорали кранлар ёрдамида; оғир турдагилар – юк кўтариш қобилияти катта бўлган минорали кранлар, гусеницали кранлар ва ёрдамчи кран сифатидаги стрелали – мачталар ёрдамида монтаж қилинади.
Ўрта ва енгил турдаги биноларни монтаж қилишда кўпинча элементларни олдиндан монтаж зонасига тахлаб териб чиқиш усули қўлланилади.
2 – расм. Бир қаватли саноат биносининг томёпма элементларини монтаж қилиш схемаси:
1 – кран ости тўсинини алоҳида оқимда монтажи; 2 – томёпма плитасини тушириш; 3 – томёпма плитасини монтажи; 4 – монтаж крани; 5 –элементларни тушириш ва монтаж зонасига жойлаштириш учун қўшимча монтаж крани; 6 – илгакни бўшатиш трослари; 7 – арқонлар (тортқилар); 8 – томёпма фермаси; 9 – краности тўсини.
Ишларни бажаришда оқими усули – монтаж ва у билан бир вақтда кетма-кет ҳамда параллел усулда бир маромда олиб боришдир.
Ҳамма монтаж жараёнлари асосий параметрлари ва унумдорлиги бир-бири билан боғланган юк кўтариш ва транспорт воситалари, ҳамда бошқа машина ва механизмлар комплекти ёрдамида олиб борилади.
Оқим бўйича монтаж қилишни ташкил этиш учун бино қамровларга ва ярусларга, пландаги ўлчамлари катта ва иш ҳажмлари анча юқори бўлса монтаж участкаларига ёки зоналарга бўлинади.
Бир қаватли саноат биноларини барпо этишда хамма монтаж ишлари бир нечта оқимга бўлинади. Алоҳида ихтисослаштирилган оқим билан пойдеворлар, устунлар, девор тўсиқлари, баъзида краности тўсинлари монтаж қилинади. Ҳар бир оқим учун кранни тўхташ жойини минималга олиб келадиган кранни оптимал харакатланиш схемаси ва шу билан йиғма элементларни оқилона тахлаштириш ва жойлаштириш танланади.
Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish